Алломалар юртида маърифатдан йироқ юриш мумкинми?
Мамлакатимизда барча саводхон, маърифатли, юксак маънавиятли бўлмоғи даркор, дейди Дониш домла.
Афсуски, сўнгги пайтларда баъзи ташкилот, муассаса ва идораларда саводи ҳаминқадар кадрлар ҳам кам эмаслиги ҳақида кўп танқидий мақолалар ёритилаётган , кўрсатувлар намойиш этилаётган, эшиттиришлар эфирга берилаётган эди. Ниҳоят, бу борада ҳам адолат ўрнатиш ҳаракати бошланибди! Бу хайрли саъй-ҳаракатларни қатъий қўллаб-қувватлаймиз, деб қўшиб қўйди Дониш домла ЎзАда ёритилган навбатдаги хабарни ўқиркан ўзича енгил тортиб.
Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири
2018 йил 20 октябрда Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилади.
Давлат дастурига асосан режалаштирилаётган мазкур тадбир корхона, муассаса ва ташкилотларда ўтказилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Таъкидланишича, оммавий диктант тадбирини ўтказишдан мақсад саводхонликни ошириш, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлигимиз ҳисобланган ўзбек тилининг ролини кучайтиришдир.
Ўз саводхонлик даражасини аниқламоқчи бўлган юртдошларимиз мазкур тадбирга ихтиёрий равишда қатнашиши мумкин.
Сўнгги фикрлар