Шиддатли ислоҳотлар йили

2017 йил – шиддатли ислоҳотлар, улуғвор воқеа-ҳодисалари билан тарихимиз зарварақларига зарҳал ҳарфлар ила битилса ажабмас.

Ана шу ислоҳотлару воқеа-ҳодисалар мазмун-моҳиятини теран англаш ёш авлод маънавий оламини янада бойитиб, дунёқарашини муносиб шакллантиради. “Адолат” нашриётида 2017 йилда 5000 нусхада чоп этилган “2017 йил – шиддатли ислоҳотлар йили” деб номланган рисолада Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил мамлакатимизда – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши ҳамда йил давомида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган беқиёс ислоҳотларнинг таҳлили атрофлича баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан нашрга тайёрланган рисоладаги маълумотлар қисқача ахборот шаклида, инфографикалар кўринишида келтирилгани уларнинг мазмун-моҳиятини теран англаб етишга хизмат қилади.

м1 м2 м3 м4 м5

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети “Уч илдиз” маҳорат мактабида мазкур рисола тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлик” шаҳарчаси Кенгаши раиси Фарруҳ Аҳмедов ва етакчи мутахассиси Моҳира Абдужабборова, ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек рисоланинг ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларидаги нусхаларидан талабаларга тақдим этишар экан, унинг тарихий факт ва маълумотларга бой бўлган мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар.

Бўлғуси журналистлар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига мухтасар жавоблар олдилар.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *