ТЕКШИРУВЧИ

Ҳа+зил

ж3

 

Текширувчи келар бўлса,

«Яйраб» кетар дилимиз.

Келмай қолса “Хайрият!” деб

Сайраб кетар тилимиз.

Ана-мана келармиш, деб,

Очилади кўзимиз.

Гар келмаса, ғафлат ичра,

Юрамиз-да ўзимиз.

Шер наърасин эшитганда,

Ҳуркиб кетган кийикдек.

Ахтармаса бўлди, деймиз,

Гўё қилдан қийиқдек…

Аслида-чи, ўз ишини

Қойиллатган – шай турар.

Ким келишдан қатъи назар,

Доимо мағрур юрар.

Текширувчи келишини,

Огоҳликка йўйингиз.

Уни кутмай ишингизни,

Жой-жойига қўйингиз!

Боқибеғам одам учун,

Текширувчи – мисли нур.

Келишини билсагина,

Қилади югур-югур…

Текширувчи номи гўё –

Қалбингдаги саловат.

Ишни қойил қилиб қўйсанг –

Жонинг топар ҳаловат!

 Тўлқин ЭШБЕК,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. ixtiyor:

    Салом домла. Каршидан салом. Утган ва келаётган байрамлар билан табриклайман. Салом билан Ихтиёр.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *