“Табиат симфонияси”
Оддий воқеликдан мавзу топиш маҳоратини ўрганинг, дейди Дониш домла талабаларига.
Кеча ишдан кейин қишлоққа чиқиб кетдим. Қишлоғимиз Қозоғистонда. Тошкентдаги уйимиздан Турбатдаги уйимизгача роппа росса икки соатда етиб бордик. Чегарадан ўтишда деярли қийинчиликлар бўлмади.
Кечқурун 22.00ларда ухлашга ётдим. Эрталаб 4.00лар бўлса керак уйимиздаги – укамнинг хўрози қичқириғидан уйғониб кетдим.
Кейин олисдан хўроз қичқирғи эшитилди.
Кейин яқиндан.
Кейин узоқдан.
Кейин яқинроқдан.
Кейин янада яқиндан
Кейин анча узоқдан.
Шу тариқа салкам бир соатга яқин “Хўрозлар симфонияси”ни тинглаб мазза қилаётган эдим, кўп ўтмай бирин-кетин итлар вовиллай бошлади.
Аввал яқинроқдаги ит воввилади.
Кейин узоқдан.
Кейин яқинроқдан.
Кейин янада яқиндан
Кейин анча узоқдан.
Шу тариқа “Итлар симфонияси” бошланди
Итлар вовиллашини, хўрозлар қичқириғини тинглаб ётар эканман, бирдан қўшни ҳовлидаги эшак ҳанграб юборди. Шу тариқа бирин-кетин яқин орадаги эшаклар ҳангараши қулоққа чалинди.
Кейин узоқдан.
Кейин яқинроқдан.
Кейин янада яқиндан
Кейин анча узоқдан…
“Эшаклар симфонияси” ҳам чакки бўлмади.
Хўрозлар қичқириғи, итлар вовилаши, эшаклар ҳанграшига қушларнинг чуғурлаши қўшилди. Айниқса “кимга куёв” деган сўзга ўхшаш овоз чиқарадиган қушнинг сайраши ёшлигимдан ёқарди.
Уйимиз қишлоғимиз қоқ ўртасидан оқиб ўтадиган “Тошлоқсой” дарёсининг қирғоқларига яқин. Дарё шовқини шундоқина эшитилиб туради. Мана шу шовқинни эшитиш болалигимдан бери ёқади.
“Табиат симфонияси”ни салкам бир ярим соат эшитиб ётдим.
Аммо, лекин мазза қилдим.
Ё кексайиб ҳамма нарсадан гўзаллик излаяпман.
Ё ҳақиқатан ҳам қушлар сайраши, итлар вовиллаши, эшаклар ҳангаришининг ўзи гўзал.
Қишлоғимдан куч олиб кечга яқин Тошкентга қайтдим.
Сўнгги фикрлар