Журналист кадрлар тайёрлашнинг янги босқичи

Бугун том маънода ахборотлашган дунёда шунга яраша

рақобатбардош журналист-кадрлар тайёрлаш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 24 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада ғоят муҳим қадам бўлди.

р1

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида мазкур қарор ижросини таъминлаш, хусусан, ЎзМУ Журналистика факультети жамоаси олдида турган муҳим вазифалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

р

– Бу тарихий қарорни аввало бўлғуси журналистларимиз ва уларга сабоқ бераётган профессор-ўқитувчилар қанчалик катта қизиқиш билан ўрганганлари кўриниб турибди,– деди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов.– Қарорда, оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор билан ёндашилган. Чунончи, 2018/2019 ўқув йилидан Миллий университетимизда “Журналистика (фаолият турлари бўйича)” таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, “Олий журналистика курслари” бўйича қабул тўхтатилса-да ушбу таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар мазкур олий таълим муассасасида давом эттиришлари белгилаб қўйилган. Хўш, бу борада биз қандай вазифаларни амалга оширишимиз лозим? Биринчи галда, Журналистика факультети профессор-ўқитувчилари ҳам, талабалари ҳам масъулиятни икки баробар кўпроқ ҳис этмоқлари зарур. Айни пайтда 1-курсда ўқиётган талабалар 2-, 3-, 4-курсларда ҳам шу даргоҳимизда таҳсил оладилар. Янги университетга эса 2018/2019 ўқув йилидан қабул бошланишини эътиборга олсак, демак, уларнинг кадрлари тўрт йилдан сўнг чиқа бошлайди. Унгача “бўшлиқ” пайдо бўлишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Демоқчиманки, бугун Журналистика факультетимизда таҳсил олаётган талабаларимиз янада пухтароқ билим олишлари, ижодий маҳорат сирларини мукаммал эгаллашлари, амалиётда ҳар томонлама етук журналист бўлиб етишишлари ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшишлари лозим.

ЎзМУ ректори Журналистика факультети профессор-ўқитувчиларининг ўз устиларида янада пухтароқ ишлашлари, талабаларга назарий билим бериш билан бир қаторда амалиётда ҳам намуна кўрсатишлари, маҳорат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштиришлари юзасидан зарур топшириқлар берди.

Давра суҳбатида ўз мулоҳазаларини баён этган Журналистика факультети профессор-ўқитувчиларининг фикрларини ҳам қоғозга тушурдик:

Аҳмаджон Мелибоев, Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси доценти, “Жаҳон” адабиёти журнали бош муҳаррири:

– Сўнгги пайтларда факультетимиздан иқтидорли талабалар сараланиб бораётгани қувончли ҳол. Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда икки нафар талабамизнинг маърузасини, ижодий изланишларини кузатган бош муҳаррирлар ўша ернинг ўзида ишга қабул қилдилар. Биз ҳам уч-тўрт нафар ижодкор талабамизни журналимизга ишга қабул қиляпмиз. Демоқчиманки, янги университет ўз фаолиятини бошлаб, қаддини ростлаб олгунига қадар соҳада кадр тайёрлаш бобида намуна кўрсатишимиз даркор. Бунинг учун факультетда имкониятлар ҳам, салоҳиятимиз ҳам етарлидир.

р2

Қудрат Эрназаров, Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти кафедраси профессори, тарих фанлари доктори:

– Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилгани жуда яхши бўлди. Бугун мазкур қарорда белгиланган тегишли вазифаларни сўзсиз амалга оширамиз. Талабаларимизни ҳар томонлама етук журналист кадр қилиб тайёрлашга эришишимиз лозим.

р3

Юсуфжон Ҳамдамов, Рақамли ОАВ кафедраси доценти, филология фанлари номзоди:

– Миллий университет бағрида тўрт йил илгари Журналистика факультети учун замонавий бино қурилгани, унда барча шарт-шароитлар яратилгани, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган телерадиостудия, фотостудиялар ишга туширилгани барчамизга ғурур, туганмас илҳом бахш этган. Шунга яраша таълим сифати ва самарадорлиги аста-секин ортиб бормоқда. Демак, биз янги университетга ҳам андоза ва ибрат кўрсатмоғимиз лозим. Талабаларимизга навбатдаги курсларда муносиб таълим беришимиз ва уларнинг етук журналист кадр бўлиб етишишлари учун қатъий ҳаракат қилмоғимиз зарур.

Давра суҳбатида мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан ўзаро фикрлашиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

http://uza.uz/oz/society/zhurnalist-kadrlar-tayyerlashning-yangi-bos-ichi—31-05-2018

Вам может также понравиться...

Ответов: 7

  1. Манзура Исроилова:

    Президентимизнинг Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилиши тўғрисида қарори жуда яхши янгилик бўлди. Малакали ва етук кадрларни давр талабига муносиб журналистлар бўлиб етишишлари учун жуда катта имконият яратилди.

  2. Хумоюн Бердибоев:

    Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага бўлаётган эътибор журналист кадрларни жаҳон андозалари даражасидаги мутахассислар бўлиб етишишига хизмат қилишига умид билдириб қоламиз. Етишиб чиқаётган журналистлар Президентимизнинг бундай қўллаб-қувватлашларини оқлашлари, ўз касбларининг фидоийлари бўлишлари даркор.

  3. Азиз:

    Бугунги кунда журналистика соҳасида Давлат томонидан олиб борилаётган самарали сиёсатнинг бир дебочаси сифатида баҳолаш мумкин.

  4. Davlatimiz rahbarining biz uchun yaratib berayotgan imkoniyatlaridan to’g’ri va samarali foydalanishimiz kerak. Buning uchun siz kabi mehridaryo ustozlarning saboqlari bizga suv va havodek zarur.Bizga Telejurnalistika va radiojurnalistika darslari o’tiladi, lekin darslar faqat nazariya bilan cheklanadi xolos.Darslarning amaliyoti esa yo’q. Xohlardimki,yangi ochilayotgan universitetda bu kabi kamchiliklar bartaraf etilsa nur ustiga a’lo nur bo’lardi.

  5. Davlatimiz rahbarining jurnalistika sohasiga bòlgan alohida e’tiborlari bòlajak jurnalistlarni quvontirdi. Biz ham yangi dargohga qòlimizdan kelaganicha òz hissamizni qòshamiz.

  6. Darhaqiqat Mohira Asqaraliyevaning fikriga qo‘shilaman. Bizning fakultet matematika yoki iqtisodiyot emaski, bir xonani «to‘liq» yangi texnikalar bilan jihozlab, tomosha qilib ketaversak.
    Savol tug‘iladi, biz hozirda zamonaviy telestudiya, fotostudiya ishga tushgan deb qanchalik o‘rinli fahrlanayapmiz? Axir…

  7. Tashkil etilayotgan yangi universitet ko‘pchilikni quvontirgani maqoladan ma‘lum.
    Lekin, xursandchilik bilan birgalikda bir fikr ham paydo bo‘ladi. Balki O‘zMU va O‘DJTUdan arzirli kadrlar yetishib chiqqanida yangi universitetga hojat qolmasmidi?

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *