Ёшлар етакчиси: фақат ютуқлар эмас, муаммолар ҳам бор
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев
Тошкентда терроризмга қарши курашишда ёшларнинг роли мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда шу кечаю-кундузда ҳам ёшларнинг ишга жойлашиши энг долзарб ва муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда, дея таъкидлади.
Қуронбоев шунингдек, бугунги халқаро конференцияда муҳокама учун танланган мавзу жуда долзарблигини эътироф этди.
«Бу конференциянинг Ўзбекистонда ўтказилиши тасодиф эмас. Маълумки, бутун дунёда янги таҳдилар ва чақириқлар вужудга келиши хавфи ортиб бормоқда. Барчамиз биламиз-ки, Ўзбекистоннинг қарийб 60%ини ёшлар таршкил этади. Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсат моҳияти шундан иборатки — ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмаслиги даркор. Бу ўринда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи амалий иштироки билан муҳим рол ўйнамоқда», — деди ёшлар етакчиси.
«Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» — ўзбек ёшларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқини ҳимоя қиладиган ташкилот, деб ҳисобот берди халқаро экспертларга Қуронбоев ҳамда бугунги кунда Ўзбекистондаги барча ўқув юртлари, тузилмалар ва муассасаларда етакчилар кенгаши ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилди.
Қуронбоевга кўра, айни вақтда Ёшлар иттифоқи аъзолари сони 10 миллион нафардан ошган.
Ёшлар иттифоқи раиси сўзларига кўра 2017 йил давомида 5 мингдан ортиқ ёшлар ўз уй-жойларига эга бўлишган, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи кафиллик мактублари асосида ўртача ёки енгил турдаги жиноятларни амалга оширган 208 нафар ёшлар суд залидан олиб чиқиб кетилган.
Қуронбоев экстремизм билан боғлиқ жиноятларнинг аксариятини 30 ёшга тўлмаган ёшлар томонидан амалга оширилиши ҳеч кимга сир эмаслигини таъкидлаб ўтди. Қуронбоевга кўра, бу ёшлар кўпдан-кўп ҳолларда моддий етишмовчилик ва дин соҳасидаги элементар билимларга эга бўлмаганлиги туфайли террорчилар тўрига илинади.
«Ўтган йилнинг ноябр ойида Россияда меҳнат мигантлари билан учрашув ўтказдик. Айнан мигрантлар билан учрашувда ўзимизни қийнаган кўпгина саволларга жавоб топдик. Ёш ватандошларимиз на тил на ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билмаган холда хорижга ишга чиқиб кетар экан. Табиийки бу ҳолда улар террорчилик гуруҳлари учун осон ўлжага айланади», — деди президент Давлат маслаҳатчиси.
Қуронбоев Ёшлар иттифоқи айнан шу боис меҳнат мигрантлари билан фаолиятни кучайтирганлигини маълум қилди. «Тилларни бепул ўрганиш имкониятини тақдим этмоқдамиз. Бизнинг мутахассислар бу турдаги ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ўз ёрдамини аямаяпти», — деб қўшимча қилди
http://asr.uz/all/uzbekiston/yoshlar-etakchisi-fa-at-yutu-lar-emas-muammolar-am-bor/
Сўнгги фикрлар