Жамоатчилик билан алоқалар – тараққиётга хизмат қилади
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий
кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик билан алоқалар асосида такомиллаштираётгани айни муддаодир. Шу йил 25-26 июнь кунлари мазкур партия Марказий кенгашида «Партия тизимида жамоатчилик билан алоқалар самарадорлигини ошириш усуллари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилади.
Унда камина ҳам “ПР-кампаниялар – партия фаолияти тарғиботида самарали усул” мавзуида маъруза қилиб, амалий машғулот ўтказаман. (Бу ҳақда анжумандан сўнг ахборот берилади).
семинар-тренинг дастури
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши
Ўтказилиш вақти ва жойи: 25-26 июнь, Тошкент ш.
Биринчи кун
09.30-10.00 | Қатнашчиларни рўйхатга олиш |
10.00.-10.10
|
Семинарнинг очилиши. Кириш сўзи.
Сарвар Отамуратов, ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси |
10.10-11.00 | 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллий медиа майдонини ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар
Тақдимот, баҳс-мунозара. Шуҳрат Тўхтабоев, ЎзМТДП фракцияси аъзоси |
11.00 — 12.00 | Сиёсий партиялар Ахборот хизмати фаолияти ва ОАВ билан муносабат.
Тақдимот, баҳс-мунозара, амалий машқ. Олим Ўсаров, «Нуроний»газетаси бош муҳаррири |
12.00-13.00 | ПР-кампаниялар – партия фаолияти тарғиботида самарали усул
Тақдимот, баҳс-мунозара, амалий машқ. Тўлқин Эшбек, Ўзбекистон Миллий университети доценти |
13.00-14.00 | Тушлик |
14.00-15.00 | Ижтимоий тармоқларда мазмунли матнлар ёзиш, суратлар билан ишлаш
Тақдимот, баҳс-мунозара, амалий машқ. |
15.00-16.00 | ЎзМТДП матбуот нашри — мулоқот майдончаси, эркин фикр минбари
Тақдимот, баҳс-мунозара, амалий машқ. Эркин Дорипов, Мухтарама Комилова, «Milliy tiklanish» газетаси мухбирлари |
16.00-19.00 | Амалий машғулот: Зиёратгоҳлардан мобил репортаж |
19.00 | Кечки овқат |
Иккинчи кун
90.00-10.00 | Биринчи кун таассуротлари. Уйга берилган вазифа муҳокамаси |
10.00-10.30 | Аҳоли мурожаатлари ечимида партия ташкилотлари ва ОАВлар ҳамкорлиги
Тақдимот, баҳс-мунозара Жаҳонгир Ширинов, ЎзМТДП фракцияси аъзоси |
10.30-11.30 | Интервью технологияси: депутат, журналист ва Ахборот хизмати учбурчаги
Тақдимот. мавзу бўйича амалий машқлар. Олим Усаров, «Нуроний»газетаси бош муҳаррири |
11.30-11.40 | Танаффус |
11.40-12.00 | Ҳудудий партия ташкилотлари тарғибот ишлари таҳлили
Дониёр Тошбоев, ЎзМТДП Марказий кенгаши бўлим бошлиғи |
12.00-13.00 | 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистларни тақдирлаш |
13.00-14.00 | Тушлик |
Сўнгги фикрлар