Амарантус бадиий таржима мукофоти

Танловга марҳамат!

аб1

Амарантус адабий агентлиги ўзбек адабиётини дунёга танитиш ҳамда хориж китобхонлари орасида кенг тарғиб этишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида, шу билан бирга, бадиий таржима устида изланаётган таржимонларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида АМАРАНТУС БАДИИЙ ТАРЖИМА МУКОФОТИ учун бадиий асарларни ўзбек тилидан чет тилларига таржима қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда ўзбек тилидан қуйидаги тилларга таржима қилинган бадиий асарлар иштирок этади:

Инглиз тили

Француз тили

Немис тили

Рус тили

Турк тили

Танлов икки тоифа бўйича ўтказилади:

30 ёшдан ошган таржимонлар

ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 ёшга тўлмаган таржимонлар орасида.

Ҳар бир тоифа бўйича лонг-лист, шорт-лист ҳамда ғолиблар аниқланади.

Танлов учун таржима ва сўроқ варақасини қабул қилиш 1-июндан бошланиб 15-июлда якунига етади. Ғолиблар сентябрь ойининг илк кунларида эълон қилинади ва мазкур ойда ўтказиладиган мукофот маросимида махсус сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Ғолиб бўлган таржималарнинг ҳар бири Амарантус адабий агентлиги билан ҳамкорлик қилаётган хориж адабий журналларида чоп этилади.

Танлов шартлари:

Таржималар XX ва XXI аср ўзбек адабиётига мансуб ҳикоялар ёки романдан олинган тугал бир парча бўлиши лозим. Назмда битилган асарлар бу танловда иштирок этмайди.

Таржималар таржимоннинг ўз иши бўлгани ҳолда ҳеч бир жойда, жумладан, газета ва журналлар, тўпламлар, онлайн нашрларда қисман ва ёки тўлиқ кўринишда чоп этилмаган бўлиши лозим. Таржималар бошқа танловларда сентябрь ойига қадар иштирок этмаслиги талаб этилади.

Таржималар аноним кўринишида тақдим этилиши лозим. Танловга ариза топшираётганда қуйидаги уч ҳужжатни биргаликда топшириш талаб этилади: 1) бир нусха аслият; 2) бир нусха таржима; 3) тўғри тўлдирилган сўров варақаси.

Аслият ўзи ичига муаллиф номи ҳамда бадиий асар номини олган бўлиши ва саҳифалар рақамланган бўлиши лозим. Бунда таржимонга оид ҳеч қандай маълумот бўлмаслиги керак.

Таржималар А4 форматда, 2,0 сатр оралиғида ва саҳифаланган бўлиши лозим. Таржимада бадиий асар муаллифи ва номи келтирилиши, аммо таржимонга оид ҳеч қандай маълумот бўлмаслиги керак.

Танловда ўзбек тилидан қуйидаги тилларнинг бирига таржима қилинган асарлар иштирок эта олади: инглиз, немис, француз, рус, турк.

Бир иштирокчи иккитадан ортиқ иш билан қатнаша олмайди.

Танловда иштирок этиш учун ёш, миллат, яшаш жойи, касбий мавқеи жиҳатидан чегаралар қўйилмаган. Танловда ташкилотчилар ҳамда ҳакам ҳайъати оила аъзолар иштирок эта олмайдилар.

Танлов шартларининг бирор бир бандига риоя этмаган таржималар танловда иштирок этмайди.

Ҳакамлар ҳайъати қарори якуний қарор ҳисобланади.

Ҳакамлар ҳайъати таркиби:

Ҳакамлар ҳайъати таркиби бадиий таржима дунёсида анчайин танилган ва қатор муваффақиятларга эришган, ўзбек адабиётини жаҳон китобхонлари оммасига етказишда салмоқли меҳнат қилиб келаётган иқтидорли таржимонлардан ташкил топган.

Инглиз тили бўйича:

Марк РИC

Шелли ФЭЙРВЕЗЕР-ВЕГА

 

Француз тили бўйича:

Филип НОУБЕЛ

Стефан ДУДОЙНЬОН

 

Турк тили бўйича:

Маҳир УНЛУ

Азиз МЕРҲАН

 

Рус тили бўйича:

Герман ВЛАСОВ

Вадим МУРАТХАНОВ

 

Немис тили бўйича:

Ингеборг БАЛДАУФ

 

Аризалар “Амарантус бадиий таржима мукофотига” деб кўрсатилган ҳолда amaranthus_la@mail.ru манзилига юборилиши лозим.

Мурожаат учун телефонлар: +99891 164 66 35

+99891 455 86 63

Ариза топшириш учун керакли сўров варақасини Telegram орқали +99893 909-17-97 рақамига сўров жўнатиш ёрдамида ёки Telegramда t.me/amaranthusaward (@amaranthusaward) манзилида жойлашган The Amaranthus Literary Translation Award гуруҳи орқали олиши мумкин.

 

Амарантус адабий агентлиги

(Amaranthus Literary Agency)

Тошкент шаҳар, Сергели тумани,

Янги Сергели кўчаси, 2-уй

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *