ЎзМУ ва МДУнинг қўшма илмий маркази, факультети ва дипломи – илмий ҳамкорлик самарасидир
Аввал хабар берилганидек, шу йил 26 апрель куни Россиянинг
Санкт-Петербург шаҳрида Евроосиё ректорлар уюшмасининг съезди бўлиб ўтган эди. Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон олий таълим муассасаси вакиллари ҳам иштирок этган, унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов уюшманинг ректорлар ҳайъати раиси ўринбосари этиб сайланган эди.
Анжуманда бу саъй-ҳаракатлар, ўзаро тажриба алмашинувлари келгусида олий таълим муассасалари ўртасида илмий ва ўқув жараёнларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши эътироф этилганди.
Мазкур анжуманда қабул қилинган ҳужжатлар, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида имзоланган Меморандум доирасида қатор вазифалар амалга оширилмоқда.
Шу йил 9-10 июль кунлари Москвада ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ва МДУ ректори Виктор Садовнич ўртасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув икки томонлама илмий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланди. Мазкур учрашувла қуйидаги лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди:
– 2018 йил сентабрь ойида ЎзМУда «Геофизиканинг математик усуллари, табиат ҳодисалари ва жараёнларини моделлаштириш» қўшма илмий марказини ташкил этиш;
– 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ЎзМУда «Геология», «Геодезия», «Табиатдан фойдаланиш», «Тупроқшунослик» бакалавриат йўналишлари бўйича қўшма факультет очиш;
– 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб «Тупроқ информатика ва ГИС», «Биокимё ва биофизика» магистрлик дастурларини ҳамкорликда амалга оширган ҳолда ЎзМУ ва МДУ томонидан тасдиқланадиган қўшма диплом берилишини амалга ошириш.
Ҳамкорликда ҳикмат кўп, деганларидек, ЎзМУ ва МДУ ўртасида келишилган бундай шартномалар босқичма-босқич амалга оширилиши – тараққиёт омилига айланишига умид қилса бўлади.
Расул РАҲМОНОВ,
ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори
Сўнгги фикрлар