ЎзМУ ёш математиклари Халқаро олимпиада ғолиблари шоҳсупасида!

Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги биринчи халқаро

олимпиада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари ғолиблар соҳсупасидан муносиб ўрин эгаллаганлари эълон қилинди.

Ушбу мавзуда ғолиб талабалар билан суҳбат нашрга тайёрланмоқда.

Сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзМУ Ахборот хизмати

***

Математика бўйича Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада натижалари эълон қилинди

Бундай олимпиада ўтказиш ғояси 2017 йилнинг сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг илм-фан ва технологияларга доир биринчи саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган эди.

Олимпиаданинг асосий мақсад ва вазифалари қобилиятли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, фундаментал фанлар билан шуғулланишга жалб қилиш, талабалар орасида илмий-тадқиқот фаолиятига бўлган қизиқишларни аниқлаш ва ривожлантириш, турли мамлакатлар талабалари ўртасида халқаро ҳамкорлик шакллари ва маданий  алоқаларни кенгайтириш, шунингдек буюк олим Муҳаммад Ал-Хоразмийнинг бой меросини оммалаштиришдан иборат.

Олимпиадада дунёнинг 20 мамлакати (БАА, Эрон, Малайзия, Россия, Болгария, Эстония, Словения, Украина, Беларусь, қатор Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари) 58 университидан 334 нафар киши иштирок этди. Ўзбекистон шарафини мамлакатнинг 33 олий таълим муассасаси талабалари ҳимоя қилишди.

Олимпиада иштирокчилари билимлари 20 кишидан иборат ҳайъат томонидан баҳоланди, уларнинг 18 нафари хорижий мутахассислардан иборат бўлди.

Олимпиада очилишининг тантанали маросими 29 октябрь куни Хоразм вилоятидаги “Ёшлик” спорт мажмуида бўлиб ўтди. Италиянинг Пиза Университети профессори Марко Абати видеотрансляция орқали олимпиада иштирокчиларини қўллаб-қувватлаб, уларга  омад тилади.

Олимпиада натижаларига кўра, 66 иштирокчи турли медаллар билан тақдирланди – 14 олтин, 23 кумуш ва 29 бронза. Биринчи ўрин Пекин университети (Хитой) талабаси Хао Ран Вангга насиб этди. Иккинчи ўринни эса Шариф университети (Эрон) талабаси Али Даэи Наби эгаллади. Учинчи ўрин Пекин университети талабаси Минг Хуиоу Янг томонидан банд қилинди. Ўзбекистон Миллий университети талабаси Толибжон Исмоилов тўртинчга ўринга муносиб кўрилди.

Қўлга киритилган медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни — Хитойнинг Пекин университети, иккинчи ўринни – Ўзбекистон Миллий университети ва учинчи ўринни Эстониянинг Тарту университети эгаллади. 30 университет вакиллари турли даражадаги медаллар билан тақдирланишди.

Олимпиада низомига мувофиқ, беллашув ғолиблари олий таълим муассасалари магистратурасига математика, физика, ахборот технологиялари ҳамда муҳандислик-техник йўналишдаги таълим ихтисослиги бўйича қабул квотасидан ташқари, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Ушбу ҳуқуқ Олимпиада ғолиблигини қўлга киритган талаба томонидан ОТМ бакалавриатини тугаллаган вақтдан бошлаб уч йил давомида сақланиб қолинади.

Таъкидлаш жоизки, Олимпиада иштирокчилари сафар давомида Хива, Аёз-Қалъа ва Урганчнинг тарихий обидалари билан яқиндан танишишди, шунингдек Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида бўлишди.

Бундан ташқари, Олимпиада иштирокчилари буюк математик ва олим Муҳаммад Ал-Хоразмийнинг Урганч марказий майдонидаги  ҳайкали пойига гуллар келтиришди. Олимпиаданинг ёпилишида иштирокчилар учун мамлакатнинг истеъдодли ёшлари ва санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Иккинчи халқаро олимпиада 2020 йилнинг октябрь ойи учинчи декадасида Урганч шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

https://kun.uz/news/2018/11/01/matematika-bujica-muammad-al-horazmij-nomidagi-halkaro-olimpiada-natizalari-elon-kilindi

***

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада якунланди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада якунланди

Урганч шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги биринчи халқаро олимпиада ўтказилди. Унда мамлакатимиз ёш математиклари билан бирга 20 дан ортиқ мамлакатнинг 56 олий таълим муассасаси талабалари ўз билимини синовдан ўтказди.

Бу нуфузли халқаро олимпиадани ташкил этиш ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг сентябрида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида илгари сурилганини яхши эслаймиз.

Дарҳақиқат, буюк мутафаккир, алгебра фани асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмийнинг жаҳон цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси дунё аҳлини ҳали-ҳамон ҳайратга солиб келади. Замонавий математика, геометрия, тригонометрия, география каби фанлар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида эришилаётган ютуқларнинг тамал тоши айнан Хоразмий бобомиз қолдирган илмий мерос билан чамбарчас боғлиқ.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги қарори билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказиладиган бўлди. Мазкур олимпиаданинг айнан Хоразмда ўтказилишида ҳам катта маъно мужассам. Зеро, Хоразмий бобомиз шу заминда туғилиб, вояга етди. Кейинчалик дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган илмий ғоялар шу тарихий диёрда пайдо бўлган, маромига етган.

2-faqat saytga.JPG

3-faqat saytga.JPG
– Бу халқаро олимпиадани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад буюк алломанинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг математика фани бўйича билимини янада мустаҳкамлаш, илм-фан йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат, – дейди физика-математика фанлари доктори, академик Абдулла Аъзамов. – Эзгу ташаббуснинг амалга ошганини ва кейинчалик такомиллашиб боришини ёшларнинг илм-фан ривожига муҳим ҳисса қўшиши учун очилган кенг йўл, дейиш мумкин.Олимпиада иштирокчилари Урганч ва Хива шаҳарларини зиёрат қилди. Қадимий Хоразмнинг тарихи ва бир неча асрлардан буён сақланиб келаётган осори-атиқалари билан танишди. Урганч шаҳри марказидаги буюк мутафаккир аллома номи билан аталувчи боғда бўлишди. Ал- Хоразмий сиймосига ҳурмат бажо келтирилиб, унинг пойига гулчамбарлар қўйилди.– Урганч давлат университети маҳобатли ва чиройли экан, – дейди Монголия университети профессори Олзибат Мунҳадава. – Муассасада талабалар учун яратилган шароитлар аъло даражада. Ёшлар билан суҳбатлашганимизда уларнинг билим даражаси, фикрлаши бизда катта таассурот қолдирди. Бизнинг талабаларимиз турли дастурлар бўйича изланишлар олиб боришади, бу борада ёшларингиз билан ҳамкорлик фойдадан холи бўлмайди.

Халқаро олимпиаданинг асосий синовлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилди. Интеллектуал баҳсларни юртимиз ва дунёнинг таниқли математиклари, халқаро экспертлар, профессор-ўқитувчилардан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб борди.

10.jpg

11.jpg
– Биз 5 та математик масалани 5 соат давомида ишладик, – дейди Хитойнинг Пекин университети талабаси Мингҳуи Оуянг. – Саволлар алгебра, математик анализ, геометрия, комбинаторика йўналишларини ўз ичига олди. Ҳар бир масала енгил, ўрта, оғир даража асосида балл системасида баҳоланди. Мусобақанинг яхши ташкил этилгани бизга маъқул бўлди. Энг муҳими, унда иштирок этиб, дўстлар орттирганимиздан мамнунмиз.Халқаро олимпиадада энг яхши натижани Хитойнинг Пекин университети, Эроннинг Шариф технология университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари қайд этди.
Аҳмаджон Шокиров, Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
http://uza.uz/oz/society/mu-aammad-al-khorazmiy-nomidagi-khal-aro-olimpiada-yakunlandi-30-10-2018

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *