ЎзМУнинг филиаллари ташкил этилса…
Мамлакатимизда карвонбоши университет деб эътироф этилган Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олишни орзу қилган ёшлар юртимизда, ҳатто қўшни давлатларда ҳам кўплаб топилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси ҳамда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов етакчилигидаги бир гуруҳ академиклар, профессор-ўқитувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан ўтган йили республикамиз ОТМларида таҳсил олаётган талабаларга ЎзМУда ўқишни давом эттириш имконияти яратилгани ҳамоно юзлаб иқтидор соҳиблари қанчалик қувонч билан интилганлари ва эзгу мақсадларига эришганларини кўрдик. Шундай экан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда ҳам ЎзМУнинг айрим факультетлари филиалларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Туркия, Исроил, Россия каби илғор давлатларнинг университетлари Ўзбекистонда филиалларини очаётгани, қўшма факультетлар ташкил этаётгани каби ЎзМУнинг ҳам қўшни республикаларда филиалларини, уларнинг ОТМларида қўшма факультетларини ташкил этилиши нур устига аъло нур бўлур эди. Бир пайтлар Ўрта Осиё давлат университети деган юксак мақомга эга бўлган ўқув даргоҳимизда таҳсил олган минглаб қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ва бошқа қардош зиёлилар ўша даврни юксак эҳтиром билан эслашларини кўриб қувонамиз. Бу қувончли, бахтли дамлар бардавом бўлмоғи, бундай бахтдан бугунги ва келгуси ёш авлодлар ҳам баҳраманд бўлмоқлари учун ана шу анъаналарни тиклаш ҳаёт тақозосига айланмоқда. ЎзМУ академиклари ва уларга бўйлашаётган чинакам илмли профессор-ўқитувчиларимизнинг илмий ва маҳорат мактабларидан сабоқ олишга интилаётган республикамиз ва қардош ўлкалар ёшлари кам эмас!
Қуйидаги хабарни ўқиб дилимиздан шундай ўйлар кечди.
Хўш, бу борада Миллий университетимиз жамоатчилиги нима дейишаркин?
Дониш домла
Assalomalleykom ustoz.
Agar bu haqiqatdan amalga oshirilsa yoshlar uchun katta sovg’a bo’lardi.
Aytganingizdek boshqa OTMlarining yurtimizda filiallari ko’payib bormoqda.
Bizning universitetimiz tarixi jixatdan ham boshqa talim dargohlardan eng yoshi ulug’i xisoblanadi.Shunday ekan bu ishlar ancha ilgariroq qilinishi kerak edi.
Men xoxlardimki uning filiallari jahon mamlakatlarida ham ochilishini.