Муқаддас зиёратга пора аралашса… Қандоқ чидаш мумкин?
Асли насли нотозалар ҳаётни порасиз, коррупциясиз тасаввур эта олмаса керак…
Бироқ, биз ижод аҳли тоза ва покиза жамият барпо этиш учун мардона курашаверамиз, дейди Дониш домла барча иймони бут зиёлиларни эзгу мақсадларига даъват этиб. Бу улуғвор йўлда биз мард ва олижаноб Президентимизга, муқаддас китобларимиз таълимотига, адолатли қонунларимизга таянган ҳолда курашаверамиз!
Дунёда пора нималигини тасаввур эта олмайдиган мамлакатлар ҳам борлиги ҳақида ажойиб ҳангома эшитгандик. Осиё қитъасидаги қайсидир мамлакат санъаткорлари Саид Аҳмаднинг «Келинлар қўзғолони» асари асосида спектаклни саҳналаштиришга киришади. Асардаги бир воқеликни тушунишмайди. Яъни, бир аёл ўғлини қамоқдан қутқариш учун Фармонбиби орқали унинг ўғлига пора бермоқчи бўлади… Шу эпизодни сира тушуна олмаган театр ижодкорлари ўша даврдаги «советшунос»лардан изоҳ сўрайдилар. Шунда «советшунос»лар «Ана шу иллат ҳадемай ўша мамлакатни адойи тамом қилади» деган мазмунда изоҳ беришади ва яхшиси ўша эпизодни саҳнадан бутунлай олиб ташлашади.
Қаранг, 1980 йилларда қайсидир давлат аҳолиси порахўрликни тасаввур эта олмаган, биз эса порахўрликсиз жамият қандоқ бўлиши мумкинлигини кўз олдимизга келтира олмасдик…
Минг афсуски, бу иллат ҳамон урчиб ётибди… Унга қарши курашда камарбаста бўладиган қонун қабул қилдик, бу борада ҳукумат қарорлари ҳам кам эмас. Минг афсуски, бу қонун ва қарорларни тўла рўёбга чиқариш учун ҳали анча-мунча курашишимизга тўғри келади.
Энди иймонимиз рамзи деб билганимиз — ҳаж ва умра зиёратларига боришга ҳам пора аралашадиган бўлса, демак, ҳали қиладиган ишимиз кўп экан, дейди куюнчаклик билан Дониш домла қуйидаги суҳбатни ўқишни тавсия этиб.
Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари
Сўнгги фикрлар