Ичиқора одамнинг ҳамма иши қора…
Улар ҳар қадамда дилингизни сиёҳ қилади…
Шунақа кимсаларни «бетиқора» дейишади. Бетиқоралар ўз манфаатлари учун эл дастурхонига ва умумий дастурхонимиз ҳисобланмиш — давлат хазинасига ҳам катта зарар келтириб яшайди. Нафсиўпқон бундай кимсалар қора ниятлари йўлида ҳеч нарсадан тоймайдилар. Қилмишларига яраша улар «фаолият» кўрсатадиган жойни — «Қора бозор» дейдилар. Ачинарли томони шундаки, ҳамма биладиган ўша «Қора бозор»ни ўша атрофда юришган ҳуқуқни муҳофаза қилиш учун чиройли форма кийган баъзи посбонлар негадир «кўрмайди…» Ҳар ишга қодир қудратли кучларимиз нечун айнан «Қора бозор»ни таг-туги билан қўпориб ташламайди, дейди Дониш домла энсаси қотиб. Сизга ўқиш учун тақдим этилаётган мақолани бир кўздан кечиринг-чи, қандай хулосага келар экансиз…
Сўнгги фикрлар