Якшанба гурунги: Хотинини чертмаган эр бамисоли авлиё!

Афсуски, орамизда бунақа «авлиё»лар топилмаса керак…

«Эрнинг бирда-ярим шапалоғи баъзи хотинларга малҳамдек ёқади» дейди катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган (исм-фамилиясини сир тутишимизни илтимос қилган) бувижонлардан бири. Унинг фикрича ўша шапалоқ «эр-хотинни маънан ва руҳан янада яқинлаштирар» экан… Бу билан ур калтак-сур калтак қилиб яшашни асло ёқламаймиз. Бироқ, ўта «авлиё» бўлиш оила мустаҳкалигига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳам ўйлаб кўриш керак. Аслида, эр-хотиннинг ўртасига эси кетган тушади, деган гапга амал қилиш тўғрироқ бўлса керак. Энг муҳими, оила бахтли яшаса бас! Қуйида ўқиш тавсия этилаётган мақолани ўқиб, баъзи фактлардан этинг жунжикиб кетади, дейди Дониш домла. Уларнинг олдида битта-яримта «чертки» чепуха-ку…

т4

Масжидларда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши тарғибот ишлари ташкил этилмоқда

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йилда дунё бўйича 87 мингга яқин хотин-қиз ўлдирилган. Улардан 50 минг нафари уйдаги зўравонлик қурбони бўлган.

Бошқарма ижрочи директори Юрий Федотовнинг айтишича, аёллар гендер нотенглиги, таҳқирлаш ва салбий стереотиплардан энг кўп азият чекмоқда.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, дунёда уй зўравонлиги ҳолатлари сони ошган. Хусусан, 2017 йилда ўз яқинлари ёки қариндошлари зўравонлиги оқибатида ҳаётдан кўз юмган аёллар сони умумий қурбонларнинг 58 фоизини ташкил этди. Бу 2012 йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир. Бу борадаги энг хавфли ҳудуд Африка ҳисобланади. Бу ерда ҳар 100 минг хотин-қизга қотиллик коэффициенти 3,1 нафарни ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткичлар Жанубий ва Шимолий Америкада 1,6, Океания 1,3, Осиё 0,9, Европа 0,7 нафарга тенгдир.

Мамлакатимизда ҳам аёл-қизларга нисбатан зўравонлик муаммоси билан мунтазам курашиб келинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан эълон қилинган «16 кунлик» доирасида юртимиздаги барча масжидларда тарғибот ишларини ташкил этди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Минор жоме масжидида ушбу мавзу юзасидан жума мавъизаси бўлиб ўтди.

https://kun.uz/news/2018/12/01/maszidlarda-aellarga-nisbatan-zuravonlikka-karsi-targibot-islari-taskil-etilmokda

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *