ЖОКУ фидойилари,
Топширибди қонини.
Муҳтож беморлар учун,
Аямабди жонини!
Шерзод Қудратхўжаев,
Савоб ишнинг бошида!
Профессор Мўминов,
Ишончли йўлдоши-да!
Асли ижод аҳлининг,
Ҳар кун фидо жонлари.
Яхшиликка буюрсин
Улар берган қонлари!
Тўлқин ЭШБЕК
Шерзод Қудратхўжаев донорлик акциясида қон топширди
“Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликдаги донорлик акцияси давом этмоқда.
Ҳозирга қадар 50 нафардан зиёд кўнгилли 12500 граммдан ортиқ қон топшириб, мурғак қалблар дардига дармон бўлишдек эзгу ишга ҳисса қўшишди.
Университет ректори Шерзодхон Қудратхўжаев ҳам қон топшириб, ўқитувчилар ва талабалар учун шахсий намуна кўрсатди. Хайрли ишдаги ҳамкорлиги учун унга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ташаккурномаси топширилди.
http://www.uza.uz/oz/society/sherzod-udratkh-zhaev-donorlik-aktsiyasida-on-topshirdi—06-12-2018
Файзулла Мўминов: “Топшираётган қонимиз ҳаёт учун курашаётган беморларга малҳам бўлишидан бахтиёрмиз”
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этган беғараз донорлик акцияси давом этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан беғараз донорлик акциясини ўтказмоқда. Ушбу акция бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Болажонларимизнинг дардли нигоҳини юздаги табассумга айлантириш истагида бўлган ўқитувчи-профессорлар, талаба-журналистлар тадбирда фаол иштирок этмоқдалар.
– Партиянинг “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилаётган ушбу акциясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайман. Агар бизнинг ҳозир топшираётган қонимиз ҳаёт учун курашаётган беморларга малҳам бўлса, биз бундан бениҳоя бахтиёр бўламиз, – дейди университет профессори Файзулла Мўминов.
http://uza.uz/oz/society/fayzulla-m-minov-topshirayetgan-onimiz-ayet-uchun-kurashayet-06-12-2018
Assalomu aleykum! Ustoz, bu oq PR mi, yoki qora PR mi? Inson qilgan yaxshiligini qanchalik boshqalarga sezdirmasa, savobi ko‘proq deb eshitgandim. Ammo, hozirda qon topshirsa ham, xayriya qilsa ham, unuman qilgan yaxshiligini ijtimoiy tarmoqlarda e‘lon qilmaguncha ko‘ngli joyiga tushmaydimi deymanda. Balki, xato fikrdadirman, lekin qilgan yaxshiligini hamma oldida jar solish yaxshi emas deb hisoblayman.
Фикрингиз хато эмас! Бироқ, бу ерда шу савоб ишни қилганлар мақтангани йўқ, балки, уларнинг ибратли ишларини қаламкашлар олқишлаб ёзишмоқда. Қайсидир маънода oq PR деб баҳолаш мумкин.