Сенат раиси танқид қилган масала ҳал бўлишига умид пайдо бўлди

Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев ўз маърузасида халқ дилидаги

гапларни ўртага ташлабди. Бу барча зиёлиларда умид уйғотди. Яъни, «Қонун ижросини назорат қилишга масъул бўлган парламент ҳузуридаги Доимий тил комиссияси ҳамда Атамашунослик қўмитаси фаолиятлари тугатилди, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш ишлари эса, белгиланган муддатда тўлиқ якунига етказилмади». Бағоят ҳаққоний фикрлар. Энди шу муҳим масалалар ўз ечимини топишига, парламентимиз ҳузурида яна Доимий тил комиссияси ҳамда Атамашунослик қўмитаси қайта тикланишига барчада бирдек умид пайдо бўлди. Бугунги маънавий тараққиётимиз рисоладагидек бўлмоғи учун айнан ўша комиссияси ва қўмита зарурлигини изоҳлашга ҳожат йўқ, дейди Дониш домла.

Фото: Х.Пайдоев / Халқ сўзи​​

Сенат раиси “Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросини асосли танқид қилди

11:04 13 Декабрь 2018 Жамият

Мунисхон Каримова, “Халқ сўзи Online”/Тошкент. Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлис аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий иқтисодий, маданий маърифий ҳаётидаги ислоҳотлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар устидан самарали парламент назорати натижалари хусусида сўзлади.

Маърузада айтилишича, қонун, ижроси билан кучли. Жамиятда қонун устуворлиги, аввало, унинг ижроси қай даражада таъминлангани билан боғлиқ.

Афсуски, ҳатто қонун ижросини таъминлашга бевосита масъул бўлган вазирлик ва идораларда ҳам бу ҳақиқат моҳияти тўлиқ англаб етилгани йўқ, деб қайд этди Сенат раиси.

Ачинарлиси, қонун ижросини таъминлашдаги сусткашлик, қонуннинг ўзига ҳурматсизлик ва беписандлик у ёки бу соҳанинг умумтараққиётдан орқада қолишига, ҳатто инқирозга юз тутишига сабаб бўлмоқда.

Мисол учун, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилинганига 30 йил тўлади.

Тарихимиздаги ушбу шонли санани муносиб нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш ва тилимиз ривожи билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этиш мақсадида “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида, шунингдек турли вазирлик ва идораларда ижро этилиши ҳолати ўрганилди.

Энг афсусли жиҳат шундаки, тилнинг ижтимоий онгни шакллантирувчи муҳим омил саналишига ва инсон қайси тилда сўзласа ва фикрласа, ўша тилдаги мафкурага мойил бўлишига аҳамият қаратмадик.

Аксинча, Қонун ижросини назорат қилишга масъул бўлган парламент ҳузуридаги Доимий тил комиссияси ҳамда Атамашунослик қўмитаси фаолиятлари тугатилди, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш ишлари эса, белгиланган муддатда тўлиқ якунига етказилмади.

Кейинчалик қабул қилинган қонунлардаги нормаларнинг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга мувофиқлигини таъминлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолди.
Маърузада яна бир қатор долзарб муаммолар қайд этилди.

http://xs.uz/uzkr/post/senat-raisi-davlat-tili-haqidagi-qonun-izhrosini-asosli-tanqid-qildi

***

Ниғматилла Йўлдошев ўзбек тилини абгор ҳолатга олиб келаётган мутасаддиларни танқид қилди

Ниғматилла Йўлдошев ўзбек тилини абгор ҳолатга олиб келаётган мутасаддиларни танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Н.Йўлдошев Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари ва ташаббуслари асосида қонун ижодкорлиги ҳамда назорат фаолияти борасидаги ишларни сифат жиҳатидан янада яхшилаш жараёнлари давом этаётганига эътибор қаратди. 
Хусусан, қабул қилинган қонунларнинг амалда сўзсиз ишлашини таъминлаш мақсадида кейинги икки йилда Сенатнинг кўрсатма ва тавсиялари асосида 23 қонунда кўзда тутилган 107 қонуности ҳужжатининг амалга киритилиши таъминланди.
Сенат раиси ўз сўзида бу борадаги оғриқли ва долзарб бўлиб қолаётган бир жиҳатларга тўхталди. “Биз доимо қонун, ижроси билан кучли эканлигини, жамиятда қонун устуворлиги, аввало, унинг ижроси қай даражада таъминлангани билан боғлиқлигини кўп таъкидлаймиз, деди раис. Афсуски, ҳатто қонун ижросини таъминлашга бевосита масъул бўлган вазирлик ва идораларда ҳам бу ҳақиқат моҳияти тўлиқ англаб етилгани йўқ”.
Ачинарлиси, қонун ижросини таъминлашдаги сусткашлик, қонуннинг ўзига ҳурматсизлик ва беписандлик у ёки бу соҳанинг умумтараққиётдан орқада қолишига, ҳатто инқирозга юз тутишига сабаб бўлмоқда.
Маълумки, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилинганига 30 йил тўлади.
Тарихимиздаги ушбу шонли санани муносиб нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш ва тилимиз ривожи билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этиш мақсадида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг Тошкент шаҳрида, шунингдек, турли вазирлик ва идораларда ижро этилиши ҳолати ўрганилди.
Ўрганишда мустабид тузум ҳукмронлиги даврида халқимизнинг ўзига хос жасорати тимсоли сифатида қабул қилинган ушбу қонун ижроси йиллар давомида деярли ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги аниқланди.
Энг афсусли жиҳат шундаки, тилнинг ижтимоий онгни шакллантирувчи муҳим омил саналишига ва инсон қайси тилда сўзласа ва фикрласа, ўша тилдаги мафкурага мойил бўлишига аҳамият қаратмадик. Аксинча, қонун ижросини назорат қилишга масъул бўлган парламент ҳузуридаги Доимий тил комиссияси ҳамда Атамашунослик қўмитаси фаолиятлари тугатилди, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш ишлари эса, белгиланган муддатда тўлиқ якунига етказилмади.
Кейинчалик қабул қилинган қонунлардаги нормаларнинг “Давлат тили ҳақида”ги қонунга мувофиқлигини таъминлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолди.
Мисол учун, “Реклама тўғрисида”ги, “Фирма номлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда “Давлат тили ҳақида”ги қонун нормаларига зид қоидалар мавжудлиги бунинг яққол далилидир.
Қонунда жавобгарликка тортишга асос бўлувчи нормалар мавжуд бўлса-да, қонун нормаларининг мунтазам бузиб келинаётгани учун бирон-бир айбдор шахс белгиланган тартибда жавобгарликка тортилмади.
Аччиқ бўлса-да, айтишга тўғри келади – бу ҳолат қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ўрнига, уни маълум маънода рағбатлантирмоқда.
Бу каби яна кўплаб камчиликлар ва ҳанузгача давом этаётган қонунбузарликлар, таъбир жоиз бўлса, қонуннинг эгасиз ва ожиз бўлиб қолгани оқибатида давлат тили нуфузи пасаймоқда.
Эътибор беринг: ўнлаб атамалар нафақат кундалик истеъмолда, балки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ҳеч бир изоҳсиз қўлланилмоқда.
Турли йиллар мобайнида Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган 154 норматив — ҳуқуқий ҳужжатнинг иловалари давлат тилида тасдиқланмаган.
Шунингдек, 2018 йилда қабул қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари ва агентликларнинг 34 та қўшма қарори ҳам давлат тилида эмас. Бунинг устига, кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда “Рус тилидаги матнга қаранг”, деган ҳаволаларнинг мавжудлигини эса, давлат тилига ўта ҳурматсизлик сифатида баҳолаш мумкин.
Нафақат нодавлат телерадиоканаллари, балки Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида ҳам бошловчилар томонидан адабий тил қоидаларига зид равишда турли шеваларда сўзлаш салбий одат тусига айланмоқда.
Телеканалларда эфирга берилаётган номи инглизча-ю, ўзи гўёки ўзбекча кўрсатувлар тил қоидаларига мутлақо ётлиги масъулларни ҳам, кўрсатувларни тайёрловчи қўштирноқ ичидаги “ижодкор”ларни ҳам ҳеч бўлмаганда уялтирмаяпти.
Яна бир жиҳат. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида сабоқ олишни бошлаган ёш авлод бугун 23 ёшдан ошди.
Фундаментал илмий, бадиий, сиёсий ва бошқа адабиётларнинг аксарияти эса, кирилчада қолиб кетган. Оқибатда ҳаётнинг айни илм олишга зарурат ва иштиёқ туғилган жўшқин палласида аксарият ёшларнинг имконияти чекланиб қолмоқда.
Н.Йўлдошев тилимизнинг абгор ҳолатга тушиб қолаётганига ўзимиздаги бепарволик ва эътиборсизлик сабаб бўлмоқда, деб алоҳида таъкидлади.
Шу боис Сенат Кенгаши Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа масъул тузилмаларга шу каби кўплаб камчиликларни, давлат тили ривожига тўсиқ бўлаётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни берган.
 Н.Абдураимова, ЎзА
http://uchildiz.uz/wp-admin/post.php?post=21626&action=edit&message=1

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *