Давлат дастури лойиҳаси 15 январга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Она Ватанимиз тараққиётига бефарқ бўлмаган инсонлар мазкур лойиҳага ўз
муносабатини билдирадилар, дейди Дониш домла ўзи ҳам зарур деб билган таклифларини тақдим этар экан.
249 та банддан иборат “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси 15 январга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқиш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.
2019 йил Давлат дастури лойиҳаси 249 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Шунингдек, жамоатчилик муҳокамалари доирасида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
http://xs.uz/uzkr/post/249-ta-banddan-iborat-faol-investitsiyalar-va-izhtimoij-rivozhlanish-jili-davlat-dasturi-lojihasi-15-yanvarga-qadar-zhamoatchilik-muhokamasiga-qojildi
Сўнгги фикрлар