Устоз адиб, публицист ва заҳматкаш олим Аҳмаджон Мелибоевни самимий
муборакбод этамиз. Журфакда ҳам академик камолга етгани билан фахрланамиз. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Журналистика факультетини тиклаб олсак, Аҳмаджон Мелибоев каби ўнлаб академиклар, минглаб буюк адиб, шоир ва публицистлар етишиб чиқаверишига ишонамиз ва ишонтирамиз, дейди шижоат билан Дониш домла.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида фаолият юритаётган Чингиз Айтматов номидаги халқаро Академия ҳар тўрт йилда бир марта адабиёт, маданият ва илм-фан соҳасида юксак натижаларга эришган ижодкорларга ўз мукофотларини тақдим этади.
Бу йилги танлов натижаларига кўра, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси раҳбари Аҳмаджон Мелибоевга академик унвони берилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам адабиёт ва санъат йўналишида лауреатлик мукофоти билан тақдирланди.
http://uza.uz/oz/society/a-madzhon-meliboevga-akademik-unvoni-berildi-11-01-2019
Сўнгги фикрлар