Дониш домла дафтаридан

Ўзи қуюлиб, «қовоғи уюлиб» келган сатрларга ҳам ошно бўлинг.

1

Интернетда баъзан ёлғон ёзишар,

Лақмаларга билдирмай чоҳ қазишар…

* * *

Гар бировнинг жиғига тегмоқ бўлсанг йўлига,

Бўлар-бўлмас гапга ҳам телефон қил қўлига.

* * *

Иссиқ жонга иссиқ меҳр ёқса гар,

Ўзгаларга сочиб юрмасин заҳар…

* * *

Текшир-текшир бўлармиш деб у тарқатди гап,

Шу йўл билан бир ходимдан қутулди-да заб.

* * *

Элликта эр кўрибди, деб қилманг маломат,

Паспортини “рўйхат”га қўйган аломат…

* * *

Агар бошлиқ сал чимирса қошини,

Билки, анча қотирибсан бошини…

* * *

Бир шогирдам кўзини кўп учирар,

Кейин билсам, мақоламдан кўчирар…

* * *

Қор ўрнига кўрсатади қировни,

Жанжал учун ишга солар бировни.

* * *

Кимдир талаб қилса пора,

Ахир унга бор-ку чора!

* * *

Ойим севар дадамни,

Дадам бошқа мадамни…

* * *

Кетдим, дейди, кинога,

Бўкиб келар винога…

* * *

Эрта эрга тегманг, қизлар!

Кеч ҳам қолиб кетмангизлар…

* * *

Мерос қолдирган – аъло!

Уни талашган – бало…

* * *

Тийилмасанг пичингдан, адодирсан ичингдан,

Эзгу йўлда фойдалан, қалам, ақл кучингдан!

2

Дониш ДОМЛА

 

Вам может также понравиться...

Ответов: 6

  1. Тўлқин ака, бир ёмонликнинг бир яхшилиги бўлишини унутиб қўйдингизми? Ҳар қандай ёмонликни ҳам яхшилик томонга буриб юбориш мумкинлигини ўзингиз бошқаларга ўргатиб юрасиз-ку. Ўзини “шер” билган ҳамкасбингиз шунчалик номардлик қилаётган бўлса, сизлар мард бўлинглар. Бундан тўғри хулоса чиқарингизлар. Унга ҳам, “текширувчилар”га ҳам повод бериб қўймангизлар, вассалом. Бунинг учун ишларингизни жойига қўйиб қўйинг, зиммадаги вазифаларни юз фоиз бажариб қўйсангиз ким нима дея оларди! Агар ўша номард бўлмаганида бепарво, лоқайд бўлиб юрармидингиз… Демак, унга раҳмат айтса арзийди. Нима дедингиз?

    • Ҳурматли Эсонгул домла! Ижодий машқларимизни шунчалик синчковлик билан кузатиб бораётганингиз ва билдираётган муносабатларингиз учун катта раҳмат. Сизга ва муҳтарам ўқувчиларимизга шуни айтмоқчиманки, бу ёзганларим ҳеч кимга қаратилмаган. Бизнинг журналистика факультетимизда эса унақа ичиқора номардлар йўқ ҳисоби. Такрор айтаман, “Дониш домла дафтаридан” деб ёзганларимизнинг ишхонамизга алоқаси йўқ. Иккинчидан, бу сатрларни ёзганимга ўн йилдан ошди-ёв! Қанча нашрларда чиқиб ҳам кетганини кўп мухлисларимиз кузатган ва самимий фикрлар билдиришган! “Дониш домла” деб мен ўзимни асло назарда тутмайман. Бир пайтлар “Муштум” журналига ёзган танқидий мақолаларим тагига “Муштум” тоғанинг жияни” деб имзо қўярдим. “Дониш домла” деб ёзаётганларим ҳам шунга ўхшаш-де…
      Яна бир муҳим гап: буюк адиб Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда, мўътабар сўз қуролини асло ўтин ёришга ишлатмайман! Кимнидир танқид қиладиган бўлсам, бунинг учун ҳеч қачон беғубор сайтимиз кучидан фойдаланмайман. Бунинг учун тегишли газеталаримиз биз учун камарбаста!

  2. “Дониш домла”нинг ҳар бир битигини зўр қизиқиш билан ўқиб бораман. Бу галгиси чиндан ҳам ҳаётий чиқибди.

  3. Sizdek fozil-u donolar mo’l bo’lsin, donish domla!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

  4. Hayot davom etar ekan bunday holatlar borgan sayin tabiy holga aylanib bormoqda o’tayotgan vaqtni esa qadrlash lozimligi esa hayoliga ham kelmasa kerak.

  5. Hayotda har xil toifa shaxslar bo’adi.To’rt yillik ta’lim davomida yuqorida ta’kidlangan toifadagi ustozlarning turlicha namoyishlariga guvoh bo’lib kelmoqdamiz.Nima bo’lsada shunday ustozlarga olloh insof bersin.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *