“Вузгородок”. Шавкат Мирзиёев имконсизликда имкон топган эди
Халқ орасида “вузгородок” номи билан машҳур маскан пойтахтнинг мўъжазгина
жойини эгаллаган бўлса-да, унинг довруғи мамлакатнинг ҳар бир бурчагига етиб борган, десак, адашмаймиз. Зотан, бугун юртимизда истиқомат қилаётган аксарият зиёлиларнинг тақдири, катта ҳаётдаги дастлабки қадамлари, ёрқин онлари айнан шу ер билан боғлиқ.
2005 йил. “Вузгородок”. Шавкат Мирзиёев имконсизликда имкон топган эди
Иллюстратив фото
ХХ асрда бунёд этилган мазкур шаҳарча йиллар ўтиши билан абгор аҳволга келиб қолганини кўпчилик яхши эслайди. Бу ердаги инфратузилма, талабаларнинг яшаш шароити ва маданий-ижтимоий муҳит талабга мутлақо жавоб бермасди.
Мустақилликка эришганига кўп бўлмаган, шундоқ ҳам “иқтисодий муаммолар” (бу сўзларни нега қўштирноққа олганимизни кейинроқ тушуниб оласиз) гирдобида қолган мамлакатнинг эртанги келажагини белгилаб берадиган асосий куч — ёшлар камол топадиган масканга эътибор етарли эмасди.
Фақатгина 2003 йилда Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келгач, барча жабҳа қатори таълим соҳасига бўлган қарашлар ҳам ўзгарди. Хусусан, Бош вазир Шавкат Мирзиёев 2005 йили “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига бориб, у ердаги аҳвол билан танишади. Мавжуд вазиятни кўриб, зарур чоралар белгилайди. Бироқ шаҳарчада амалга оширилган ишлар хамирдан қил суғургандек осон кечмаган эди…
Биз ўша даврда ушбу бунёдкорликда иштирок этган мутасаддилар билан суҳбатлашдик. Улар воқеаларни шундай эсга олишди.
Қаҳрамон ҚУРОНБОЕВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси:
— Бундан ўн беш йил аввалги “Ёшлик” талабалар шаҳарчасидаги қониқарсиз аҳволни кечагидек жуда яхши эслайман. 2005 йилда, ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида фаолият олиб борган Шавкат Мирзиёев мазкур шаҳарчага келиб, аҳволни ўз кўзи билан кўрди. Фарзандларимизнинг яшаш шароити, таълим олиши учун яратилган ҳолат билан танишди. Талабалар тураржойлари, ювиниш хоналари, ҳатто ертўлаларигача тушиб кўрди-да, жуда хафа бўлди.
“Болаларимиз қандай қилиб бундай ҳолатда яшаяпти? Шунча пул топсак, шунча олтинимиз, пахтамиз бўлса, нега фарзандларимиз бунақа хароб ҳолатда яшаши керак?” дея ниҳоятда қаттиқ куйинган эди. Шундан сўнг вазиятни ўнглаш мақсадида давлат раҳбарига таклиф киритади. Аммо Молия вазирлиги томонидан маблағ йўқлиги важ қилиниб, рад этилади.
Табиатан куйинчак, айниқса, ёшлар тақдирига бепарво муносабатга жим қараб туролмайдиган Шавкат Мирзиёев шаштидан қайтмади. Бу оғриқли масалани ҳал этишнинг бошқа йўлларини излай бошлади. Шаҳарчага барча давлат идоралари ва йирик корхоналар раҳбарларини таклиф қилиб, мавжуд аҳвол билан таништирди. Йиғилишда иштирок этганларнинг кўпчилиги қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун имкон доирасида ҳомийлик маблағларини ажратишга тайёр эканини билдирди.
Ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам узоқни кўзлаб, оқилона қарор қабул қила оладиган бир шахснинг ташаббуси билан мана шундай мураккаб муаммога ечим топилганди ўшанда. Бу нафақат ёшлар, балки улар тимсолида бутун халқимизни рози қилиш йўлидаги жасоратли қадам эди.
Ертўлалари сувга тўлган, нураб бораётган бинолар жадал суръатларда олиб борилган бунёдкорлик ишлари натижасида қисқа фурсатда бутунлай янги қиёфа касб этди. Маънавият маркази барпо қилиниб, талабалар тураржойларининг ўзида кутубхона, дарс тайёрлаш, овқатланиш ва компютер хоналари, спорт билан шуғулланиш учун тренажёр зали, ҳатто кир ювиш учун алоҳида шароитлар яратилди.
Таъбир жоиз бўлса, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси қайтадан туғилди. Бу ерда турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, таниқли ижодкорлар билан ижодий учрашувлар, адабиёт кечалари мунтазам ўтказиладиган бўлди. Талабалар ҳаёти маданий мазмун билан бойиди. Шу саъй-ҳаракатлар мисолида “Обод маҳалла” дастури айнан талабалар шаҳарчасидан бошланган эди, десак, муболаға бўлмайди.
Замон ўтгани сайин ҳар бир иш, ҳар бир ҳудуд муайян такомиллашув, янгиланишни талаб қилади. Шу маънода, жорий йил бошида Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ва “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳудудида кенг кўламли қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишларига киришилди. Бу ердаги қайноқ жараённи кўриб, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор нақадар юксаклигини яққол ҳис қиласиз. Ҳудудда замонавий шаҳарсозлик талабларига мос ва ўзига хос архитектурага эга пиёдалар ҳамда велосипед йўлаклари, автотураргоҳлар барпо этилмоқда. Йўллар асфальтланиб, яшил ҳудудлар яратилди, ирригация тармоқлари янгиланди.
Бугун “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар ёшларнинг ҳам кайфиятига ижобий таъсир этаётгани, шубҳасиз.
***
2005 йил. “Вузгородок”. Шавкат Мирзиёев имконсизликда имкон топган эди (2-қисм)
Иллюстратив фото
Халқ орасида “вузгородок” номи билан машҳур маскан пойтахтнинг мўъжазгина жойини эгаллаган бўлса-да, унинг довруғи мамлакатнинг ҳар бир бурчагига етиб борган, десак, адашмаймиз. Зотан, бугун юртимизда истиқомат қилаётган аксарият зиёлиларнинг тақдири, катта ҳаётдаги дастлабки қадамлари, ёрқин онлари айнан шу ер билан боғлиқ.
ХХ асрда бунёд этилган мазкур шаҳарча йиллар ўтиши билан абгор аҳволга келиб қолганини кўпчилик яхши эслайди. Бу ердаги инфратузилма, талабаларнинг яшаш шароити ва маданий-ижтимоий муҳит талабга мутлақо жавоб бермасди.
Мустақилликка эришганига кўп бўлмаган, шундоқ ҳам “иқтисодий муаммолар” (бу сўзларни нега қўштирноққа олганимизни кейинроқ тушуниб оласиз) гирдобида қолган мамлакатнинг эртанги келажагини белгилаб берадиган асосий куч — ёшлар камол топадиган масканга эътибор етарли эмасди.
Фақатгина 2003 йилда Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келгач, барча жабҳа қатори таълим соҳасига бўлган қарашлар ҳам ўзгарди. Хусусан, Бош вазир Шавкат Мирзиёев 2005 йили “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига бориб, у ердаги аҳвол билан танишади. Мавжуд вазиятни кўриб, зарур чоралар белгилайди. Бироқ шаҳарчада амалга оширилган ишлар хамирдан қил суғургандек осон кечмаган эди…
Биз ўша даврда ушбу бунёдкорликда иштирок этган мутасаддилар билан суҳбатлашдик. Улар воқеаларни шундай эсга олишди.
Абдуқаҳҳор ТЎХТАЕВ, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири:
— Ўша пайтлари, яъни 2005 йилда мен Тошкент шаҳар ҳокими эдим. Шавкат Миромонович мени чақириб, “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига боришимизни айтдилар. Биргаликда бордик. Талабалар тураржойларини, умуман, бутун шаҳарчани айланиб, ҳолатни ўргандик. Ўзбекистон Миллий университети, ҳозирги Тошкент давлат техника университети тураржойлари ва уларнинг спорт мажмуаларини реконструкция қилишни, жумладан, Миллий университетга қарашли учта спорт залини капитал таъмирлаш ҳамда уларни спорт турларига мослаштириш, қолаверса, ТДТУда спорт мажмуаси бўлмаганлиги учун янги, II типдаги спорт мажмуаси, яъни ёпиқ сузиш ҳавзаси, волейбол, қўл тўпи ҳамда енгил атлетика билан шуғулланиш учун очиқ спорт мажмуаси қуриш бўйича топшириқ бердилар.
Талабалар тураржойларининг аксарияти шароитлар йўқлиги учун ёпиб қўйилганди. Шу боис ЎзМУ талабалар тураржойларини таъмирлаш, ҳеч бўлмаганда, уч юлдузли меҳмонхоналар даражасига етказиш вазифаси қўйилди.
Шу тариқа Ўзбекистон Миллий университетининг 8 та, Тошкент давлат техника университетининг 9 та талабалар тураржойи капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Улар барча зарур мебель жиҳозлари билан таъминланди. Маънавият хоналари, кутубхоналар, ошхона, ювиниш ва кир ювиш хоналари ташкил этилди.
Қолаверса, икки университет спорт мажмуаларининг бўш турган майдонида ёпиқ, халқаро стандартларга жавоб берувчи сув ҳавзалари барпо этилиши учун лойиҳаларни кўриб, қуришга рухсат бердилар. Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети сув ҳавзаси 50×11 ўлчамли бўлиб, 400 томошабинга мўлжалланди. Бу ерда ҳам спортчиларга барча шарт-шароит муҳайё этилди. Тошкент давлат техника университети эса 40×18 ўлчамли II тип спорт залига эга бўлди.
Бундан ташқари, ҳудуддаги 32-поликлиника капитал таъмирланиб, айнан талабалар учун топширилди. Зарур тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди. Бундай ишлардан Ўзбекистон давлат консерваторияси тураржойлари ҳам четда қолмади.
Умумий овқатланиш шохобчалари ҳам улар эгаларининг ўз маблағлари билан замон талаблари даражасида таъмирланиб, жиҳозланди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур юмушларнинг барчаси вазирлик ва идоралар билан биргаликда, ҳашар йўли билан амалга оширилди. Чунки ўша пайтларда бунинг учун бюджетдан маблағ олишнинг имкони йўқ эди.
Қисқаси, Шавкат Мирзиёев бошчилигида “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси қайта қурилди. Ҳамма талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилди. Мана шу ташаббуснинг ўзиёқ давлатимиз раҳбарининг юртимиз келажаги бўлмиш ёшларга қанчалик ғамхўрлик кўрсатганини яққол исботлайди.
***
2005 йил. “Вузгородок”. Шавкат Мирзиёев имконсизликда имкон топган эди (3-қисм)
Иллюстратив фото
Халқ орасида “вузгородок” номи билан машҳур маскан пойтахтнинг мўъжазгина жойини эгаллаган бўлса-да, унинг довруғи мамлакатнинг ҳар бир бурчагига етиб борган, десак, адашмаймиз. Зотан, бугун юртимизда истиқомат қилаётган аксарият зиёлиларнинг тақдири, катта ҳаётдаги дастлабки қадамлари, ёрқин онлари айнан шу ер билан боғлиқ.
ХХ асрда бунёд этилган мазкур шаҳарча йиллар ўтиши билан абгор аҳволга келиб қолганини кўпчилик яхши эслайди. Бу ердаги инфратузилма, талабаларнинг яшаш шароити ва маданий-ижтимоий муҳит талабга мутлақо жавоб бермасди.
Мустақилликка эришганига кўп бўлмаган, шундоқ ҳам “иқтисодий муаммолар” (бу сўзларни нега қўштирноққа олганимизни кейинроқ тушуниб оласиз) гирдобида қолган мамлакатнинг эртанги келажагини белгилаб берадиган асосий куч — ёшлар камол топадиган масканга эътибор етарли эмасди.
Фақатгина 2003 йилда Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келгач, барча жабҳа қатори таълим соҳасига бўлган қарашлар ҳам ўзгарди. Хусусан, Бош вазир Шавкат Мирзиёев 2005 йили “Ёшлик” талабалар шаҳарчасига бориб, у ердаги аҳвол билан танишади. Мавжуд вазиятни кўриб, зарур чоралар белгилайди. Бироқ шаҳарчада амалга оширилган ишлар хамирдан қил суғургандек осон кечмаган эди…
Биз ўша даврда ушбу бунёдкорликда иштирок этган мутасаддилар билан суҳбатлашдик. Улар воқеаларни шундай эсга олишди.
Авазжон МАРАҲИМОВ, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори:
— Талабалар шаҳарчасидаги илк бинолар ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган. Қатор таълим муассасалари, халқ тилида “ётоқхона” деб аталувчи ўнлаб талабалар тураржойлари, аҳоли яшайдиган объектлар жойлашган ҳудуд Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 февралдаги қарорига биноан “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси деб аталса-да, бу ердаги иншоотларнинг бирортаси таъмирланмаганидан, эскириб кетганидан, муҳитда қандайдир сўлғинлик, эски давр руҳи уфуриб турганидан ёшлар шаҳарчасини ўз номига мос, деб бўлмасди.
Деразаю ойналари синиб, эшигу деворлари путурдан кетган, зах анқиб ётган бефайз масканларда яшаётганидан норозилик кайфиятида юрган ёшларни ўша вақтларда ҳам олий таълим тизимида ишлаган инсон сифатида бир неча бор учратганман. Бироқ эндигина истиқлолга эришиб, оёққа тураётган мамлакат учун ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш осон иш эмасди. Шунга қарамай, ўша вақтларда Бош вазир бўлиб ишлаган Шавкат Мирзиёев тараққиётга эришиш учун, аввало, ёшларни етук мутахассис қилиб тарбиялаш, бунинг учун барча шарт-шароитни яратиш керак, деган фикр ва ташаббус билан чиқди. Бунга ўша пайтдаги айрим амалдорлар қарши чиққан, амалга ошириб бўлмайдиган иш, деб қараган эди. Лекин Шавкат Миромонович фикрида қатъий турди ва мақсадини амалга оширди.
2005 йилнинг ёзини яхши эслайман. Шавкат Миромонович ҳудуддаги ҳар бир талабалар тураржойи биносига шахсан ўзи кириб, мавжуд муаммолар билан танишди. Иморатларнинг чордоғи ва ертўлаларигача кўздан кечириб бўлгач, “Бундай оғир шароитларда яшаб келаётган фарзандларимизга тасанно айтсак арзиркан… Бу ердаги муаммоларга зудлик билан ечим топмасак, эртага кеч бўлади”, деган эди.
Кўп ўтмай, “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошланиб кетди. Шавкат Мирзиёев деярли ҳар куни ҳудудга келиб, олиб борилаётган бунёдкорликлар билан танишарди. Махсус штабда йиғилиш ўтказиб, “Фалончи, сен мана шу институтда ўқигандинг, анави тураржойда яшагандинг, бугун мана пистончи ташкилотнинг раҳбарисан, энди шу ҳудуднинг обод бўлишига ҳисса қўшиш бурчинг”, деб қурилиш ишларига ҳомий сифатида бириктирилган ташкилотлар, вазирлик ва идоралар раҳбарларини янада фидойи бўлишга, бунёдкорлик ишларини жонлантиришга даъват этарди.
Қисқа фурсатда шаҳарча бутунлай янги қиёфа касб этди. Замон талаблари асосида қайта қад ростлаган талабалар тураржойлари, спорт иншоотлари, хизмат кўрсатиш объектлари кўзни қувонтиради. Энг муҳими, бу ерга деярли ҳар куни келиб-кетадиган профессор-ўқитувчиларнинг ҳам, тураржойларда яшаётган ёшларнинг ҳам онгу тафаккурида, дунёқарашида, ҳаётга муносабатида ўзгариш рўй берди. Энди улар ўқиши, ишлаши учун яратилган шароитларга муносиб бўлишга интила бошладилар. Талабаларнинг катта мақсадларни олдига қўйиб, таълим олаётганидан, изланаётганидан уларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланганини сезиш қийин эмасди.
Шавкат Миромонович шаҳарчада, шунингдек, ҳар бир талабалар тураржойида ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий этишда ҳам ташаббускор бўлди.
Ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта эътибор қаратилди. Бу ерга кўп йиллик ва мавсумий гул ниҳоллари, манзарали дарахтлар, тераклар, каштан, япон софораси кўчатлари экилди. Ҳар бир талаба ўзи таълим олаётган, истиқомат қилаётган ҳудудда дарахт ва гул кўчати экиб, уни мунтазам парвариш қилиши йўлга қўйилди. Бу ёшларимизда халқимизнинг эзгу қадрият ва анъаналарига ҳурмат-эҳтиром туйғулари шаклланишида, қалбида она табиатга меҳр уйғотишда катта аҳамият касб этмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар самарасида шаҳарчада инсонга хушкайфият бахш этувчи гулзорлар пайдо бўлди.
Шаҳарчада ёшларимизнинг порлоқ келажагини ўйлаб амалга оширилган бу эзгу ишлар талабалар билан бир қаторда ота-оналарнинг ҳам қувончига қувонч қўшди. Буни уларнинг самимий дил сўзлари, бу ерда амалга оширилаётган ишларга бўлган қизиқишлари тобора ортиб бораётганидан ҳам билиш мумкин.
Қаҳрамон ШОНАЗАРОВ, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими:
— Президентимизнинг ушбу саъй-ҳаракатини чинакам жасорат, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Чунки ўша вақтларда шаҳарчамиздаги тураржойларнинг аксарияти, чиндан ҳам хароб аҳволда, инфратузилма ҳам ҳаминқадар эди. Умуман, талабаларнинг билим олиш ҳамда яшаш шароитлари яхши эмасди.
Мен ўша йиллари Тошкент давлат техника университетининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори бўлиб ишлардим. Ўзим шоҳиди бўлганман, Шавкат Мирзиёев қадам-бақадам ҳудудни айланиб чиқиб, тегишли вазифалар бўйича аниқ кўрсатмалар берардилар. Яъни Шавкат Миромоновичнинг талабаларга эътибори ўзгача эди.
Ўшанда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича махсус штаб ҳокимлигимизда жойлашган эди ва у ерда иш кеча-кундуз қизғин кечарди.
Энди бевосита бугунги кундаги ўзгаришларни қаранг. Қурилишни, ободликни кўриб, ҳавасингиз келади. Шаҳарчамиз янада чирой очяпти.
http://xs.uz/uzkr/post/2005-jil-vuzgorodok-shavkat-mirziyoev-imkonsizlikda-imkon-topgan-edi-3-qism
Сўнгги фикрлар