Қонун устуворлиги фуқаролар манфаатига хизмат қилади

Ҳар бир қонун – инсон манфаатига, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга

хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги қонунида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Мазкур қонунда фуқароларларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши қатъий белгилаб қўйилганини мутахассислар, халқаро экспертлар эътироф этишгани ҳақида матбуотда ҳам қатор мақолалар ёритилган.

Прокуратура мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилади. Уларнинг ҳуқуқий манфаатлари қонуний муҳофаза қилинади. Мустақил давлатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши олий қадрият ҳисобланар экан, уни изчил рўёбга чиқариб бориш айнан шу соҳа ходимлари зиммасига улкан масъулият юклайди.

Прокуратуранинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш йўналишидаги масъулиятини соҳа ходимлари чуқур англаб етадилар. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини прокуратура органлари орқали ҳимоя қилиш кўлами қанчалик кенгайиб бораётганини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак.

Биз ўз фаолиятимиз давомида жамиятда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини тўлиқ таъминлашга ҳаракат қиламиз. Барча саъй-ҳаракатларимиз жиноятчиликнинг олдини олиш ёхуд содир этилаётган жиноятга барҳам беришга қаратилади.

Юртимизда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда прокуратура органларидан қанчалик улкан масъулият талаб этилишини фуқаролар ҳам тўғри англаб етмоқлари зарур. Бунинг учун ҳар бир шахс мамлакатимизнинг – ҳуқуқий демократик тузумга асосланган давлат эканини тушунмоғи, ҳис этмоғи зарур.

Кундалик фаолиятимиз давомида биз асосан «Прокуратура тўғрисида»ги қонунда белгиланган ҳуқуқий нормалар асосида иш юритамиз. Фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишда бошқа қонунлар асосий эътиборда бўлади. Ана шу жараёнда фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий маданияти қанчалик юқори бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Негаки, ҳуқуқини, тегишли қонунларни яхши билган инсонга отиқча тушунтириб ўтиришга ҳожат қолмайди. Бирор жойда фуқаронинг ҳуқуқи ва эркинликларига зид иш қилинса, у бизга мурожаат қилиши мумкин. Бу борадаги аризалар, шикоятлар ҳамда бошқа маълумотларни кўриб чиқиш ва текшириш борасида тегишли режа асосида иш кўрилади. Фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари бузилганлиги ёки бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳақида «Ишонч телефонлари» орқали қилаётган мурожаатлари қатъий назоратга олиниб, мурожаатларда кўрсатилган муаммолар ўз вақтида қонуний ечимини топмоқда.

Инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган қонунларнинг талабларига қатъий риоя қилиш ҳар бир фуқоронинг бурчи ҳисобланади.

 

Мақсуда КАМОЛОВА,

капитан, Транспортда ЖХТБ Ислом Каримов

номидаги аэропорт ЖХТБ ТБ суруштирувчиси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *