Мўйноқда ЎзМУ боғи яратилмоқда
«Орол ва ёшлар» бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ташаббускор талаба-ёшларининг шиорига айланди.
ЎзМУ ўқув-илмий экспедицияси аъзолари саҳрони бўйтонга айлантиришдек эзгу ниятлар, улкан режалар билан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани туманида енг шимариб ишга киришдилар. Туманнинг Бўзатов овул фуқаролар йиғини Шағрли овули худудида Нукус давлат педагогика институти ва Қорақалпоқ давлат университетлари билан биргаликда ўқув-илмий полигонини ташкил этиш ишлари шижоат билан бошлаб юборилди.
Ишга киришилган дастлабки кундаёқ белгиланган ҳудуд кўчатлар экиш учун тайёр ҳога келтирилди. Жумладан, мазкур ҳудудни симметрик ўлчаш, жўяк олиш, чуқурчалар қазиш, тупроқ геоморфологиясини тадқиқ қилиш каби ишлар бажарилди. Куннинг иккинчи ярмида эса арча ва узум кўчатлари экилди.
Экспедиция иштирокчиларига Нукус давлат педагогика институти талабалари ҳашарга келдилар.
Ҳашар, завқли меҳнат икки олий таълим муассасаси талаба-ёшлари ўртасида қадрдонлик, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Улкан ҳашарни кузатиш мақсадида Махмуд Мирзаев номидаги Мевачилик институти директори Йўлдош Саитназаров ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгаши Аграр сектори раҳбари Зоҳид Зиёдуллаевлар ташриф буюрдилар. Улар ёшлар шижоатини завқ билан кузатар эканлар, мардона меҳнат қилишаётган йигит-қизларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Равшан Омонов,
ЎзМУ экспедицияси Ахборот хизмати раҳбари.
http://uzmu.uz
Сўнгги фикрлар