Марафон Мўйноқдан бошланди
Назарий билимларни амалиётда мустаҳкамланаётган Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ташаббускор-талаба ёшлари жорий йил 16- март куни республикамиз бўйича ўтказилган саломатлик марафонида фаол иштирок этишиб, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидан старт олишди.
36 нафар марафон иштирокчилари Мўйноқ туманидаги Бўзатов овулидан йўлга чиқиб, «Кемалар музейи»гача бўлган масофани кўтаринки руҳ ила босиб ўтдилар.
— Она замин бағрида бундай юришлар бизни аввало гўзал табиат билан ошно этди,- дейди Журналистика факультети ўқитувчиси Равшан Омонов.- Саҳрога монанд бу жойларни жаннатмакон ўлкага айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз ҳадемай ўз самарасини кўрсатишига умид қиламиз.
ЎзМУ Экспедицияси Ахборот хизмати
http://uzmu.uz
Сўнгги фикрлар