Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим
сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қозон Федерал университети билан кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети қўшма таълим дастурлари асосида “Картография ва геоинформатика” йўналишида ушбу ўқув йилидан бошлаб 44 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Жорий йилнинг 2-7 апрель кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетига Қозон Федерал университети Бошқарув, иқтисодиёт ва молия институти директори профессор Н.Г.Багаутдинова раҳбарлигида, Қозон Федерал университети делегацияси: институт директорининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари ва ингиз тили кафедраси мудири, доцент О.В.Полякова, сиртқи ва масофавий таълим бўлими мудири, доцент А.К.Дашин, Иқтисодиёт назарияси ва эконометрика кафедраси доценти, сиртқи ва масофавий таълим электрон таълим тизими бўйича масъул И.А.Рудалева, Иқтисодиёт назарияси ва эконометрика кафедраси доценти Д.К. Рахматуллина ташриф буюрди. Ташриф режасига кўра делегация аъзолари талабалар билан учрашиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоб берди.
Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб делегация вақиллари талабаларга микроиқтисодиёт ва иқтисодиёт сабоқлари ва иқтисодиёт тарихи фанидан маъруза қилди. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда талабаларга дарс жадвали асосида картография, тупроқ географияси ва тупроқшунослик асослари, Иқтисодий ва ижтимоий география фанларидан маърузаларни масофавий таълим элементларини қўллаган ҳолда дарс берилмоқда.
Бундан ташқари, делегация аъзолари ЎзМУ раҳбарияти билан учрашиб, ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ЎзМУ Матбуот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ad-international/391
Сўнгги фикрлар