Аёлга эътибор — миллатга эътибор
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон “Миллий
тикланиш” демократик партияси билан ҳамкорликда “Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация қилишда аёлларнинг ўрни” мавзуида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзМТДП вакиллари, университет раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирни университетнинг ёшлар масалалари бўйича проректори Нажмиддин Қодиров кириш сўзи билан очиб берди ва сўз навбатини ЎзМУ хотин-қизлар қўмитаси раиси Лалихон Мухаммаджоновага берди. ЎзМУ доценти даставвал, йиғилганларга анжуман иштирокчиларини таништирди.
Давра суҳбатида маъруза қилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова, ЎзМТДП МК раиси ўринбосари Фируза Мухамеджанова ҳамда шоир Рустам Мирвоҳид ўз нутқида мамлакатимизда аёллар фаоллигини ошириш учун қилинаётган ишлар, ҳаракатлар ҳақида гапирди.
—Қаратилаётган эътибор натижасида аёлларимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни, фаоллиги ошиб бормоқда, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова. — Хусусан, таълим-тарбия, маданият ва илм-фан соҳаларида меҳнат қилаётган ходимларнинг 73 фоизини, соғлиқни сақлаш тизимида 75 фоизини ташкил этаётгани бунинг ёрқин мисоли.
Тадбир якунида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига янги аъзо бўлганларга аъзолик гувохномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
ЎзМУ Ахборот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/422
Сўнгги фикрлар