Экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида  Ўзбекистон

Адолат Социал-Демократик Партияси сиёсий кенгаши марказий аппарати  билан ҳамкорликда “Экстремизм ва терроризм – тараққиёт кушандаси”мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Адолат Социал Демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси ўринбосари  Абдукамол Раҳмонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Ихтиёр Абдураҳмонов, университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодиров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш Бош бошқармаси масъул ходими Бекзод Мамажонов, Ўзбекистон Адолат Социал-Демократик Партияси фаоллари ҳамда университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Кириш сўзини Нажмиддин Қодиров очиб, мамлакатимизда барча жабҳаларда туб ўзгаришлар юз бераётган масъулиятли паллада ҳуқуқий тарбияга эътибор ҳар қачонгидан кучайгани, унинг барча шакл ва усулларидан самарали фойдаланишнинг самараси ҳақидаги нутқидан сўнг меҳмонларни йиғилганларга таништирди.
Тадбирда жорий йилнинг 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ёшларга эътиборни кучайтириш уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда бу борадаги ишлар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Ёшлар фаоллиги остида ўтган давра суҳбатида экспертлар ва талабалар томонидан ҳам бир қатор фикрлар билдирилди. Хусусан, бугун ёшлар мавзусида гап кетганда одатда ушбу қатламнинг замонавий гаджетларга, комьпютер ўйинларига берилиб кетаётгани тез-тез танқид қилиниши бор гап. Бироқ, ёшларнинг ушбу қизиқишларини ҳам фойдали соҳаларга йўналтириш, турли ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, миллий маданиятимизга ёт, оммавий маданиятни тарғиб қилувчи видеоларни тарқатаётган шахсларга нисбатан қўлланаётган жазо чоралари ҳақида айнан ана шу тармоқларнинг ўзида хабар бериб бориш орқали ёшлар орасида интернет фойдаланиш маданиятини шакллантириш мумкинлиги қайд этилди.
Давра суҳбати якунида Президентимизнинг ташаббуслари ижросини таъминлаш, ёшлар орасида экстремистик қарашлар тарқалишига қарши кураш тизимида ёшлар ташкилотлари билан биргаликда сиёсий партиялар салоҳиятидан ҳам фаол фойдаланиш бўйича ҳамкорлик ишлари белгилаб олинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тегишли жавоб олди.
ЎзМУ Ахборот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/438

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *