Фахрий ижодкорлар ҳамиша фаол

Шиддаткор давр ижод аҳли зиммасига улкан вазифаларни юклаётганини изоҳлашга

ҳожат йўқ. Катта ҳаёт тажрибасига эга ёзувчи-шоирлар, публицистлар буни теран ҳис этган ҳолда фаол ижод қилишмоқда. “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви ҳузуридаги “Фаол фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишида бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Шуҳрат Усмонов, академик Бахтиёр Назаров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси, шоир Саъдулла Ҳакимов, тарихчи олим Шавкат Миралимов, адабиётшунос Адҳамбек Алимов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросини тўлақонли таъминлашда тажрибали шоир ва адибларимиз фаоллик кўрсатиши лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

1 2 3

– Катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган Сиз азиз ижодкорлар инсон қалбини, унинг дарду ташвишларини, халқнинг орзу-интилишлари, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини бетакрор сўз, оҳанг ва рангларда тараннум этасизлар,– деди Шуҳрат Усмонов.– Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, юртимиздаги бугунги ижодий муҳитни кузатсак, у қандайдир турғунликка тушиб, бир жойда депсиниб тургандай, кўпчилик ижодкорларимиз ўз ташвиш ва муаммолари билан ўралашиб қолгандай таассурот қолдиради. Ҳолбуки, маданият ва санъат арбоблари ҳамиша жамиятнинг энг олдинги сафларида бўлиши, ўз асарлари, фаол гражданлик позицияси билан одамларни эзгу мақсад ва марралар сари бошлаши, илҳомлантириши керак эмасми? Азал-азалдан халқ ижод аҳлига жуда катта ҳурмат ва ишонч билан қараши сизларга яхши маълум. Русча ибора билан айтганда, уларга “властители дум”, яъни “жамият тафаккурининг эгалари” деган юксак баҳо бериб келиниши албатта бежиз эмас. Чунки, сизларга Яратганнинг ўзи шундай ноёб истеъдод ва салоҳият ато этганки, бундай хусусият, бундай фазилат ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Адабиёт ва санъатнинг нақадар қудратли кучга эга экани яхши маълум. Лекин мана шундай буюк, илоҳий кучдан биз мамлакатимиз, эл-юртимиз равнақи йўлида оқилона ва самарали фойдаланишда мазкур кенгашимиз аъзолари янада фаоллик кўрсатишлари лозим.

Кенгаш раиси ва ўринбосарлигига ошкора сайлов ўтказилди. Шу тариқа Ўзбекистон халқ ёзувчиси, давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Али Кенгаш раиси, таниқли сиёсий шарҳловчи Турсун Қоратоев ва адиб Тўлқин Ҳайит раис ўринбосарлари этиб сайландилар.

Йиғилишда “Фаол фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгашининг янги таркиби, раҳбар органлари, Низоми ва иш режалари тасдиқланди.

Тўлқин ЭШБЕК,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

***

Муҳаммад Али фахрий ижодкорлар кенгашига раис этиб сайланди

Муҳаммад Али фахрий ижодкорлар кенгашига раис этиб сайланди

“Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви ҳузуридаги “Фаол фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 
Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Шуҳрат Усмонов, академик Бахтиёр Назаров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси, шоир Саъдулла Ҳакимов, тарихчи олим Шавкат Миралимов, адабиётшунос Адҳамбек Алимов ва бошқалар Президентимизнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида белгиланган вазифаларни тўлақонли таъминлашда тажрибали шоир ва адибларимиз фаоллик кўрсатиши лозимлигини алоҳида таъкидладилар.
– Бугунги ижодий муҳитни кузатсак, у қандайдир турғунликка тушиб, бир жойда депсиниб тургандай, кўпчилик ижодкорларимиз ўз ташвиш ва муаммолари билан ўралашиб қолгандай таассурот қолдиради.
photo5399849888210070190.jpg
Ҳолбуки, маданият ва санъат арбоблари ҳамиша жамиятнинг энг олдинги сафларида бўлиши, ўз асарлари, фаол гражданлик позицияси билан одамларни эзгу мақсад ва марралар сари бошлаши, илҳомлантириши керак эмасми?
Азал-азалдан халқ ижод аҳлига жуда катта ҳурмат ва ишонч билан қараши яхши маълум. Чунки, ижод аҳлига Яратганнинг ўзи шундай ноёб истеъдод ва салоҳият ато этганки, бундай хусусият, бундай фазилат ҳар кимга ҳам насиб этмайди, – деди Шуҳрат Усмонов.
Кенгаш раиси ва ўринбосарлигига ошкора сайлов ўтказилди. Шу тариқа Ўзбекистон халқ ёзувчиси, давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Али Кенгаш раиси, таниқли сиёсий шарҳловчи Турсун Қоратоев ва адиб Тўлқин Ҳайит раис ўринбосарлари этиб сайландилар.
Йиғилишда “ Фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгашининг янги таркиби, раҳбар органлари, низоми ва иш режалари тасдиқланди.
Тўлқин ЭШБЕК, 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
 http://uza.uz/oz/society/k-pchilik-izhodkorlar-z-tashvishlari-bilan-ralashib-olganday-17-05-2019

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *