Ҳайит файзи
Юртимизга файз улашаётган Ҳайит айёмида “Нуроний” жамғармаси республика
бошқаруви ҳузуридаги “Фаол фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгашининг бир гуруҳ аъзолари фахрийлар, нуронийлар ва бошқа дўст-у биродарлар ҳолидан хабар олдилар.
Дастлаб раҳматли шоира Ҳалима Худойбердиева, ёзувчи Тоҳир Малик, адабиётшунос олим Омонулла Мадаевлар хонадонида марҳумлар руҳига тиловат қилинди.
Шундан сўнг Кенгаш раиси Муҳаммад Али, раис ўринбосари Тўлқин Ҳайит ва бошқалар отахон адиб ва шоирлар Худойберди Тўхтабоев, Шукрулло ҳузурида дилдан суҳбат қурдилар.
– Юртимиз шундай хизрсифат отахонлар, катта ҳаёт тажрибасига эга атоқли ёзувчи-шоирлар билан нақадар файзлидир,– дейди адиб Муҳаммад Али.– Улар билан маҳаллаларда, таълим муассасаларида ижодий учрашувлар уюштириб туришимиз зарур.
Тўлқин ЭШБЕК
Сўнгги фикрлар