Бугун маҳаллаларимиз қандай бўлиши керак?
Бу саволга жўнгина жавоб: Оқсоқол қандай тадбиркор инсон, маънавий етук бўлса, маҳалласи шунга яраша гуллаб-яшнайди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳаракатлар стратегияси залида бугун соат 9.00 да Олмазор туман маҳалла оқсоқоллари билан ўқув-семинар ўтказилади. Унда ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек «Маҳаллада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш маҳорати» мавзуида маъруза қилиши кутилмоқда.
Маърузачи ҳар доим тингловчиларга мавзуга тегишли қонунлар, Президентимиз фармонлари ва қарорлари, ҳукумат қарорларини қунт билан ўқиб чиқишни тавсия этади. Шу муносабат билан интерфаол тарзда ўтказиладиган семинарда тингловчиларга аввало қуйидаги фармон ва қонун билан яна бир бора танишиш тавсия этилади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида:
1. Қуйидагилар маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;
жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;
ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва фуқаролар йиғинларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларни (кейинги ўринларда ҳудудий кенгашлар деб аталади) Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифасини юклаш;
Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг (кейинги ўринларда «Маҳалла» фонди деб аталади) тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қилишлари;
Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритиш.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ташкилий тузилмаси
1-иловага мувофиқ;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси
2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратларининг намунавий тузилмалари
3ва
4-иловаларга мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган ҳудудлар, туманлар ва шаҳарлар рўйхатлари
5 ва
6-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури
7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юклансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари, Республика кенгаши, «Маҳалла» фонди ва маҳаллалар фаолларининг таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
«Маҳалла» фонди ва фуқаролар йиғинларининг таклифига биноан Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратлари «Маҳалла» фондининг тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмалари, шунингдек шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларининг қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшайдиган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади;
Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратларининг штатдаги ходимларини таъминлаш ва моддий рағбатлантириш «Маҳалла» фонди ҳисобидан амалга оширилади, ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағларнинг етмаган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида»ги 1997 йил 13 майдаги ПФ–1778-сонли Фармонининг меҳнат ҳақи бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ рағбатлантириш коэффициенти сифатида маошларга 20 фоизли устама ҳақ ўрнатилишини назарда тутадиган
1-бандининг амал қилиши Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратлари ходимларига нисбатан қўлланилади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли
Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра — вазирга, Республика кенгаши раисининг ўринбосари — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тегишли вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига тақдим этиладиган «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика кенгаши, «Маҳалла» фонди:
2018 йилнинг 1 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини, 2021 йилнинг 1 декабригача фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш;
«Маҳалла маркази» мажмуаларида ҳудудий кенгашлар ҳамда «Маҳалла» фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларини жойлаштириш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Маҳалла» фонди, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмоилов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли
Фармонига
1-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли
Фармонига
2-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппаратининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли
Фармонига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли
Фармонига
4-ИЛОВА
Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли
Фармонига
5-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган ҳудудлар
Ҳудудлар
|
1-тоифа
|
2-тоифа
|
3-тоифа
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
Бухоро вилояти
|
Жиззах вилояти
|
Андижон вилояти
|
Навоий вилояти
|
Сирдарё вилояти
|
Қашқадарё вилояти
|
Наманган вилояти
|
|
Самарқанд вилояти
|
Сурхондарё вилояти
|
|
Тошкент вилояти
|
Хоразм вилояти
|
|
Фарғона вилояти
|
|
|
Тошкент шаҳри
|
|
|
7
|
5
|
2
|
1-тоифа — ижро аппарати учун 13 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, шўъба мудири — 1, бош мутахассис — 5, етакчи мутахассис — 2, бухгалтер — 1);
2-тоифа — ижро аппарати учун 12 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, шўъба мудири — 1, бош мутахассис — 5, етакчи мутахассис — 1, бухгалтер — 1);
3-тоифа — ижро аппарати учун 11 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, шўъба мудири — 1, бош мутахассис — 5, бухгалтер — 1).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли
Фармонига
6-ИЛОВА
Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган туманлар ва шаҳарлар
Т/р
|
Ҳудудлар
|
Туманлар ва шаҳарлар
|
1-тоифа
|
2-тоифа
|
3-тоифа
|
4-тоифа
|
5-тоифа
|
1.
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
Нукус шаҳри |
Амударё тумани |
Беруний туманиҚўнғирот тумани
Тўрткўл тумани
Хўжайли тумани
Элликқальа тумани |
Қораўзак туманиКегейли тумани
Чимбой тумани |
Қонликўл туманиМуйноқ тумани
Нукус тумани
Тахтакўпир тумани
Шуманай тумани |
2.
|
Андижон вилояти |
Андижон шаҳриАсака тумани
Андижон тумани |
Избоскан тумани Қўрғонтепа туманиШахриҳон тумани |
Олтинкўл туманиБалиқчи тумани
Булоқбоши тумани
Жалақудуқ тумани
Марҳамат тумани
Пахтаобод тумани
Хўжаобод тумани |
Бўз туманиУлуғнор тумани |
Хонобод шаҳри |
3.
|
Бухоро вилояти |
Бухоро шаҳри |
Ғиждувон тумани |
Олот туманиБухоро тумани
Вобкент тумани
Қоракўл тумани
Пешку тумани
Ромитан тумани
Жондор тумани
Шофиркор тумани |
Когон туманиКогон шаҳри |
Қоровулбозор тумани |
4.
|
Жиззах вилояти |
|
|
Жиззах шаҳриБахмал тумани
Ғаллаорол тумани
Жиззах тумани
Зомин тумани |
Пахтакор туманиФориш тумани
Дўстлик тумани
Зарбдор тумани |
Арнасой туманиМирзачўл тумани
Зафаробод тумани
Янгиобод тумани |
5.
|
Қашқадарё вилояти |
|
Қарши шаҳриЧироқчи тумани
Шахрисабз тумани |
Ғузор туманиҚамаши тумани
Қарши тумани
Косон тумани
Китоб тумани
Нишон тумани
Касби тумани
Яккабоғ тумани |
Деҳқонобод туманиМиришкор тумани
Муборак тумани |
|
6.
|
Навоий вилояти |
|
|
Навоий шаҳриҚизилтепа тумани
Хатирчи тумани
Кармана тумани |
Навбаҳор тумани |
Зарафшон шаҳриКонимех тумани
Нурота тумани
Томди тумани
Учқудуқ тумани |
7.
|
Наманган вилояти |
Наманган шаҳри |
Чуст тумани |
Косонсой туманиНаманган тумани
Норин тумани
Поп тумани
Тўрақўрғон тумани
Уйчи тумани
Учқўрғон тумани
Чортоқ тумани
Янгиқўрғон тумани |
Мингбулоқ тумани |
|
8.
|
Самарқанд вилояти |
Самарқанд шаҳриПастдарғом тумани
Ургут тумани |
Булунғур туманиИштихон тумани
Каттақўрғон тумани
Пайариқ тумани
Самарқанд тумани |
Жомбой туманиНарпай тумани
Тайлоқ тумани |
Оқдарё туманиҚўшработ тумани
Пахтачи тумани
Нуробод тумани |
Каттақўрғон шаҳри |
9.
|
Сирдарё вилояти |
|
|
Гулистон шаҳри |
Боёвут туманиСайхунобод тумани
Мирзаобод тумани
Сирдарё тумани
Ховос тумани |
Ширин шаҳриЯнгиер шаҳри
Оқолтин тумани
Гулистон тумани
Сардоба тумани |
10.
|
Сурхондарё вилояти |
Денов шаҳри |
|
Термиз шаҳриОлтинсой тумани
Жарқўрғон тумани
Қумқўрғон тумани
Қизириқ тумани
Сариосиё тумани
Узун тумани
Шеробод тумани
Шўрчи тумани |
Ангор туманиБойсун тумани
Музработ тумани
Термиз тумани |
|
11.
|
Тошкент вилояти |
Зангиота тумани |
Ўртачирчиқ туманиҚибрай тумани
Янгийўл тумани |
Ангрен шаҳриЧирчиқ шаҳри
Бекобод тумани
Бўстонлиқ тумани
Юқоричирчиқ тумани
Паркент тумани
Чиноз тумани |
Олмалиқ шаҳриБекобод шаҳри
Оққўрғон тумани
Охангарон тумани
Бўка тумани
Қуйичирчиқ тумани
Пискент тумани |
|
12.
|
Фарғона вилояти |
|
Фарғона шаҳриҚўқон шаҳри
Марғилон шаҳри
Бувайда тумани
Бешариқ тумани
Қува тумани
Учкўприк тумани
Ўзбекистон тумани |
Олтиариқ туманиҚўштепа тумани
Бағдод тумани
Риштон тумани
Тошлоқ тумани
Фарғона тумани
Данғара тумани |
Қувасой шаҳриСўх тумани
Фурқат тумани
Ёзёвон тумани |
|
13.
|
Хоразм вилояти |
|
Хазорасп туманиХива тумани |
Урганч шаҳриБоғот тумани
Гурлан тумани
Қўшкўпир тумани
Урганч тумани
Хонқа тумани
Шовот тумани |
Янгиариқ туманиЯнгибозор тумани |
|
14.
|
Тошкент шаҳри |
Юнусобод туманиШайхонтоҳур тумани
Олмазор тумани |
М.Улуғбек тумани Учтепа тумани |
Миробод туманиСергели тумани
Яшнобод тумани
Чилонзор тумани |
Яккасарой тумани |
Бектемир тумани |
Жами
|
14
|
29
|
84
|
43
|
23
|
1-тоифа — ижро аппарати учун 10 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 4, 1-тоифали мутахассис — 2);
2-тоифа — ижро аппарати учун 9 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 4, 1-тоифали мутахассис — 1);
3-тоифа — ижро аппарати учун 8 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 4);
4-тоифа — ижро аппарати учун 7 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 3);
5-тоифа — ижро аппарати учун 5 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 1).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли
Фармонига
7-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъул ижрочилар
|
I. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
|
1.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва тегишли қонун ҳужжатларига Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, ушбу йўналишдаги тузилмаларнинг вазифа ва жавобгарлигини аниқ белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
|
2017 йил
1 апрель
|
М.Икрамов (Адлия вазирлиги),
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди),
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги)
|
2.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари томонидан судларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни давлат божи тўламасдан тақдим этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Қонун лойиҳаси
|
2017 йил
1 апрель
|
Қ.Тоғаев (Олий суд),
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),
Э.Гадоев (Давлат солиқ қўмитаси)
|
3.
|
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг:– аҳоли, биринчи навбатда ёшлар
ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари билан;
– тегишли ҳудудда жамоат тартибини
ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан;
– ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари
ва академик лицейлардаги ўқувчиларнинг тўлиқ давоматини таъминлаш, таълим-тарбия сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таълим муассасалари билан;
– ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган
оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини назарда тутадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш
ва киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
|
2017 йил
1 июль
|
Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),
Д.Аллаев («Маҳалла» фонди)
М.Азимов (Бош прокуратура),
С.Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),
Д.Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),
У.Салимов (Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими маркази),
З.Рузиев («Маҳалла» фонди)
Д.Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),
У.Салимов (Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими маркази),
Д.Аллаев («Маҳалла» фонди)
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги), А.Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги),
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
4.
|
Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
|
2017 йил
1 июль
|
Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),
А.Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги),
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
5.
|
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
|
2017 йил
15 март
|
Д.Аллаев («Маҳалла» фонди),
Н.Қосимов (Маънавият тарғибот маркази)
|
6.
|
Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ва электр энергияси ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлашга кўмаклашгани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини рағбатлантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳаси
|
2017 йил
1 апрель
|
Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),
И.Махкамов («Ўзкоммунхизмат» агентлиги),
Ф.Саломов («Ўзбекэнерго» АК),
Э.Шаисматов («Ўзтрансгаз» АК)
|
7.
|
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
|
2017 йил
1 октябрь
|
С.Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),
М.Азимов (Бош прокуратура),
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги)
|
8.
|
Олий таълим муассасаларида ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши доирасида таълим дастурларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ўрганиш бўйича махсус курсни киритиш масаласини ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича таклиф киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳаси
|
2017 йил
1 сентябрь
|
И.Маджидов (Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги),
М.Алиев (Давлат бошқаруви академияси),
З.Рузиев («Маҳалла» фонди)
|
9.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш
ва киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
|
2017 йил
1 октябрь
|
Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),
Қ.Рафиков (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси),
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)
|
10.
|
Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинлари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси разрядлари?и маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг рзрядларига тенглаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
|
2017 йил
1 апрель
|
Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),
Ш.Исмоилов (Иқтисодиёт вазирлиги),
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
11.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
|
2017 йил
1 июль
|
М.Икрамов (Адлия вазирлиги),
У.Суннатов (Бош прокуратура), Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)
|
12.
|
Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини оптималлаштириш, уларда зарур штат бирликларини жорий этиш ҳамда тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳаси
|
2017 йил
1 ноябрь
|
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),
Д.Аллаев («Маҳалла» фонди), Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
|
13.
|
Ҳудудида 2000 ва ундан ортиқ оилалар мавжуд бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими бўйича қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳамда тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳаси
|
2017 йил
1 ноябрь
|
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),
Д.Мирзажанова («Маҳалла» фонди),
Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
|
14.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун дам олиш масканини ташкил этиш юзасидан таклиф тайёрлаш. |
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори лойиҳаси
|
2017 йил
1 июнь
|
Ш.Бабаев (Тошкент вилояти ҳокимлиги),
Д.Хидоятов (Давлат рақобат қўмитаси),
Қ.Рафиков (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси),
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
15.
|
Шаҳарчалар, қишлоқ ва овулларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳаси
|
2017 йил
1 октябрь
|
С.Арабов (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси),
Д.Аллаев («Маҳалла» фонди),
Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),
Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
II. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар
|
16.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг ташкилий йиғилишларини ҳамда Республика Конференциясини ўтказиш. Бунда Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар коллегиал органлари таркибига тегишинча давлат ҳокимияти вакиллик органлари аъзолари, Молия, Ички ишлар, Меҳнат, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбар ходимларини жамоатчилик асосида киритишни назарда тутиш.Республика кенгаши устави ва ҳудудий кенгашларнинг низомларини белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 май
|
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Н.Жўраев (Адлия вазирлиги)
|
17.
|
«Маҳалла зиёси» республика ўқув-услубий маркази ҳамда «Маҳалла» газетаси таҳририятини белгиланган тартибда «Маҳалла» фондидан Республика кенгаши тасарруфига ўтказиш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақлашни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 июнь
|
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)
|
18.
|
«Маҳалла зиёси» республика ўқув-услубий маркази фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2018 йил
1 апрель
|
Д.Аллаев («Махалла» фонди)
|
19.
|
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, уларни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирган ҳолда Фонд ва унинг ҳудудий тузилмаларини адлия органларида қайта рўйхатдан ўтказиш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 май
|
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди),
Н.Жўраев (Адлия вазирлиги)
|
20.
|
Мавжуд фуқаролар йиғинларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказган ҳолда, таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 апрель
|
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
халқ депутатлари вилоят Кенгашлари,
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги), Д.Аллаев («Маҳалла» фонди), Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси)
|
21.
|
Таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинларининг қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимлар штат бирликларини ушбу ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 апрель
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Ш.Норматов (Мудофаа вазирлиги),
Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),
Д.Аллаев («Маҳалла» фонди)
|
22.
|
Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини қайта ташкил этиш муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 июль
|
Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
23.
|
Янги ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 июнь
|
С.Артикова (Олий Мажлис Сенати Кенгаши),
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари,
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)
|
24.
|
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳафталик, ойлик, чораклик иш фаолиятлари бўйича намунавий иш режаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 апрель
|
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)
|
25.
|
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими жорий этилмаган чегара ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларида ушбу штат бирликларини жорий этиш ҳамда малакали ходимлар билан тўлдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 ноябрь
|
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),
С.Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
26.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини ҳар томонлама муносиб шахслар билан тўлдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 июнь
|
З.Рузиев («Маҳалла» фонди)
|
27.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш мезонларини танқидий ўрганиб чиқиб, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 декабрь
|
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди),
Н.Бакиров (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси),
Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),
Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
28.
|
Фуқаролар йиғини Кенгаши таркибига фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини), ҳудуддаги профилактика инспекторларини, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларини киритиш ва улар томонидан ўз фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот тақдим қилиш амалиётини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 июнь
|
Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди),
С.Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),
Д.Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),
У.Салимов (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази),
А.Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги)
|
29.
|
Аҳолини янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, бўш иш ўринлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида фуқаролар йиғинлари биноларида ахборотлар пешлавҳалари яратиш ва маълумотларни мунтазам янгилаб бориш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 июль
|
Д.Аллаев («Маҳалла» фонди),
Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),
Н.Жўраев (Адлия вазирлиги),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
30.
|
«Маҳалла кўзгуси» илмий-оммабоп журналини таъсис этиш ва йилнинг ҳар чорагида бир марта нашр этилишини таъминлаш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 сентябрь
|
З.Рузиев («Маҳалла» фонди),
К.Мансуров (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги)
|
31.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тегишли дастурий маҳсулотни ўрнатиш ва унда «Ишга жойлаштириш инспекторининг чақируви», «Ишга жойлаштириш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш учун талабнома» интерактив хизматлари ҳамда бўш иш ўринлари банки «ish.mehnat.uz» билан ишлаш дастуридан фойдаланиш тизимини босқичма-босқич шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2018 йил
1 декабрь
|
Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),
Ш.Шерматов (Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги),
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
32.
|
Маъмурий-ҳудудий бирликларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг чегараларини аниқлаш ва хариталарини тузиш ишларини амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2018 йил
1 декабрь
|
С.Арабов (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси),
Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),
Д.Аллаев («Маҳалла» фонди),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
33.
|
«Ўзбекистон маҳаллалари» номли энциклопедия тайёрлаш ва чоп этиш. |
Чора-тадбирлар
|
2018 йил
1 сентябрь
|
З.Рузиев («Маҳалла» фонди), К.Мансуров (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги),
Ф.Джалалов (Маданият ва спорт ишлари вазирлиги),
Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),
А. Қодиров (Республика Маънавият ва маърифат маркази)
|
34.
|
Фуқаролар йиғинлари идоралари бинолари ҳамда «Маҳалла маркази» мажмуаларининг намунавий лойиҳаларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.«Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини лойиҳалаштиришда ҳудудий кенгашлар ҳамда «Маҳалла» фондининг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларини жойлаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказлари, кутубхона учун алоҳида хоналар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун зал бўлишини назарда тутиш. |
Чора-тадбирлар
|
2017 йил
1 апрель
|
А.Тохтаев (Давлат архитектура
ва қурилиш қўмитаси),
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
35.
|
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш, шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш чораларини амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2018 йил
1 декабрь
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
36.
|
2017 — 2021 йиллар мобайнида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болалар спорт майдончалари, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш. |
Ҳудудий дастурлар
|
2017 йил
1 май
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
37.
|
Ҳудудий дастурларга мувофиқ фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2021 йил
1 декабрь
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)
|
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги ПФ-5194-сонли
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига
Юртимизда азал-азалдан маҳалла тарбия ўчоғи ҳисобланади. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.
Мустақиллик йилларида маҳалла институтининг нуфузини ошириш нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий, тарбиявий ва улкан маънавий аҳамиятга эга бўлган устувор вазифа сифатида белгиланиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда унинг ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилди.
Хусусан, миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқаришнинг ҳудудий бирликлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида мустаҳкамлаб қўйилди. Юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётининг муайян соҳасидаги иштироки ўз аксини топди.
Биргина сўнгги беш йилда янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, маҳаллалар ҳамда улардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига оид 20 га яқин низом қабул қилиниб, ижтимоий ҳаётга татбиқ этилди. Шунингдек, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ҳамда «Маҳалла» маърифий телерадиоканали ташкил этилди.
Ҳозирги кунда юртимизда 10 мингга яқин фуқаролар йиғинлари томонидан илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган 30 дан зиёд ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик вазифалар муваффақиятли бажариб келинмоқда.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида охирги беш йил мобайнида фуқаролар йиғинларининг 1600 га яқин хизмат бинолари жорий, 367 таси капитал таъмирланди ва 350 дан зиёди реконструкция қилинди, намунавий лойиҳалар асосида 216 та бино янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Амалга оширилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар натижасида маҳалла ноёб, дунёда ўхшаши бўлмаган тузилмага айланди, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида фаол иштирок этиши учун мустаҳкам замин яратилди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг замонавий талаблари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаб берди.
Хусусан, Фармонда маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;
жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;
ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарларда тузилган кенгашларни эса Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этиш белгиланди.
Кенгашларнинг нуфузи ва мақомини ошириш, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлари эътиборига етказиш ва мазкур масалаларни ҳал этиш бўйича уларнинг бевосита иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари зиммасига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифаси юклатилди.
Кенгашлар зиммасига юклатилган вазифалар ижросини самарали таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий дастурларни молиялаштириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида «Маҳалла» фондининг тегишинча республика бошқаруви ҳамда ҳудудий бўлим ва бўлинмаларига раислик қилишлари ҳақидаги ташаббус қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, Фармонда ёшларни она Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш назарда тутилди.
Бундан ташқари, ижтимоий муҳим масалаларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида кенгашлар коллегиал органлари таркибига тегишинча давлат ҳокимияти вакиллик органлари вакиллари, молия, ички ишлар, меҳнат, халқ таълими, соғлиқни сақлаш вазирликлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбар ходимларини киритиш мўлжалланмоқда.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаши таркибига фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини), ҳудуддаги профилактика инспекторларини, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларини киритиш ва уларнинг ўз фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот тақдим қилишлари амалиётини жорий этиш белгилаб қўйилди.
Қайд этилган асосий вазифалар ва янги нормаларни ҳаётга татбиқ этиш учун Фармон билан кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш борасида 37 та аниқ тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Фармонни ижро этиш доирасида «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бир қатор бошқа қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Шунингдек, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар зиммасига фуқаролар йиғинларининг бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ҳамда молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини назарда тутадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.
Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш бўйича мустақиллигини таъминлаш, ўзини ўзи бошқариш тизимида ортиқча бўғинлардан воз кечиш мақсадида таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болалар спорт майдончалари, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, 2018 йилнинг 1 декабрига қадар туманлар ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини намунавий лойиҳалар асосида барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.
Шу билан бирга, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига тақдим этиладиган «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш назарда тутилмоқда.
Фармонда ҳамда у билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасидаги вазифаларни самарали бажариш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш имконини беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 69-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
http://lex.uz/docs/3106223
***
«ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 15 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915–ХII-сонли
Қонунига(Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 758–I-сонли
Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 110-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
3-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши тушунчаси
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир.
4-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи
Фуқаролар шаҳарчаларда, қишлоқларда, овулларда, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади.
Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
5-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборатдир.
6-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилади. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликларидир (бундан буён матнда тегишли ҳудуд деб юритилади).
Шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илтимосномалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган
тартибда амалга оширилади.
7-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади.
8-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган
тартибда ҳисобга олиниши лозим.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
9-модда. Фуқаролар йиғини
Фуқаролар йиғини аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади.
Фуқаролар йиғинида ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшаётган шахслар қатнашади.
Фуқаролар йиғини органлари қуйидагилардир:
фуқаролар йиғини кенгаши;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;
10-модда. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом
Фуқаролар йиғини ўзи тасдиқлаган низом асосида фаолият юритади. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
фуқаролар йиғинининг номи;
фуқаролар йиғинининг ҳудуди;
фуқаролар йиғини ва унинг органлари ваколатлари;
фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби;
фуқаролар йиғини кенгашини тузиш тартиби;
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини сайлаш, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахсларини сайлаш, тасдиқлаш ва тайинлаш тартиби;
(10-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби;
фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби;
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг), унинг ўринбосарларининг (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларининг) ва маслаҳатчиларининг ваколатлари;
(10-модданинг биринчи қисми ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
фуқаролар йиғини масъул котибининг, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг ваколатлари;
(10-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси;
фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби.
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги
намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11-модда. Фуқаролар йиғинининг ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
(11-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди;
(11-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини тасдиқлайди;
фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг), унинг ўринбосарларининг (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларининг) ва маслаҳатчиларининг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раисларининг, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг, шунингдек ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
(11-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитади;
тегишинча оилавий поликлиникаларнинг, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотларини эшитади;
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонунига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилагн — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек экин майдонларидан самарали фойдаланилиши ва ерларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
(11-модданинг биринчи қисми ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига, шунингдек референдум ўтказиш бўйича участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни референдум ўтказиш бўйича тегишли округ комиссияларига тақдим этади;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беради;
ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомалари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар бу баённомаларнинг ҳисобини юритади, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
ўз маблағларини шакллантиради, фуқаролар йиғини мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;
(11-модданинг биринчи қисми ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тегишли ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш, кам таъминланган оилаларга уларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда, шунингдек коммунал хизматлари ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрийлик асосида жисмоний шахслардан маблағ йиғиш, юридик шахсларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади;
гузарлар барпо этиш масалаларини кўриб чиқади;
маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақида тегишли туманлар, шаҳарлар давлат органларига илтимосномалар киритади;
ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман, шаҳар комиссиясига ўз вакилини юборади;
ҳар бир деҳқон хўжалигини хўжалик китобига киритиб, унда деҳқон хўжалигининг таркиби тўғрисидаги, хўжалик бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ҳақидаги, шунингдек деҳқон хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда) тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб қўяди;
коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда шартнома асосида кўмаклашади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;
тегишли ҳудуд доирасида жойлашган (яшаётган) тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар олинишида белгиланган тартибда кафил бўлади.
кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонунига асосан йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
(11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
13-модда. Фуқаролар йиғини кенгашининг ваколатлари
Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади.
Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киради.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Фуқаролар йиғинининг кенгаши:
фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ишини мувофиқлаштиради, ҳомийлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказади;
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғини кенгашининг девонини шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига уларнинг сайловчилар билан учрашувларини уюштиришда, фуқароларни қабул қилишда, улар ўз сайлов округларида бошқа ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;
оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт тадбирларини ва бошқа тадбирларни, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тадбирларни ўтказишда, тегишли ҳудуднинг, сув таъминоти манбаларининг, турар жойларнинг, таълим муассасаларининг санитария ва экология ҳолати, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига, савдо қоидалари ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органларига кўмаклашади;
(13-модданинг учинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирларни кўради, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади;
ёш авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқароларга патронаж ёрдами шу мақсадда ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилишига кўмаклашади;
тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар бандлигини таъминлашга, шу жумладан касаначиликни ташкил этишга кўмаклашади;
тегишли ҳудуддаги аҳолининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар спорт майдончаларини жиҳозлаш, моддий маданий мерос объектларини яроқли ҳолда сақлаш, дафн этиш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлашга доир ишларда ихтиёрийлик асосида қатнашишини ташкил этади, ана шу мақсадларда туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органи ажратадиган моддий маблағлардан ва бошқа воситалардан, ўз маблағларидан фойдаланади, жамоатчилик ёрдамини (ҳашарни) уюштиради, кўриклар ва танловлар ўтказади;
иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш ва уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказади;
деҳқон, фермер хўжаликларининг ва томорқа ер эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
(13-модданинг учинчи қисми ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
тегишли ҳудудда жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашади;
тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади;
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли
Қонунига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг сақланишини таъминлашда фуқароларга кўмаклашади;
аҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тушишига кўмаклашади;
фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида, ҳисоб-китобини банклар орқали амалга оширган ҳолда тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади. Аҳоли коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ тўлашини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтказиладиган маблағларни белгиланган тартибда кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам бериш, фуқаролар йиғинлари органларининг ходимларини рағбатлантириш учун, шунингдек ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид ишларни ўтказишга ишлатади;
фуқароларни табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга жалб этишга кўмаклашади;
фуқароларни фуқаро муҳофазасига доир тадбирларни ўтказишга жалб этишга, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни хабардор этиш ҳамда мудофаа ишлари бўлимларига чақиришни ташкил қилишга кўмаклашади, фуқаролар йиғинларида уларнинг шахсий-бирламчи ҳисоби юритилишини таъминлайди, мудофаа ишлари бўлими билан келишган ҳолда ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимни тасдиқлайди;
(13-модданинг учинчи қисми йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбарини тайинлайди ва тузилмага аъзолар қабул қилади;
(13-модданинг учинчи қисми йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли
Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
тегишли ҳудудда барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган маҳсулотнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида қарор қабул қилади;
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли
Қонунига асосан йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни, ёлғиз кекса фуқароларни, пенсионерларни ва ногиронларни молия органлари ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аниқлайди;
(13-модда учинчи қисмининг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларни ижтимоий-меҳнат реабилитацияси ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари билан биргаликда амалга оширади.
Фуқаролар йиғинининг кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
14-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли):
фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;
фуқаролар йиғинига — масъул котибининг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раислари ва аъзоларининг номзодларини, фуқаролар йиғини кенгашига — ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг номзодини тасдиқлаш учун тақдим этади;
(14-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
фуқаролар йиғини ва унинг органлари томонидан ўз ваколатларини амалга оширишига, шунингдек қарорларни ижро этишга доир ишларни ташкил этади;
давлат органларида, шу жумладан судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади;
фуқаролар йиғини маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади;
тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;
эгасиз мол-мулкни, мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни, шунингдек даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кўради;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;
кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги дафн этиш жойларини барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;
ички ишлар органларининг профилактика бўйича тегишли инспектори билан биргаликда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади;
фуқаролар йиғинининг масъул котиби, ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
(14-модданинг биринчи қисми ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
фуқароларни қабул қилишни амалга оширади, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;
фуқароларга уларнинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномалар ҳамда ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар берилишини таъминлайди;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритади;
тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар сўрайди ва олади.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлади. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг)
гувоҳномаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
15-модда. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ўлимни қайд этиш ва ишончномаларни тасдиқлаш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган тартибда ўлимни қайд этиши мумкин.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банклардан суммаларни олишга ишончномаларни белгиланган тартибда тасдиқлаши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
16-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилиши
Жамоатчилик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш;
тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этиш;
давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юбориш.
Жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Жамоатчилик назорати оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг мурожаатлари юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши шарт.
17-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиши
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказлари ташкил этишга ҳақли.
Маслаҳат марказлари юридик шахс бўлмайди. Маслаҳат марказлари фаолияти билан боғлиқ харажатлар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Давлат органлари маслаҳат марказлари фаолиятини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашади, маслаҳат марказлари ўз вазифаларини амалга ошириши учун фуқаролар йиғинларига белгиланган тартибда бинолар беради. Тегишли ҳудудда жойлашган таълим муассасалари фуқаролар йиғини сўровига биноан маслаҳат марказларига қисқа муддатли курсларни ўтказиш учун ўқув жараёнларидан бўш бўлган ўқув хоналарини бериб туриши мумкин.
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар маслаҳат марказларининг ишида қатнашиши, хусусан, қисқа муддатли курсларда таълим бериши, тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.
тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилмоқчи бўлган, тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этади, шунингдек уларга тадбиркорлик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот беради;
бандликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда ёшларнинг тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга жойлашишига, уларнинг ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек ҳунармандларга бириктирилишига кўмаклашади;
(17-модданинг бешинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади;
тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти субъектларига, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялардан фойдаланишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади.
Маслаҳат марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.
Маслаҳат маркази тўғрисидаги низом фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.
18-модда. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси
Фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:
маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;
вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия;
(18-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия.
Тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.
Комиссияларга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари томонидан амалга оширилади.
Комиссия аъзоларини сайлаш очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан, фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда амалга оширилади. Комиссия таркибига номзоди кўрсатилган шахс фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.
Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун тузилади.
Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдор бўлади.
Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органининг аъзоси бўла олмайди.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси ўз фаолиятини фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида амалга оширади.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги намунавий низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
19-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорларининг мажбурийлиги
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар, тегишли ҳудудда жойлашган юридик шахслар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши учун мажбурийдир.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг қарорларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари уларни қабул қилган органлар ва мансабдор шахслар томонидан бекор қилиниши ёхуд суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
20-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (бундан буён матнда Республика кенгаши деб юритилади) томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар (бундан буён матнда ҳудудий кенгашлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари тегишинча Республика кенгашида, ҳудудий кенгашларда жамоатчилик асосида раислик қилади.
Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг республика бошқарувида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларида, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларида раислик қилади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича тегишли кенгашларни шакллантириш тартиби ва уларнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланади.
21-модда. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), кенгаши томонидан заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман, шаҳар ҳудудий кенгашининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Фуқаролар йиғинини олиб бориш учун раёсат сайланади. Йиғинни фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг ўринбосарларидан (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларидан) бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Фуқаролар йиғинида ўтказилган санаси, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилади. Фуқаролар йиғинининг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиби томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, фуқаролар йиғинининг баённомаси ва қарори раиснинг маслаҳатчиларидан бири ва масъул котиб томонидан имзоланади.
Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади. Вакиллик нормасини фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи тегишли комиссия белгилайди.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-498-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон)
Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда фуқароларнинг ҳовлилар, уйлар, кўчалар вакилларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир ҳамда ушбу Қонунда фуқаролар йиғинларини ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга мувофиқ ўтказилади.
(21-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-498-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон)
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
22-модда. Фуқаролар йиғини кенгашининг иш тартиби
Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан заруратга кўра, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.
Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси, агар унинг ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Қарор, агар уни фуқаролар йиғини кенгашининг ҳозир бўлган аъзоларидан ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини кенгашининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
23-модда. Фуқаролар йиғинининг раисини (оқсоқолини) сайлаш
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) уч йил муддатга сайланади.
Фуқаролар йиғинининг раисини (оқсоқолини) сайлаш тартиби қонунда белгиланади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-498-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон)
24-модда. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатларини муддатидан илгари тугатиш
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:
у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) умумқабул қилинган ахлоқ, одоб нормаларини қўпол равишда бузувчи, раис (оқсоқол) мақомини бадном қилувчи ва фуқаролар йиғини обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар ва ножўя ишлар содир этган, шунингдек ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаган тақдирда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан қарор қабул қилинганда;
у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
у суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
у соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
25-модда. Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этиш
Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) амалга оширади.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари ўртасида вазифаларни тақсимлаш раиснинг (оқсоқолнинг) тақдимномасига кўра фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли
Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Фуқаролар йиғини кенгаши ўз девонига эга бўлиши мумкин, унинг миқдор таркиби фуқаролар йиғини томонидан белгиланади. Масъул котиб ва кенгаш девони ходимлари фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғинининг, фуқаролар йиғини кенгашининг ва фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) қарорлари ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди, иш юритишни олиб боради.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), масъул котиби ва кенгаш девони ходимлари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланиши мумкин.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли
Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
26-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мулки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший объектлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол-мулк уларнинг мулкидир.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз мулки бўлган объектларни вақтинчалик ёки доимий фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга беришга, ижарага топширишга, белгиланган тартибда ўз тасарруфидан чиқаришга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу объектлар билан боғлиқ бошқа битимлар тузишга ҳақлидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари коммунал хизматлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланади.
27-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асоси
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асоси ўз маблағларидан, маҳаллий бюджетлар маблағларидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари банк ҳисобварағидаги молиявий маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил тасарруф этади. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг молиявий маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас.
Фуқаролар йиғинининг кенгаши молиявий маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғини олдида ҳисоб беради.
28-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига солиқ солиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига нодавлат нотижорат ташкилотлар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.
29-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳисоби ва ҳисоботи
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятининг ҳисобини юритади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат статистика ва солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этади.
30-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг мурожаатлари кўриб чиқилишининг шартлиги
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг мурожаатлари давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқилиши шарт.
31-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш маъмурий-ҳудудий бирликлар ва маҳалла бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда, чегаралари ўзгартирилганда фуқаролар йиғинининг қарорига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
32-модда. Низоларни ҳал этиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
33-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 219-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
http://lex.uz/acts/2156899
Сўнгги фикрлар