Мени Семиз дейдилар…ми?

Тошкент тиббиёт академияси Хирургик касалликлар кафедраси мудири, тиббиёт

фанлари доктори, профессор Октябрь Руҳиллаевич Тешаевнинг “Бариатрик ва метоболик операция ўтказилган беморлар учун қўлланма” китобидан

октябр1

    Беморлар патологик семиз ҳисобланади. Агар улар вазни ўрнатилган меъёрдан 40 килограммдан ортиқ бўлса, идеал тана оғирлиги бўйича ёки 27.5 дан ортиқ (тана массаси индекси (ТМИ)) бўлиши керак (Осиё субконтинантлари ва ғарбий мамлакатлар учун стандартлар ҳар хил).

ТМИ – (тана массасининг индекси) семизликни аниқлашда инсоннинг бўйи баландлиги ва вазнини ўлчайдиган математик формуладан фойдаланади.

ТМИни ҳисоблаш учун килограммдаги вазнингизни бўйингизнинг метрдаги квадратига бўлинг. Қуйидаги 1-жадвалга тезкор ҳавола сифатида ҳам мурожаат қилишингиз мумкин. Сиз семиз бўлсангиз ва бариатрик, метаболик жарроҳлик учун номзод бўлишингиз мумкинлигини билмоқчи бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг ва биз Сиз билан бу масалани бирга мухокама қиламиз.

 Тана массаси индекси кўрсаткичлари

Жадвал №1

ТМИ асосигаасосланган Саломатлик ҳолати ТМИ Соғлиқга хавф солиш даражаси Нима қилиш керак?
18-25 ёш  25 ва ундан юқори ёш
Асабий анорексия Тана вазни кутилгандан 15% га кам, ТМИ 17,5кгдан кам Юқори Тана вазнини ошириш тавсия этилади
Тана вазни дефицит 18,5 дан кам Йўқ
Норма 19,5-22,9 20,0-25,9 Озиш тавсия этилмайди
Ортиқча вазн 23,0-27,4 26,0-27,9 Юқори Озиш тавсия этилади
Семизлик 1 даража 27,5-29,9 28,0-30,9 Юқори Озиш тавсия этилади
Семизлик II даража 30,0-34,9 31,0-35,9 Жуда юқори Озиш талаб этилади
Семизлик III даража 35,0-39,9 36,0-40,9 Ўта юқори Озиш қатъий талаб этилади
Семизлик IV даража 40,0 и выше 41,0 и выше Ҳаддан ташқари юқори Шошилинч равишда озиш тавсия этилади

 Мен «номзод» бўлдимми?

Диета ва машқлар каби анъанавий озиш усулларидан сўнг қайта семирган, муваффақиятсизликка учраган ёки семизлик билан боғлиқ касалликларга чалинган беморлар учун жарроҳлик энг яхши даволаш усули бўлиши мумкин.

Аммо бошқа беморлар учун овқатланиш одатларининг ўзгариши, хатти-ҳаракатлар ўзгариши ва жисмоний фаолликнинг ортиши каби ҳаракатлар кўпроқ мос келиши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар орасида семириб кетиш ҳоллари ортиб бормоқда. Бариатрик жарроҳлик болалик ва ўсмирликда семиришни даволашда, шунингдек, батафсил текширувдан кейин махсус ҳолатларда қўлланилиши мумкин.

Қуйидаги саволларга жавоблар сизга жарроҳлик амалиёти мос келадими ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради:

Сиз семизмисиз (Сизнинг ТМИ 37,5 кг/м2дан юқори)?

Сизда ТМИ 32,5 кг/м2 дан юқори ва у билан боғлиқ бўлган бир неча касалликлар мавжуд: артериал гипертензия, қандли диабет 2 тури, артрит, уйқу апноеси, юқори холестерин ва оилада, қариндошларда шу турдаги касалликларнинг бўлгандиги, бўлиб ўтган юрак ишемик касалликлари?

Сизда ТМИ> 27.5 ҳамда унинг заминида даволашга қарамасдан назорат қилиб бўлмайдиган қандли диабет ва HbAlC> 7.5.

«Сиз илгари диета билан вазнингизни йўлотишга ҳаракат қилгансиз; турмуш тарзини ўлгариши, жисмоний машқлар ва хатти-ҳаракатлар билан йўқотилган тана вазнини сақлаб қололмагансиз?

Сиз доимо турмуш тарзи ўлгаришларини давом эттириш билан бандсизми?

Агар сизда депрессия ёки ортиқча стресс бўлса, у этарли даражада даволанганми?

Сиз 16 дан 70 ёшгача (айрим истиснолардан ташқари)

Охирги Халқаро Диабет Федерацияси(IDF) тавсиялари

(Халқаро Диабет Федерацияси)

 Вазн йўқотишда нохирургик усулларнинг натижасизлиги, бариатрик хирургиянинг қўлланилиш афзаллиги ва устиворлигидир*,

ИМТэтническая принадлежность ** и борьба с болезнями

ТМИ кўрсаткичи Хирургик даволашни қўллаш мумкин Хирургик даволаш устивор
<30 йўқ йўқ
30-35 қўлланиш*** йўқ
35-40 ҳа ҳа***

*Барча ҳолларда юқори вазн ва ҳаёт тарзи ўзгаришига жавоб бермаган қандли диабет HbAlC> 7% бўлганда беморлар вазн йўқотишнинг хирургик дастурини қўллашлари зарур.

** Осиёлик контингент учун ТМИни 2,5 кг.га камайтириш лозим;

*** Тўлиқ оптималлаштиилган даволаш усули заминидаHbAlC> 7,5 бўлса ва асосан вазн ортиб борса ёки семизликнинг бошқа асоратлари камаймаса масалан: аретриал гипертензия, дислипидемия ва уйқу апноеси ва башқаларда хирургик даволаш усули устивор ҳисобланади.

ш1

Октябрь Тешаев,

Тошкент тиббиёт академияси, хирургик касалликлар кафедраси мудири,

тиббиёт фанлари доктори, профессор

Боши сайтимизнинг олдинги саҳифаларида.

Давоми бор. Сайтимизни кузатиб боринг.

Таҳририятдан:

Дониш домла ажойиб шифокор дўстининг маслаҳатларига амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлди. Мана унинг 2018 ва 2019 йиллардаги ҳолати.

IMG_2400

(Биринчи суратда – 106 кг.)

3

(Мана бу иккинчи суратда – 75 кг).

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *