Йўловчиларга саховат: Ойлик чипталар нархи ошмайди!

Анча вақтдан буён жамоат транспортида йўлкира ҳақи оширилмаганидан

йўловчилар мамнун эди. Бозор иқтисодиёти шароитида метро ва автобусларда 1200 сўмлик нархни шунча узоқ муддат сақлаб туриш ҳам мутасаддиларга осон бўлмагандир. Йўлкира ҳақи 1400 сўмга оширилганида кўплаб йўловчилардан «биратўла 1500 сўм қилиб белгиланмабди-да» деган самимий эътирозлар ҳам бўлгани қулоққа чалинди. Бу уларнинг бойиб кетганидан эмас, балки, 100 сўмлик қайтим берилишида анча-мунча муаммо пайдо бўлиши билан боғлиқ фикрлар ҳосиласидир. Иккинчидан, биратўла 1500 сўм қилиб белгиланса, сўнг узоқроқ йил, лоақал — 2030 йилгача шу нарх ўзгармаса, нур устига аъло нур бўлур эди.
Нарх-наво деганлари мавжуд имкониятдан, заруратдан келиб чиқиб ўзгартирилишини ҳамма тушунади. Шундай паллада ҳам аҳолининг турли қатламлари, айниқса, ногиронлар, талабалар ва ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораси кўрилгани ва ойлик чипталар нархи оширилмаслиги жуда хайрли иш бўлган, албатта! Пойтахт шаҳримизда талабаларга мўлжаллангани 16 мингдан зиёд, ўқувчилар учун 18 мингга яқин, ногиронларга қарийб 12 минг дона ойлик чипталари учун ўртадаги фарқ давлат бюджетидан қопланиши катта саховатдир. Бунинг учун саховатпеша мутасаддиларга ташаккур изҳор этсак арзийди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларида маълум қилиниб, дангал амалга оширилган яна бир хайрли иши — пенсионерларнинг ҳар куни соат 10.00 дан 16.00 гача Тошкент метросида бепул юришлари нуронийлару ногиронларни қанчалик мамнун этаётганини ҳам шукр қилиб айтмоқчимиз.

Тўлқин ЭШБЕК

метро

Йўл кира нархи ошган, лекин ойлик чипталар нархи ошмайди

Йўл кира нархи ошган, лекин ойлик чипталар нархи ошмайди

Бунинг сабаби ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Равшан Ёқубжонов ЎзАга хабар берди.
– Йўлкира нархлари ошган бўлса-да, ойлик йўл чипталари баҳоси оширилмайди, кейинги ойларда ҳам эски нархда қолади, – дейди Р.Ёқубжонов. – Чипталарни харид қилувчи ижтимоий қатламнинг ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган бу тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асос бўлиб хизмат қилади. Ўртадаги фарқ эса давлат бюджетидан қопланади. Айни вақтда ойига ўртача 65 минг донага яқин ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмоқда. Жумладан, талабаларга мўлжаллангани 16 мингдан зиёд, ўқувчилар учун 18 мингга яқин, ногиронларга қарийб 12 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 августидан пойтахтимиздаги жамоат транспортлари – автобус ҳамда метрога тўланадиган амалдаги 1200 сўмлик йўлкира нархи 16.7 фоизга ошиб, 1400 сўмни ташкил этмоқда.
http://uza.uz/oz/society/oylik-chiptalar-oshmaydi-nega-16-08-2019

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *