Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутатлардан иборат фракциянинг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Сайловлар якунига кўра, партия Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 36 депутатлик ўрнига эга бўлди.
Йиғилишда партиянинг ана шу депутатлардан иборат Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси тузилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров фракция раҳбарлигига сайланди.
Фракция аъзоси Акмал Саидовнинг таъкидлашича, янги парламент сайловолди берилган ваъдаларни қанчалик бажаради, тарғибот тадбирларида айтилган қонунларнинг қанчаси ишлаб чиқилади, асосий эътибор шунга қаратилиши керак. Депутатлик ўта масъулиятли иш. Бунда ҳар бир депутат ўз вазифасини сидқидилдан бажармаса, ваъдалар бажарилмаса партиянинг обрўсига путур етади.
Фракция фаолиятини тизимли равишда олиб бориш мақсадида фракция аъзоси Нодирбек Тилаволдиев фракция раҳбари ўринбосари этиб сайланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, фракция аъзолари Алишер Қодиров, Жаҳонгир Ширинов ва Илҳом Абдуллаевнинг номзоди тавсия этилди.
Шу билан бирга, фракция фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида депутатлардан иборат маслаҳат гуруҳи, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳлар тузилди.
Нурилло Насриев, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/milliy-tiklanish-demokratik-partiyasi-fraktsiyasi-tuzildi-19-01-2020
ХДП, Миллий тикланиш ҳамда Адолат партиялари йиғилишидан фотолар
Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА
Сўнгги фикрлар