Танловда иштирок этинг!

ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

6

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг жанг майдонларидаги, уруш ортидаги қаҳрамонлиги, жасорати ва фидокорона меҳнатини, тарихий хизматларини халқимизга етказиш ва қаҳрамонларимиз номини абадийлаштириш, ёш авлодни ота-боболаримиз жасоратига муносиб бўлган, бугунги тинч, осойишта ҳаётни асраб-авайлаш ва уни янада мустаҳкамлашга қодир, она Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини
қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси,
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси,
Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати,
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Ғалаба – 75» номли бадиий-публицистик асарлар танловини эълон қилади.

Танлов қуйидаги 3 та номинация бўйича ўтказилади:
— «Энг яхши шеърий асар»;
— «Энг яхши ҳикоя»;
— «Энг яхши бадиий-публицистик асар».

Мазкур номинациялар бўйича 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар танлов ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, мазкур номинациялар бўйича 2- ва 3-ўринни қўлга киритган иштирокчилар ҳам танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Танлов икки босқичда ўтказилади.
Биринчиси ҳужжатларни қабул қилиш ва саралаш босқичи. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида январь – апрель ойларида бўлиб ўтади. Унда ҳудудлардаги ташкилий қўмиталар энг яхши деб топган танлов материалларини Республика комиссиясига тақдим этади.

Иккинчиси Республика босқичи. Танловнинг якуний босқичи Республика Маънавият ва маърифат марказида ишчи гуруҳи томонидан май ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади. Бунда ҳудудлардан тақдим этилган ижодий ишлар ўрганиб чиқилади ва 3 та номинация бўйича ҳар биридан энг яхши деб топилган 3 та 1-ўрин соҳиблари ҳамда 6 та ҳар бир номинация бўйича 2- ва 3-ўринга муносиб кўрилган иштирокчилар номи аниқланади.

Танловга 2019 йил апрель ойидан 2020 йилнинг май ойига қадар Республика босма ахборот воситаларида чоп этилган материаллар (шеър, ҳикоя, қисса, роман, мақола ва очерклар) қабул қилинади.

Танлов ғолиби ва совриндорларини тақдирлаш маросимининг куни ва жойи Ташкилий қўмита қарорига асосан белгиланади ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида камида 2 кун олдин эълон қилинади.

Танловнинг Республика босқичига тақдим этилган ишлар сараланиб, Танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг тавсияси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан китоб ҳолида чоп этилади.

Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган асарлар бўйича расмий изоҳ ва шарҳ берилмайди.

Танловда иштирок этиш учун ижодий ишлар (электрон ва чиқарилган шаклда) танлов иштирокчисининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий Маънавият ва маърифат маркази бўлимлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг қуйидаги манзили орқали қабул қилинади:

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 76-уй.
Индекс: 100076.

Мурожаат учун телефон:
(71) 215-50-69

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати

Каналларимизга қўшилинг: 
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi

На изображении может находиться: небо и на улице

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *