Ким Ватанга содиқ бўлса – мендирман ўша
Она Ватан ҳимояси барчамиз учун ҳамиша шарафли ва муқаддас бурч
ҳисобланади. Бу вазифани адо этишда юртимизнинг ҳимоячилари бўлган Қуролли кучларимиз томонидан ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда олиб бораётган хизматини муносиб баҳолаш ҳамда уларга зарур шарт-шароит яратиш масалалари давлатимиз сиёсатининг муҳим ва устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.
Жорий йилнинг 12-январь куни Ўзбекистон Миллий университетида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг
29 йиллиги ҳамда 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ким Ватанга содиқ бўлса – мендирман ўша” шиори остида маърифий байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир доирасида ҳарбий хизматчиларнинг махсус тайёргарлик чиқишлари, ҳарбий-жанговор техникалар кўргазмаси, «Генерал ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур тадбирдан кўзланган ягона мақсад ёшларда юртга садоқат туйғуларини камолга етказиш, уларни ўз халқига, Президентига ва Ватанига садоқат руҳида тарбиялаш, ёшларда мардлик, жасурлик, қатъият, куч-ғайрат, интизом каби қадриятларни мустаҳкамлашдан иборат этиб белгиланди. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Камолиддин Мирзаахмедов кириш сўзи билан очиб берди ва университет профессор-ўқитквчилари ҳамда талаба-ёшларга байрам табригини йўллади. Шунингдек, мазкур маърифий тадбирда Қуролли Кучлар фахрийси, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Мудофаа вазири, генерал полковник Рустам Ахмедов, Қуролли Кучлар фахрийси, захирадаги палковникҲикматилло Қосимов фахрий мехмонлар сифатида иштирок этди. “Генерал ва ёшлар учрашуви” доирасида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Мудофаа вазири, генерал полковник Рустам Ахмедов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар ва ҳозирги кунда ёшларга берилаётган янги имкониятлар ҳақида сўз юритди. Қуролли Кучлар фахрийси, захирадаги полковникҲикматилло Қосимов талаба-ёшларнинг ҳарбий соҳадаги саволларига жавоб берди.
“Ватан ҳимоячилари” кунига бағишланган маърифий тадбирда ЎзМУ Ҳарбий таёргарлик ўқув маркази бошлиғи, полковник Шавкат Уринов, Ҳарбий таёргарлик ўқув маркази офицер-сержантлари, университет соҳа проректорлари, факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ҳамда 350 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.
Мухтасар қилиб айтганда, тинчлик бор жойга байрамлар-тантаналар ярашади. Жаннатмакон диёримизда ушбу тинчликни таъминлаб келаётган ҳарбий хизматчиларни яна бир бор ушбу байрам билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва албатта масъулиятли хизматларида куч-қувват тилаб қоламиз.
ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш,
маьнавият ва маьрифат бўлими
https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/1581
Сўнгги фикрлар