Янги китоб: “Турбат йўлидаги қайдлар”
ЎзМУ Журналистика факультетида «Ижодий маҳорат мактаби»ни ташкил
этган устоз журналист, таниқли сиёсий шарҳловчи, публицист Шарофиддин Тўлагановнинг китоби талабаларимизни ижодий тафаккурга, изланишга ва энг муҳими, ижод қилишга ундайди, дейди Дониш домла. Яқинда мазкур китобнинг навбатдаги тақдимоти айнан бўлғуси журналистлар даврасида ҳам ўтказилади.
Халқаро сиёсий мавзуларда сўз юритиш жуда ҳам мушкул. Ана борингки, бу мавзуда 2-3 дақиқа гапириш мумкин. Аммо Шарофиддин Тўлаганов халқаро сиёсий мавзуларда, жумладан, Яқин Шарқ ва Афғонистон борасида соатлаб сўзлаши, ўз муносабатини, ўз нуқтаи назарини билдириши, таҳлил қилиши мумкин. Бу эса журналистнинг билим доираси кенглиги, тафаккури, мулоҳаза қила олиш қобилиятининг юксаклигидан далолат.
Сўзбошида ёзилганидек, журналистнинг халқаро майдонда содир бўлаётган воқеалар, сиёсий тадбирлар, турли мамлакатлар ҳақидаги мақолалари, хорижий давлатларга қилган хизмат сафарларига оид таассуротлари кўпчиликка қизиқ.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида китоб тақдимотига бағишлаб ўтказилган тадбирда журналистлар, олимлар, муаллифнинг устозлари ва дўстлари томонидан ана шундай илиқ фикрлар айтилди.
Биринчи халқаро “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, устоз журналист, халқаро-сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановни бугунги яна бир улкан ютуғи билан чин дилдан табриклаймиз!
Моҳигул Қосимова, ЎзА
https://www.uza.uz/uz/posts/yangi-kitob-turbat-yolidagi-qaydlar_236008
Сўнгги фикрлар