Адабиётда акс этган ҳаёт

Ҳаётимизда юз бераётган воқеликлар бадиий адабиётда ўз аксини

топаверади. Демак, бадиий адабиёт — катта ҳаёт мактабидир. Шундай экан, ёшлар ўртасида миллий адабиётимизни, китобхонликни мунтазам равишда кенг тарғиб этиб боришимиз зарур. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказиладиган ҳар бир тадбир ёшлар учун катта адабий сабоқ, маҳорат мактаби бўлади. Шуни назарда тутган ҳолда халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбек яқинда уюшма Наср кенгашининг 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишида «бундан буён ҳар ярим йилда шундай йиғилиш ўтказиш мақдсадга мувофиқ» деган таклифни илгари сурди.

Қуйида мазкур йиғилиш тафсилотлари билан танишинг.

1а

Ижодий фаолият таҳлил қилинди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Наср кенгашининг 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Кенгаш аъзолари иштирокидаги йиғилишда ўтган даврдаги фаолиятга назар ташланиб, фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Унда 2020 йилда нашрга тавсия этилган романлар, қиссалар, ҳикоялар ва ижтиомий тармоқларда эълон қилинган насрий асарлар таҳлил қилинди.
– Наср кенгаши аъзолари ўтган йилда пандемия сабаб ўз фаолиятини онлайн шаклда олиб борди, – дея таъкидлади кенгаш аъзоси, ёзувчи Собир Ўнар. – Ҳозирга қадар кенгашга муаллифлардан 34та йирик ҳажмли асар келиб тушди ва уларнинг аксариятига фикрлар билдирилди. Зарур ҳолларда таниқли адабиётшунослар, ёзувчилар, кенгаш аъзолари томонидан тақризлар ёзилди, хулосалар берилди. Жумладан, ёзувчи Сойим Исҳоқнинг 3 китобдан иборат “Қиёматга қолмаган қасос” романи баҳс-мунозаралардан сўнг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этиш учун тавсия этилди. Эврил Туроннинг “Оқгул” романи ва “Олтин ўлка” эссесидан иборат китоби нашрга тавсия этилди. Қашқадарёлик адиб Акмал Саййиднинг тарихий мавзудаги йирик ҳажмдаги 2 романи, андижонлик ижодкор, ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарид Усмоннинг “Бобур подшоҳ” романи, андижонлик яна бир адиб Дурбек Қўлдошевнинг “Ломоносов келармиш” қиссалари учун кенгаш хулосалари тақдим этилди. Бундан ташқари яна 29та қўлёзма хусусида муаллифлар билан мулоқотлар олиб борилди.
Ғалабанинг 75 йиллиги муносабатини билан фронт ортида матонат кўрсатган юртдошларимиз ҳақидаги асар – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов қаламига мансуб “Эр бошига иш тушса”, Вали Ғафуровнинг “Вафодор”, Александр Бекнинг “Волокаламск йўлида”, Ҳамид Бурҳоннинг уруш қаҳрамони Мамадали Топиболдиев тўғрисидаги “Кўприк” тарихий-бадиий романлари, Амриддин Бердимуродовнинг “Ватан ҳаққига муножот” номли мақолалар тўплами, Нурали Қобул таржимасидаги Чингиз Айтматовнинг “Болалигим” қиссалари нашрга тайёрланиб, чоп этилди. Мазкур асарларнинг аксариятига кенгаш аъзолари муҳаррирлик қилишгани айтиб ўтилди.
– Ўтган йилимиз пандемия бўлишига қарамасдан, ижодий жараёнга бой бўлди, – дейди филология фанлари доктори Шавкат Ҳасанов. – Хусусан, ёзувчи Фармон Тошевнинг Наср кенгаши муҳокамасига топширилган “Юракдаги санчиқ” қисса ва ҳикоялар тўплами нашриётга берилди. Ёзувчи Нормурод Норқобиловнинг “Қора бўри” қиссалар тўплами, Маъмура Зоҳидованинг “Бойчечак” қиссаси нашрга тайёрланди. Албатта, бу каби тўпламларни жуда кўплаб келтиришимиз мумкин.
Йиғилишда сўзга чиққан, филология фанлари номзодлари Машкура Шералиева, Марҳабо Қўчқорова Ўзбекистон халқ ёзувчилари Шукур Холмирзаев ва Эркин Аъзамнинг танланган асарлари нашрга тайёрланганини, Шукур Холмирзаевнинг ижодига бағишланган илмий конференция ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти, Термиз давлат университети ҳамда уюшма билан ҳамкорликда ўтказилгани ҳақида гапириб ўтишди. Шунингдек, бошланган илмий мулоқотлар махсус телеграм канал орқали ёш олим ва ёзувчилар ўртасида ҳамон давом этаётгани, ҳар икки ёзувчининг ҳаёти ҳамда ижодий фаолиятига бағишланган тадбирлар Ёзувчилар ушмасида ўтказилиб, унда адиблар, олимлар, атоқли адибларнинг шогирдлари билан бир қаторда Наср кенгаши аъзолари ҳам фаол қатнашаётгани айтиб ўтилди.
Ҳисобот йиғилишида ўтган йилдаги фаолиятга оид ютуқ ва камчиликлар юзасидан тегишлича хулосалар чиқарилди.
Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист
Сайт (http://ijod.uz/) I Телеграм (https://t.me/yozuvchilar_uz) I Фейсбук (

https://www.facebook.com/yozuvchilar.uyushmasi.9/)

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Кристина:

    60-йиллар. Адабиётнинг мав?еи баланд. Анчайин “ўрта?ол” асарлар ?ам ў?илар эди. Китобхон адиблардан “?аётда мавжуд-у, адабиётда акс этмаган” муаммоларнигина эмас, ўша муаммолар гирдобида чул?анган: йўл излаган, изтироб чеккан инсонлар ?иёфасини ?ам кўришни, уларни кузатиб – улардан нималарнидир ўзлаштиришни, пировард, бу жараёнда “бадиий зав?” олишни истар эди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *