БАЙРОҒИМИЗ
(Болалар учун)
Мовий, оқу яшил ранг
Ўзбекистон байроғи.
Кўзни олади, қаранг –
Ҳилпираб турган чоғи.
Мовий ранг – мангу осмон
Обиҳаёт рамзидир.
Эзгуликка посбон
Чин эътиқод рамзидир.
Оқ ранги – беғуборлик,
Покликни англатади.
Тонг нуридай бедорлик,
Софликни англатади.
Яшил ранг – янгиланиш,
Табиатнинг тимсоли,
Навқиронлик, улғайиш,
Баркамоллик мисоли.
Қизил чизиқ — қонимиз,
Қудратимиздан дарак,
Ярим ой – имонимиз
Ва диёнат муштарак.
Ўн икки порлоқ юлдуз
Ўн икки бурж демакдир,
Аждодларга содиқмиз,
Дилдаги бурч, демакдир.
Байроғимиз бош узра
Ҳилпирайди, порлайди.
Бизни улуғ ишларга
Бахт-иқболга чорлайди
Мухтор ХУДОЙҚУЛ,
ЎзМУ Журналистика факультети профессори,
филология фанлари доктори,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Сўнгги фикрлар