«ҲУРРИЯТ» КИРСИН ҲАР УЙУ КЎНГИЛГА!

Ўтган асрда талабалик йилларимизда «Газета оммавий ташкилотчи ҳамдир!» деган

 шиорсимон гап жуда оммалашган эди. Таниқли шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановнинг адиб ва шоир Тўлқин Эшбек ҳақида ёзган «Газета тарғиботчиси» сарлавҳали мақоласи айрим мушоҳадаларга чорлади.
Ўзимнинг тажрибамдан: Хонанда Охунжон Мадалиев вафот этганида, Олтиариққа борганман. Ҳам зиёрат, ҳам тижорат, деганларидай, ўша жойнинг ўзида акасидан, жияни Шералидан, кўплаб қўшиқлари муалифи, шоир Шуҳрат Аҳмедов, шогирдлари Хуршид Расул, Абдужалил Қўқонов, Тоҳир Маҳкамдан интервьюлар олганман ва каттагина «Ҳофизнинг етим сози» эссесини ёзганман. Бу эссени Чори Латиф, Аҳмаджон ака, Сафар Остон каби бош муҳаррирлар олиб қолиб, бир ҳафтадан кейин қайтариб беришган ~ цензура ўтказмади. Ўшанда, ишонган ва бир неча бор қалтис мақолаларимни юзага чиқарган бош муҳаррирлар ~ Карим Баҳрийдан кейин ишни қўлга олган адиб устозим Хуршид ака Дўстмуҳаммадга кўрсатдим. Хуршид ака эссе катта бўлса ҳам, икки сонга бўлиб берди. Мен ўзим учун алоҳида 500 дона қўшимча нашр эттирдим. Гонорар ҳисобидан ва қолгани Хуршид аканинг кенгфеъллигидан эплаштириб ташлаганмиз. Ўша сон газета киоскларда бир зумда сотилиб кетган. Мен қўшимча чиқарган тиражимни Тошкент киоскларига тарқатиб чиққандим. Ўшанинг пулидан қарзни ёпган бўлсак керак, ўзимга ҳам анча қолганди.
Кейинги ҳафта бу эссе китобча бўлиб савдога чиқди. Бир нусхасини устозим Муҳаммад Юсуфга бердим. Эвазига, ўша Мустаққилликнинг 8~йиллиги байрамида «Шуҳрат» медали билан тақдирландим. Яхшиларга ёндошсанг ~ етарсан муродга. Охунжон шуҳрати каминага «Шуҳрат» келтирди. Кто следеюший?! (ҳазил)
Тўлқин Эшбекнинг ўз асари чиққан «Хуррият» газетасини тарғиб қилиши ва текинга тарқатишини фидойилик, меценат~ҳомийлик деб биламан. Бўлмаса, топиш~тутиши ўзимиз қатори. «Бирни берсанг, юз бўлиб қайтгусидир!»
Оллоёр Хўжандий
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси,
Усмон Носир мукофоти совриндори

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *