ЯХШИЛИК
Дўстим Тўлқин ЭШБЕКга
⚜️Яхшидир ўзгага яхшилик қилмоқ:
Бунга керакмасдир кўп нарса билмоқ!
Бойга яхшилигинг тушгайдир қиммат,
Уларнинг кўплари Кибрга уммат…
Камбағалга етар ҳолин сўрмоғинг,
Шарт эмас Маккани бориб кўрмоғинг!
Ётмасанг шон эшигида тиланиб,
Ўзи юрар ортгинангдан эланиб.
Беминнат ким бир яхшилик қилгайдир,
Ҳолиқ билмаса ҳам балиқ билгайдир…
✍️Оллоёр Хўжандий
Сўнгги фикрлар