ЁШ ИЖОДКОРЛАРНИНГ uchildiz.uz МАҲОРАТ МАКТАБИ
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетида фаолият кўрсатаётган ёш ижодкорларнинг uchildiz.uz маҳорат мактабига барча қаламкаш талабалар таклиф этилади.
Устоз адиб ва шоирларнинг маҳорат мактабидан сабоқ олган ёш қаламкашларнинг ижод намуналари мазкур сайтда ёритиб борилади.
Тўлқин ЭШБЕК,
Маҳорат мактаби раҳбари,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
* * *
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети 2-босқич талабаси Дилмурод Дўстбеков 1989 йилда таваллуд топган. Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 11-умумтаълим мактабида, 2005-2008 йиллар давомида Гулистон Санъат коллежи Халқ чолғу созлари бўлимида таълим олган. Сирдарё вилояти Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик марказида илмий ходим лавозимида меҳнат фаолият кўрсатган. Коллежда ўқиб юрган пайтлари Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон ташкил этган «Ниҳол» адабий тўгарагида сабоқ олиб, вилоят матбуотида илк шеърлари ёритилган. 2010 йил ноябрь ойида «Дўрмон» ижодкорлар боғида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил қилинган «Истеъдод мактаби» республика ижодкор ёшларининг 1-семинарида иштирок этган. 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳомийлигида «Akademnashr» нашриётида «ТАШРИФ» деб номланган илк шеърий тўплами нашр қилинган.
Айни пайтда у пухта билим олиш билан бир қаторда «Адолат кўзгуси» ҳуқуқий газетасида фаолият кўрсатмоқда.
Истеъдодли ёш шоир шеърларидаги ажиб мисралар азиз мухлисларимиз қалбига олам-олам завқ бағишлайди, деган умиддамиз.
ЧИРОҚ ТУГМАСИ
Бармоғим ўпади, чироқ тугмасин
Зулмат йиқилади, хонамга шу он.
Менинг ғафлат тунда бедорлигимга,
Очиқ деразадан, ой боқар ҳайрон.
Сўнг яна бармоғим ўпар тугмани,
Лампашиша сочар, қизғонмай нурни.
Ой ҳайрон…
Мен эса, унутолмайман…
Кеча тўйи бўлган,
Бир гўзал ҳурни.
Такрор ўпаверар, тугмани бармоқ…
ЮРТ ҚАДРИ
Мўмай даромадга учиб бир йигит,
Кетди узоқ элга… йиллар жўнатди.
Шароитим яхши, топишим яхши,
Дея хатга қўшиб, пуллар жўнатди.
Ота-она хурсанд, хотини хурсанд,
Келган пулларга зўр иморат солди.
…Мусофирчиликда йигитнинг дўсти,
Сотиб, чув тушириб, сўнг қочиб қолди.
Хиёнат нишлари бағрин этиб қон,
Йигит кўкси ёниб, кулга айланди.
Имонсиз дўстига ишонган, содда
Оқибат сотилиб, қулга айланди.
Неча йиллар елиб ўтди орадан
Ота-она кутиб кўзи тўрт бўлди.
Аввал ўғил расмин қучоқлаб она,
Эшикка термилиб, сўнг ота… ўлди.
«То қиёмат содиқ бўламан!..» деган,
Аҳд-у, вафосини унутди хотин…
Кўп ўтмай тунлари ўзин уйида
Эркак жазманларин шод кутди хотин.
Бевафо хотинга нафрат ёғдириб,
Қариндош, қўшнилар жонлиқ сўйишди.
Йигит кийимларин лаҳадга жойлаб,
Майитсиз қабрга оқ тош қўйишди.
Кунлар эргаштириб, тунларни аста
Фурсат ўтаверди боқмай ортига.
Дараксиз йўқолиб «ўлди»га чиққан,
Сарсон йигит қайтди бир кун юртига.
Келди-ю, онасиз ҳамда отасиз,
Кўзларига дунё кўринди тордай.
Хотин хиёнати, дўст хиёнати…
Ўликка тепкидай, ўликка дордай.
Ватанга саждалар қилсанг арзийди!
Йигит йироқларда юрт қадрин билди.
Оқшом тупроқ қучиб ухлагач, тонгда
Уйғониб, ўз қабрин зиёрат қилди…
Дилмурод ДЎСТ
Бу шеърларнинг қўлёзмасини ўқиганимда оддийроқ туюлганди. Ушбу саҳифада қайта кўз югуртириб қувониб кетдим. Дилмуроджон чиндан ҳам ноёб истеъдод соҳиби экан. У истеъдоднинг 99 фоизи меҳнат, деган нақлга амал қилиб изланаверса келгусида севимли шоирларимиздан бирига айланишига ишонаман.
Дилмурод Дўстбекнинг шеърларида соддагина самимият билан бирга нозик кўнгил битимлари мавжудки, бу ўз ўрнида маънонинг кучайиши,реал фикрнинг илгари сурилиши ва мақсаднинг очилишига хизмат қилади. Училдиз маҳорат мактабининг ёшлар ижодини тарғиб қилишдаги фаолияти таҳсинга сазовордир.
Дилмуроджон шунчаки шеър тўқиб қолмас экан, унинг шеърлари жўн гаплар эмас, балки у янги образлар яратибди, тилининг соддалиги албатта, ўқувчини ўзига жалб қилади. Унинг шеърларидаги халқона оҳанг мени қувондирди. Гёте айтган: «Ритмда қандайдир сеҳр жозиба бор» деган гапининг исботини Дилумуроджоннинг шеърларида кўриб турибман. Тилагим: изланиш, изланиш ва яна изланиш…Келажакда ўзбек шеъриятининг умиди бўй кўрсатиб турибди.
Мактабда ўқиб юрган кезларимда бир синфдошим ёзган шеърларга жуда ҳавас билдан қарардим. Афсус, у билан узоқлашиб кетдик… Дилмуроджоннинг шеърларини ўқиб ўша болаликдаги дўстимни топгандек бўлдим.
She’r chuqur mazmunga boy va o’qigan isonni bir quvontirib, bir yuraklarini jumbushga soladi.
She’r juda ajoyib yozilgan. muallifga tasanno!!
ijodingizga omadlar tilayman.
ijodingizga omadlar tilayman.ajoyib she’r chiqibdi.
O’zga yurtda shoh bo’lguncha o’z yurtingda gado bo’l deb bekorga aytilmaydi. Agar inson mol-dunyisini yo’qotsa yana boylik ortirishi mumkin, do’st-u birodarlar topishi, hattoki sevgisin yo’qotsa ham qaytadan seva oladi lekin VATAN ni yo’qotganlar hech qachon boshqa Vatan topa olmaydilar.
Shoir qadriyatlarimizni tarannum etish asnosida, uni yorug‘ligida har jihatdan mukammal bir shaxsiyatni yuzaga kelishiga, pirovardida Chaqiriq ohanglari ustunlik qilishiga intilgan
AJOYIB IJODINGIZGA OMAD
Qalami o`tkir ijodkorga yashash davri ta’sir eta olmaydi. Xuddi shundayin, ushbu ijodkorimiz ham bugungi she’riyat olamining bir tomoni jar yoqalab borayotgan bir zamonda ijod maydoniga sakrab chiqqan ekan, biz bu ijodkorga faqat va faqat omad tilaymiz.
Dilmurodning o’ziga xos usluni va yutug’i u hamisha muammoni qarshilantirib ko’rsatadi. Avvaliga mo’may pul topgan yigit ohirida qulga aylandi. uning ijodiga omad tilayman
Vah-Vah jurnalistika fakulteti talabarining maqola-yu she’rlari ko’zni quvnatadi! Dilmurodning She’ri chuqur mazmunga boy.
Ответить
She’r juda ajoyib yozilgan. Bir hillikdan chiqishga xarakat qiling. Sizdan yangi mavzudagi she’rlarni kutib qolamiz,omad!
жуда зор орток