Сафарнома: САМАРҚАНД САЙҚАЛИ (4-мақола)
Самарқанд вилоят Телерадиокомпанияси раиси Фарҳод Тўраев ҳаяжон билан кутиб олди.
– Устозим Шавкат Ибрагимовнинг бу ерга қадам ранжида қилиши биз учун катта шараф,– деди у қучоқ очиб кўришар экан.– Маърузаларингизда телерадио сирларини пухта ўрганган эканмиз, мана энди роса қўл келмоқда!
Фарҳоджонга ҳам хизматсафаримиздан мақсадимизни тушунтирдик. Ёш кадрларнинг ишга жойлашиши масаласига ҳукуматимиз шунчалик эътибор қаратяптими, демак, бу мавзуда келгусида бирор кўрсатув тайёрлаш мақсадга мувофиқ экан, деган хулосага келдик. Бу мавзуда кейинроқ суҳбатлашишга келишиб олдик.
Ҳозирча шу ерда хайрлашиб, ишга киришадиган бўлдик.
Шавкат Ибрагимов Самарқанд шаҳри, Пойариқ, Жомбой, Булунғур, Ургут, Тойлоқ туманларига қайтиб келишган 60 нафар, камина Пастдарғом, Нуробод, Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон, Қўшработ, Иштихон, Оқдарё туманларида 71 нафар собиқ талабаларимизнинг ишга жойлашиш ҳолатини, таъбир жоиз бўлса, ёш мутахассисларимизга жойларда бўлган эътиборни ўрганишга киришдик.
Мен ишни Пастдарғом туманидан бошлашга қарор қилиб, Жума шаҳри томон йўлга тушдим…
Тўлқин ЭШБЕК
(Давомини бир неча соатдан кейин ўқийсиз. Сайтимиздан узоқлашманг).
Ушбу сафарномани сайтимизга жойлаштиришга яқиндан кўмаклашаётган Оқдарё туман “Оқдарё овози” газетаси бош муҳаррири Йўлчи Муҳаммадиевга самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.
Сайтимиз азиз мухлисларига ҳамиша мунтазир!
Go’zal Samarqand shahri hammamizning diqqat markazimizda