Оққуш парвозига баҳо берса бит…

Дониш домла дафтаридан

2

* * *

Оққуш парвозига баҳо берса Бит,

Ранжима! Кир гапин қулоқдан итқит!

* * *

Тадқиқотинг ўқимай тош отса нокас,

Асли насли бўлган бузғунчи бир кас…

* * *

Қўлидан келмагач ижод ё илм,

Ғийбат қип, саситиб чекар у чилим.

* * *

Шогирдни билмасанг болангдан азиз,

Садқаи устоз кет, эй, нодон, эсиз…

* * *

Талабам йўлига бўлсанг тўғаноқ,

Аямай бошингда чақаман ёнғоқ!

1

Дониш ДОМЛА

 

Вам может также понравиться...

Ответов: 36

  1. Sayyora Allayeva:

    Afsuski olam yaralgandan beri shunday insonlar borki, o’zlari ko’r savod bo’la turib qolganlarning mehnatiga, ijodiga baho beradilar. Aytganingizday oqqushga bit baho qo’ysa, albatta, bitchasiga baho qo’yadi. chunki u oqqush bo’la olmaydi. shuni ko’rolmaydi. hasad qiladi. hammaning qonini so’rishdan boshqasiga yaramaydi ular!!!!!!!!11

    • Парвозингиз ҳамиша юксак бўлишига тилакдошман ОҚҚУШ қизим! Ҳаёт шунақа «бит»лар билан ҳам қизиқ экан-да. Сизга абадул-абад ижодий парвозлар тилаб қоламан. Келгусида илм чўққиларини ҳам забт этиб юриш насиб этсин, илоҳим!
      (Битта изоҳ: «Дониш домланинг дафтари»даги битикларни аслида 2004 йилда халқаро журналистика факультетида ишлаб юрган кезларда ёзганман. Янглишмасам, 2005 йилда ўзим очган press-uz.info сайтида ҳам ёритилган эди. Ўшанда ҳам Сиздек истеъдодли талаба — Оққушларимни «бит»лардан ҳимоя қилиб ёзганман. Ўша Оққушларим бугун таниқли журналист, адибалар бўлиб етишдилар, «бит»лар эса аллақачон факультетдан ҳайдалиб, аллақаерларда ҳалиям ивирсиб юрибди…)

  2. Равшан Омонов:

    Ҳар нима бўлганда ҳам ҳимоя яхши ўтди менимча. Фақат бир нарса мени ўйлантириб қўйди: Муҳтарам юртбошимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаб келинаётган бир пайтда икки «Устозимиз» нинг бир бўлиб ёш қизнинг дастлабки меҳнатини «бир тийинга қиммат» дея баҳолашларини қандай тушуниш мумкин. Бу амалдаги конститутцион тузумимизга очиқдан-очиқ қаршилик-ку бу. Буни кенг жамоатчилик қандай тушунади билмадим яна. Шу ўринда айтиш керак бўлган яна бир нарса бор бу ҳам бўлса, устозларни шогирдларга муносабати. Бу энди бошқа масала. Ҳар нима бўлганда ҳам ўша «бир тийинга қиммат» ишни ёзган талабага ўзлари сабоқ бериб шу даражага етказибдиларда…. бу томонини катта авлод устозимиз ўйлаб кўрсалар яҳши бўлармиди ? Аҳир оққушлар парвози ҳеч қачон сўнмайди, бугун бирини ҳўрлашса эртага иккинчиси чиқиши аниқ. Хулоса: Оққушнинг парвози доимо бардавом бўлсин

    • Равшанбек! Жуда яхши фикрлар ёзибсиз. Фақат, қизишмасдан фикр юритишга ўрганинг. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш кераклигини ўзингиз тарғиб қилиб юрасиз-ку! Бир-иккита ўқитувчи ноҳақлик қилишини «Бу амалдаги конститутцион тузумимизга очиқдан-очиқ қаршилик-ку» деб қаттиқ кетманг. Конститутциямиз ҳаммамизга беқиёс имкониятлар яратиб қўйибди! Ҳалиги домлаларнинг ҳаракатида қонунга хилоф ҳаракат йўқ. Улар бир талабага ноҳақлик қилиш билан ҳақиқий башарасини кўрсатган холос. Улар ҳам аслида Бош қомусимизни ҳурмат қилади. Ёши улуғ домлани алоҳида ҳурмат қиламан. У ёшларга меҳрибон. Бироқ, бироз соддадиллиги ҳам бор. Шундан устамонлик билан фойдаланиб қоладиган бир ичи кирроқ нусха уни ёшларга, умуман, ҳақиқий илмлиларга қарши гиж-гижлаб кир ниятига етишга чиранади… Шахсан мен шунақаларни ҳам ҳурмат қиламан. Улар бор экан, доим ҳаётга ҳушёр боқамиз. Фақат, бу гал талабага қилинган ноҳақлигидан ранжидим. Афсус, шу ҳимояда мен бўлмаганман… Аслида илм йўли шунақа сўқмоқлардан иборат экан-да… Бахтимизга Ректоримиз ва Деканимиз жуда адолатли инсонлар, улар ҳақиқий илм фидойилари! Улар бор ва омон экан, тушкунликка тушишга ҳожат йўқ! Парвозларинг абадий бўлсин!!

  3. Равшан Омонов:

    Ҳар бир нарса менимча қонуний ҳал этилгани мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Икки «устоз»нинг Давлат аттестация комиссияси аъзоси эмасликларини ва бу иш илм остонасига кириш йўлагида турган ёш истеъдод соҳибларини камситиш эканлигини ҳисобга олганда бу адолатсизлик. Лекин ДАК аъзолари га қойил. Шундай муаммоли вазиятда адолат билан ишни 80 га баҳолаганликларини чинакам қахрамонлик деса бўлади. Сиз бунга нима дейсиз?

    • Аввало факультетимиз деканига алоҳида миннатдорчилик изҳор этгим келади. Бу йил малакавий битирув ишлари ҳимоясини жуда яхши ташкил этибди. Ҳаммаси холис, маърифатли мураббийлар! Кеча йиғилишда муҳтарама деканимиз ҳимоя ишига халал берилмасин, деган қатъий талабини қўйганида холис ниятли мураббийлар жуда мамнун бўлдилар. Бундан талабалар ҳам хурсанд бўлганига шубҳа қилмайман. Мана, бугунги ҳимояларда иштирок этдим. Миллий журналистикамиз майдонига қанчалик умидли, истеъдодли кадрлар етиштириб бераётганимиздан енгил тортдим. Ҳурматли домлаларимиз Шавкат Миралимов, Тўрамирзо Жабборов, Фахриддин Каримовлар илмий раҳбарлигида жуда салмоқли ишлар ҳимоя қилинди. Республикамиз газеталаридан тақризчи сифтаида келишган амалиётчи устозлардан ҳам мамнун бўлдик. Баҳолар ҳам жуда холисона қўйилди. Иш бундоқ бўпти-да!

  4. Satrlarda olam ma’no va samimiyat ufurib turganligini o
    tushunib o’qigan inson tushunadi. Rahmat Donish ustozga.

  5. Satrlarda olam ma’no va samimiyat ufurib turganligini o
    tushunib o’qigan inson tushunadi. Rahmat Donish ustozga.

  6. Университетимиз ректори журналистика факультетига доимо эътибор билан қарайди. Сўнгги йилларда бу факультетда анча муҳит яхшиланиб, ижодий ўсиш кузатилмоқда. Тўлқин Эшбеков деган домла ўзи яхши журналист, қалами ўткир ёзувчи, шоир. У киши талабаларга мақола ёзиш маҳоратини ўргатиб, бир нечта тўплам-китоб чиқарганидан хабаримиз бор. ЎзМУга яқинда келган нуфузли комиссия аъзолари ҳам ўша китобларга тан бериб кетдилар. Энди ушбу сайт очилгани ва кун сайин мазмунан бойиб бораётгани ҳаммани ҳайратга солмоқда. Шундай даргоҳда қандайдир домлалар бир талаба қизни ранжитишини ҳазм қила олмадик…
    Бу факультетда Аҳмаджон Мелибоев, Юсуф Ҳамдамов, Шавкат Миралимов, Маҳлиё Мирсоатова, Тўлқин Эшбеков, Беруний Алимов, Латофатхон Тошмуҳамедова, Муқаддас Холиқова, Гулнора Нишонова, Тўрамирзо Жабборов ва Шерзод Қудратхўжаев каби софдил мураббийлар бор экан, ишлар фақат яхши бўлишига умид қилиб қоламиз.

    • Ассалому алайкум қадрли Олимжон! Янглишмасам, Сиз билан билар пайтлар форум орқали танишганмиз, шундайми? Агар шундай бўлса, эски қадрдонларча фикрлаша оламиз.
      Журналистика факультетига эътиборингиз учун ташаккур. Узр, факультетимизда муҳит жуда яхши. Талабамизни хафа қиладиганлар йўқ, бўлмайди ҳам! Энди, юқоридаги гапларга келсак, ҳар бир мураббий ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда талаба билан муносабатда бўлади. Уни ҳам тўғри тушуниш керак. Бизнинг «фард»лар ҳеч кимга шахсан қаратилмаган! Ўн йил олдинги ижодий машқларим булар… Шу аснода ажойиб мураббийларимиз ҳақида билдирган самимий фикрларингиздан мамнун бўлдик. Бундай яхши мураббийларимиз рўйхатини узоқ давом эттиришимиз мумкин.

  7. «Талабам йўлига бўлсанг тўғаноқ,

    Аямай бошингда чақаман ёнғоқ!», ушбу фикр ҳар бир устоз учун дастури амал бўлиб хизмат қилса яхши бўларди.

  8. Кеча почтамга келган қуйидаги изоҳни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим:

    Новое сообщение от Орзу Акбар
    От кого: «Facebook»
    Кому: Tulqin Eshbek
    Вчера, 21:40
    Орзу Акбар
    Орзу Акбар 24 мая г. 22:10
    Assalomu alaykum ustoz,saytga kirdim. Oqqush parvozi… Zör chiqibdi. Faqat tehnik jihatdan kamentary yozolmadim.

  9. Ваалайкум Тўлқин Эшбек! Мани танимадийизми? Форумда сизни поддержка қилган Олим дўстийиз бошқа, у ҳалиям сиз тарафда. Ман бошқа Олимжонман. Университет илмий кенгашида гоҳида ёнма-ён ўтириб қолардик. Манга нуқул Тошкент шевасида гапирардийиз. Эслай олмасангиз янаям яхши. Баъзи танқидий фикрларимни ёзиб туриш осонроқ кечади. Чидасайиз бўлди.
    Биринчи саволим: бу сайтни нега очдийиз? Бирор манфаат борми? Ҳозирги пайтда бирор фойдаси бўлмаса ҳеч ким бунақа иш қилмайди. Сиз ЎзА деган бутун бошли катта жамоадан кам иш қилмаяётганийизни ҳамма кўриб турибди. Одамларни сиз нима фойда кўраётганийиз қизиқтирмоқда?
    Иккинчи саволим: журфакда ўзийиз ёмон кўрган домлаларнинг адабини шу тарзда бермоқчимисиз? Қўрқмайсизми? Улар қанақа ўч олишини биласиз-ку?
    Учинчи саволим: сизни бирортаси (масалан, давлат ташкилотлари, орган) қўллаб-қувватлаб турибдими?
    Саволларим жуда кўп. Шу уччаласига жавобийизни ўқиб кейин давом этаман.
    (Юқорида сизга ёқадиган гаплар ёзиб кўрган эдим, ёқмайдиганини ҳам ўқийсиз ҳали…)

    • Ҳурматли Олимжон домла! Модомики, бир пайтлар университет илмий кенгашида гоҳида ёнма-ён ўтирган бўлсак, демак, мураббийларимиздан бирисиз, шундайми? Ундоқ бўлса, нега қўрс муомала қиляпсиз? “Баъзи танқидий фикрларимни ёзиб туриш осонроқ кечади. Чидасайиз бўлди” дебсиз. Марҳамат, танқид қилаверинг! Фақат, адолатли танқид бўлса бас…
      Биринчи саволингизга жавоб: ушбу сайтни очишдан энг катта манфаат – талабаларимиз учун замонавий маҳорат мактаби ташкил этиш эди. Самараси ёмон бўлмаяпти чоғи… Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарорида зиммамизга маҳорат мактаблари ташкил этишимиз лозимлиги борасида вазифалар белгиланган эди. “Уч илдиз” маҳорат мактабимиз ва веб-сайт мазкур қарор ижросини таъминлашга хизмат қилади албатта.
      Бизни ЎзА билан солиштирганингиз тўғри бўлмабди. ЎзА улуғ ижодий даргоҳ! Бу даргоҳда факультетимизни тамомлаган кўплаб истеъдодли журналистлар фаолият кўрсатмоқда. Мақсадимиз, келгусида ЎзАга янада муносиброқ кадрлар тайёрлаб беришдир.
      Мен нима фойда кўраётганим шунчалик қизиқтираётган бўлса, айта қолай: ўзимнинг ва талабаларимнинг ижодий машқларини ёритилишидан жуда-жуда лаззатланаман. Бу лаззатни сиздақалар тушунмаса керак. Чунки, сизга ўхшаб яна тўрт киши шунақа бўлмағур саволлар билан ғашимга тегди…
      Иккинчи саволингиз жуда ғалати. Мен журфакда ёмон кўрадиган домла йўқ, бўлмайди ҳам! Факультетимизда соғлом ижодий муҳит яратилган! Кимдир ўч оладиган даражада иш қилганим йўқ, қилмайман ҳам! Қилганимни кўрган бўлсангиз айтинг: қачон, кимни, қаерда?..
      Учинчи саволингиздаги нимкосани тушунмадим. Сайтимиз тегишли давлат ташкилотидан рўйхатдан ўтган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази ҳамда факультетимиз жамоаси қай даражада қўллаб-қувватлаётгани ҳақида “Веб-сайтимиз ҳақида” деган бўлимда маълумот берилган.
      Саволларингиз жуда кўп экан, тутуриқлироқ, маънилироқ, талабалар ва қолаверса, кенг жамоатчилик барака топадиган саволлар берасиз, деган умиддамиз.

  10. Farruxbek Abduhamidov:

    Shogirdni bilmasang bolangdan aziz
    Sadqayi ustoz ket. ey nodon esiz ! bu jumlalar haqiqatdan ham o’z zamirida katta ma’no mujassamlashtirgan. Chunki shogirdiningni o’z jigaringdek bilmasdan undan qisman bo’lsada bilimni qizg’anish bu shogir kelajagi uchun juda katta fojeya.

  11. Farruxbek Abduhamidov:

    Yuqorida ustozimiz keltirib o’tganlaridek!
    shogirdni bilmasang bolangdan aziz
    Sadqayi ustoz ket ey nodon esiz jumlalaridan kelib chiqadigan bo’lsak, hurmatli Ravshan Omonov menimcha sizning bu boradagi fikirlaringizda ham qisman bo’lsada birtomonlamalik borga o’xshaydi. Balkim bejizga bu ikki murabiy bu talabaga nisbatan qattiq qo’llik qilmagandir. Shogirdini o’z farzandidek ko’rgani uchun ham kelajakda bundanda katta davralarda pand yeb qolmasligi uchun ham o’z vaqtida unga to’g’ri tanbeh bergandir. Respublikamizda yoshlarga e’tibor berilyapti deb, bugungi kunda murabbiylarimiz ham ko’r-ko’rona bunga ergashadigan bo’lsa, bu SSSR davridagi oldindan belgilab qo’yilgan rejaviy planni ko’r-ko’rona bajarish bilan baravar bo’lib qolmaydimi! Menimcha murabbiylarimizning bunday yo’l tutishida ham qandaydir bir hikmat bo’lsa kerak, Umuman olganda men shaxsan o’zim bu bituruv himoyasida qatnashmagan bo’lsamda bu mavzuda o’z fikirimni bildirib o’tim halos agarda noo’rin yondashgan bo’lsam uzr. Menimcha «bir bolaga yetti mahalla ota-ona» hikmatli jumlasini «Bir bolaga yetti iqlim ota-ona» jumlasi bilan almashtiradigan vaqt keldi.

  12. Rahamt. Talabalar uchun jon kuydiradigan ustozlar bo’lsin!!!

  13. Ustoz otangday ulug` deb bejiz aytishmagan, zero ,har bir murabbiy o`z o`quvchisini o`z farzandiday ko`ra olganligi uchun ham ustoz buyuklikda otaga tenglashtiriladi.

  14. Талабам йўлига бўлсанг тўғаноқ,

    Аямай бошингда чақаман ёнғоқ! katta rahmat. bu satrlar menga juda yoqdi

  15. Ko’ngildan chiqqan so’zlar…

  16. Ustoz sizga bo’lgan hurmatim yana bir chandon oshdi. Bizga yaratib berayotgan shuncha imkoniyatlar u.n katta rahmat sizga. Ba’zi domlalar 1 yil o’tib hech nima bermasligi m.n ammo siz juda mas’uliyatlisiz va bizdan ham talab qilasiz. Biz sizga munosib shogird bo,’lamiz

  17. USTOZ IJODIZGA KUNDAN-KUN QIZIQISHIM OSHIB BORMOQDA.HAR BIR SATRLARNI O’QIGANIMDA BU ISHTIYOQ YANA KUCHAYMOQDA.

  18. Zeh:

    Juda yaxshi chiqibdi.

  19. Barnoxon Umarova:

    Domla sizda axborot xurujlariga nisbatan immunitet zo’r. Bunga xavas qilaman.

  20. Ustoz talabalringizni juda yaxshi ko’rasizda. Bundan juda xursandman.

  21. Sizdek ustozimiz borligidan faxrlanamiz!

  22. Donish domla zo’r javob qaytaribsiz.

  23. Madina Akbarova:

    «Ayamay boshingda chaqaman yong’oq» juda yoqdi 😀

  24. Sizdek talabalari yurti uchun yonib yashaydigan ustozimiz borligidan qancha faxrlansak arziydi.

  25. Nodira Saydullayeva:

    Ustozin bilmagan shogird shogirdmas,
    U shunchaki oddiy ishchi, bir dastgoh
    Ustozing o’gitin olgin quloqqa
    Har ishda, har joyda u bo’lar panoh.

  26. Nodira Saydullayeva:

    Ustozin bilmagan shogird shogirdmas,
    U shunchaki oddiy ishchi, bir dastgoh
    Ustozing o’gitin olgin quloqqa
    Har ishda, har joyda u bo’lar panoh…

  27. ustoz yozuvchi yolg`on gapirishi mumkin ,ammo haqiqatni yozishi shubhasiz..Ijodizdagi shu kabi haqiatlar porlar ekan biz kabi shogirdlarizning yo`liga hech kim to`g`onoq bo`la olmaydi.

  28. Оққушлар бизнинг ЎзДСМИда ҳам жуда кўп! Худога шукр Дониш домла шеърида баён этилган «бит» га ўхшашлар мутлақо йўқ. Бунинг учун шундай ажойиб ижодий муҳит яратаётган институтимиз раҳбарлари ва мураббийларига таъзим қилсак арзийди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *