Cингапур Миллий университети талабалари юртимизга ташриф буюрмоқда
Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг таълим соҳасида бир қатор
ўзгаришлар рўй бераётир. Кўплаб хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорлик мақсадида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилмоқда.
Эндиликда нафақат бизнинг талабаларимиз хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўзлаштиришмоқда, балки дунёнинг бир қатор нуфузли ўқув юртларининг ёшлари, профессор-ўқитувчилари юртимизга ҳамда илғор ўқув методикамизга ўз қизиқишларини билдирмоқда.
Хусусан, дунёнинг етакчи университетларидан бири бўлган Сингапур Миллий университети ҳам шулар жумласига киради.
Бугунги кунда ана шундай нуфузли университетнинг 20 нафар тадқиқотчи талабалари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюриши кутилмоқда.
Мамлакатимизга келган талаба-ёшларга ЎзМУ профессор ўқитувчилари Ўзбекистон иқтисодиёти, тарихи ва маданияти бўйича инглиз тилида мастер-класс ўтказадилар.
Мазкур лойиҳа университетлар орасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаштиришга қаратилиб, унда Ўзбекистонда ҳозирги вақтда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, юртимизнинг буюк тарихи ва оламга намуна бўладиган маданияти ҳақида фикр юритилади.
Мастер класс 14 май куни Ўзбекистон Миллий Университетида бўлиб ўтади.
Назокат Ражабова, ЎзА
Сўнгги фикрлар