Алмазбек Атамбаев кимни Ўзбекистон президенти сифатида кўришни хоҳлаётганини айтди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қатор давлатлар элчиларидан ишонч

ёрлиқларини қабул қилиш маросими чоғида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари этиб сайланишига умид қилаётганини билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг сайтида хабар берилгани ҳақида http://kun.uz да маълум қилинган.

Ўзбекистон 28 Октябр 2016 28992

Фото: AriPress

26 октябрь куни қўшни давлат раҳбари ва Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон мулоқоти ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи масалаларини муҳокама қилган.

«Халқ мен деярли 10 йилдан буён биладиган ва танишдан ҳам яқинроқ бўлган Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сифатида танлайди, деб умид қиламан. У ёки бу сабаблар билан тўхтаб қолган кўплаб лойиҳаларни Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон манфаатлари йўлида амалга ошириш вақти келди деб ўйлайман. Хусусан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналишидаги йўл қурилиши», — деган Атамбаев.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сайловида Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзодини кўрсатган. Сайловда 4 партия вакиллари президентлик учун курашади.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>