Анжуманга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида республика миқёсида илмий-амалий анжуманлар ўтказиш кенг йўлга қўйилган.

ОтабекСайт

Навбатдаги анжуман 2016 йил 15 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан ЎзМУ Ёш олимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Отабек Алимардонов мухбиримизга қуйидаги интервьюни берди:

– Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 январдаги “Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 2016 йилда ўтказиладиган илмий анжуманлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 33-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режа”си ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 23 январдаги “Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 2016 йилда ўтказиладиган илмий анжуманлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 27-сонли буйруғи асосида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида жорий йил сентябрь ойида Миллий университетимизда “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон таълим тизими: ислоҳотлар, ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Анжуманда “Физика-математика фанларининг долзарб муаммолари”, “Табиий фанларнинг долзарб муаммолари”, “Ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари”, “Устоз ва шогирд мактаби” каби мавзуларда фикр алмашилади.

Ёз ойларида мазкур анжуманга қизғин ҳозирлик кўрилди. Шу кунга қадар ўзбек, рус ва инглиз тилларида 100 га яқин илмий мақолалар тақдим этилди. Мақолаларда мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилаётган таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар, айрим муаммолар ҳамда бу соҳадаги истиқболлар мавзуси алоҳида ўрин эгаллаган.

Айнжуманда юқори баҳоланган мақолалар муаллифлари анжуман ташкилий қўмитаси томонидан махсус сертификат билан тақдирланади.

 

Насиба НАРЗУЛЛАЕВА,

ЎзМУ газетаси мухбири.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>