“Аскар оналарини шарафлаймиз”

Олмазор тумани ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими билан ҳамкорликда “Аскар оналарини шарафлаймиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Туманимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига Ватанимизда хизмат бурчини адо этаётган, ўз қасамёдига содиқ ҳарбийларнинг оналари таклиф этилдилар. Уларни «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Олмазор туман ҳокими ўринбосари Тўлқин Тешаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгнаши депутати Тўлқин Эшбеков, шоир Абдуқаҳҳор Тўлаганов ва бошқалар самимий муборакбод этдилар.

1а 2

— Бундай тадбирлар ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади,- дейди туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева.-  Аскар йигитларимизнинг оналари ўз фарзандлари билан қанчалик фахрланишини таърифлашга тил ожизлик қилади.

Тадбир якунида аскар йигитларнинг оналарига Олмазор туман ҳокимлиги томонидан миннатдорчилик билдирилди.

 

Олмазор тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>