Асл даҳолар журналистикада тобланади!

Бўлғуси журналистларга берган шу ғоямиз ЎзАда ёритилган навбатдаги мақолада ҳам ўз аксини топибди, дейди Дониш домла фахр билан.

ИКарим

Ислом Каримов газета чиқарганми?

Ислом Каримов газета чиқарганми?

Ислом Каримов билан Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида беш йил бирга ўқиб, бир партада ўтирганмиз. Кўпинча бирга дарс қилардик. Ўшандаёқ у бетакрор қобилияти, қийинчиликлардан чўчимаслиги, мустаҳкам хотираси билан ажралиб турарди. Энг муҳими, унинг ўзига нисбатан ишончи кучли эди.
Эсимда, 1953 йилнинг кузи. 9-синфда ўқиймиз. Бир куни рус тили дарсида иншо ёздик. Кейинги дарсда ўқитувчимиз Нина Семёновна Хилкевич (биз у кишини суйиб Наима опа ҳам дердик) Ислом ёзган иншо учун “2” баҳо қўйганини айтди. Ислом бундан норози бўлиб, “нега икки қўйдингиз?”, деб сўради. Ўқитувчимиз китобдан кўчирибсан, деди. У эса “кўчирганим йўқ, китобда қандай ўқиган бўлсам, шундай ёзганман”, деб жавоб берди.
Нина Семёновна бу гапга ишонмай, бошқа иншо матнини бир марта ўқитди ва дарс охирида сўрашини айтди. Дарс якунида Ислом берилган матнни тўлиқ ёзди ва ёддан айтиб берди. Ўқитувчимиз унинг жавобини эшитиб, лол қолди. У матнни шу даражада моҳирона ёдлаган эдики, бирор сўз у ёқда турсин, ҳатто нуқта-вергулигача аниқ айтди. Шунда Нина Семёновна Исломни ҳаммамизга ибрат қилиб кўрсатди ва унга “5” баҳо қўйди.
У бирор ишни бугун қилиши керак бўлса, зинҳор эртага қолдирмасди. Туни билан бўлса-да, дарс тайёрлаб чиқарди.
9-синфда ўқиб юрган пайтларимизда бир куни мактабимиз директори Ҳалим Абдураҳмонов “Эртага комиссия келади, ишимиз кўп, уларни тезда бажаришимиз керак”, дея ҳаммамизга топшириқ берди. Ислом билан бирга юқори синфда ўқийдиган икки ўқувчига мактабнинг деворий газетасини тайёрлаш топширилди. У одатини канда қилмай газетани эртагача тайёр қилишга ваъда берди.
У пайтлар катта қоғоз, бўёқ, сиёҳ қаёқда дейсиз. Тағин мактабнинг, ҳар бир синфнинг аълочи ва қолоқ ўқувчилари, давомати ҳақида маълумот тўплаш лозим эди. Ўта зеҳнли ва масъулиятли Ислом 10-синфда ўқийдиган икки ўқувчининг суст ҳаракатига қараб ўтирмай, дарҳол кечгача маълумотларни йиғди. Бунда мактаб маъмурияти ва ҳатто синф раҳбарларини ҳам ишлашга ундади, юмшоқ қилиб айтганда, «мажбур» қилди.
Эрталаб мактабга келсак, деворий газета белгиланган жойида осиғлиқ турарди. Ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам қизиқиб ўқияпти. Исломнинг кўзларига эътибор билан разм солдим, қизариб кетган, шундан билдимки, кечаси билан ухламай деворий газета тайёрлаган. Буни директоримиз Ҳалим ака ҳам сезди. Ислом Каримовнинг бир сўзлилигига тан берди, унга нисбатан меҳри ошди.
Ҳа, Ислом шундай меҳнаткаш ва катта қобилият эгаси эди.
Шамсиддин Шаропов, 
тарих фанлари доктори, профессор
Муаллиф ҳақида. Шамсиддин Шаропов Ислом Каримовнинг синфдош дўсти. Ўзбекистон миллий университетида хорижий тиллар факультетида декан, кафедра мудири, халқаро муносабатлар бўйича проректор вазифаларида ишлаган. Малака ошириш институтига раҳбарлик қилган. Тошкент шаҳрида яшайди.
ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>