“Ақлли” технологиялар Мўйноққа ҳаёт бахш этади

Ривожланган давлатларда “Ақлли” технологияларни яратиш ва улардан самарали

 фойдаланиш кенг йўлга қўйилмоқда.

Бундай мўъжизалардан бири Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Холон технологиялар институти мутахассислари ҳамкорлигида яратилмоқда! Бу мўъжиза – ҳаводан сув олиш технологиясидир.

Мазкур технология Бухорода синовдан ўтказилди.1

2

Энди бу лойиҳа ЎзМУнинг Муйноқдаги ўқув-амалиёт полигонида амалиётга тадбиқ этилиши режалаштирилмоқда.

Маълумки, Биология факультети олимлари ва талабалари шу йил март ойида Мўйноқда салкам 2 гектар ерга экспремент тариқасида 8 турлаги мевали ва манзарали дарахтлар экиб, боғ яратишга киришган эди. Кўчатлар баравж кўкара бошлаган. Уларни парвариш қилиш, етарли миқдорда суғориб туриш зарур. Бироқ, Орол ва Оролбўйи ҳудудларидаги аҳвол барчага яхши маълум. Бу заминга ҳаёт бахш этгувчи “Ақлли” технология – роботлардан иккитаси ЎзМУ талабалари ихтиёрига берилади ва улар эндигина қад ростлай бошлаган боғ парваришида кенг фойдаланилади.

Халқаро анжуман доирасида исроиллик офтольмология ва тиббиёт соҳаси мутахассислари хайрия акцияси ўтказишади.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

***

Миллий университетда ақлли технологиялар тақдимоти

Ўзбекистон Миллий университети ва Исроилнинг Холон технологиялари институти билан ҳамкорлик доирасида бўлиб ўтаётган халқаро илмий-амалий конференция фаолияти самарадорлиги билан дунё олимлар ва кенг жамоатчилик эътиборида турибди.
Миллий университетда ақлли технологиялар тақдимоти

ЎзМУ ва Холон технологиялар институти ҳамкорлиги доирасида Бухорода ҳаводан сув олиш технологияси тажрибаси ҳам амалга оширилди.
Бу лойиҳанинг иккинчи қисми сифатида Миллий университетнинг Мўйноқдаги ўқув-амалиёт полигонида мазкур технология Биология факультети олимлари ва талабалари билан биргаликда амалиётга татбиқ этилади.
Орол ва Оролбўйи муаммоси ЎзМУ ва Холон институти олдида турган бош масалалардан бири ҳисобланади. Ташриф доирасида эртага исроиллик тиббиёт соҳаси профессорлари, офтольмология бўйича мутахассислар хайрия акцияси ўтказишади.
8W5A0218.JPG
Бундан ташқари эртага Холон технологиялар институти ақлли технологияси — роботлар кўргазмаси ташкил этилади. Иккита робот университет талабалари ихтиёрига берилади. Бир неча йиллардан буён ҳамкорликда фаолият олиб бораётган бу икки илм даргоҳи олим ва талабаларининг бу галги лойиҳалари қамровининг кенглиги ва ечимини кутаётган масалаларга тўғридан-тўғри ёндашуви билан аҳамиятлидир.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Миллий университетдаги ўзбек-исроил қўшма факультетида 120 нафар йигит-қизларимиз таҳсил олишмоқда. Келаси ўқув йилидан улар ўқишни Исроилда давом эттириши режалаштирилган.
ЎзА
http://uza.uz/oz/society/milliy-universitetda-a-lli-tekhnologiyalar-ta-dimoti-15-05-2019

 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>