АҚШдан келган доктор Амир Маҳмудов ЎзМУда маҳорат сабоқлари ўтказади!

ЎзМУ ҳаётида яна бир тарихий воқеа: Президентимиз ташаббуси билан АҚШда

бошланган ташаббус Ўзбекистонда, жумладан, Миллий университетда ўз самарасини кўрсата бошлайди, дейди Дониш домла қувонч билан.

Бу мавзуда http://xs.uz сайтида ёритилган хабарни ўқинг:

Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди

15:50 06 Апрель 2018 Жамият

Фото: prezident.uz

Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди.

Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, замонавий билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этган бўлса, ватандошларимиз эса Президентимиз билан учрашиш ўзлари учун улкан шараф эканини, бундай эътибордан бошлари осмонга етганини таъкидлаганди.

Ушбу самимий мулоқотда асли ўзбекистонлик, айни пайтда АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими бўлиб ишлаб келаётган таниқли мутахассис Амир Маҳмудов ҳам иштирок этган эди.
У Президентимизнинг даъватларига “лаббай” деб жавоб бериб, шу кунларда юртимизга ташриф буюрди.

Сафар чоғида таниқли тиббиёт эксперти иштирокида тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар, талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш режалаштирилган.

Хусусан, эртага Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида доктор Амир Маҳмудов томонидан “АҚШ физиология ва соғликни сақлаш тизимида инновацион ғоялар” мавзусида бўлажак мутахассислар учун маҳорат сабоқлари ўтказилади.

Бундай мулоқотлар ёшларнинг замонавий тиббиётнинг энг охирги ютуқлари, назария ва амалиёт уйғунлигидаги сўнгги тенденциялар ҳақида яқиндан бохабар бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.

http://xs.uz/uzkr/post/prezident-bilan-aqshda-muloqotda-bolgan-taniqli-doktor-ozbekistonga-keldi

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>