Баъзи хотинларга ҳазил+нома

(А.О. шеъридан бошқачароқ) Талабалар ўқимасин, дейди Дониш Домла.

ТулкинАХ

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Кўзнинг қорачиғин асрагансимон.

Ҳаёт инъом этган бу улуғ тортиқ,

Чевара кўришга етолсин омон!

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Гоҳо чақиб олманг тилга бериб эрк.

“Эринг – ярим худо!” деса, йўқ деманг,

Яратганга асло келтирмангиз ширк.

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Билиб-билмай уни тергаманг зинҳор.

Эрининг қадрига етмаган хотин,

Бир кун изларига бўлиб қолур зор…

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Ўзга гўзаллардан рашк қилманг мутлоқ.

Не битилган бўлса пешонасига,

Борини кўради, у ҳам ўтмас тоқ…

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Болам-чақам дея, ёниб юрар у.

Беҳуда рашк қилиб қийнайверсангиз,

Жон ҳалак, бор гапдан тониб турар у…

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Очиқ чеҳра билан қаршиланг ҳар дам.

Билиб, билмасликка олиб кетсангиз,

Оила мустаҳкам! Бўлмайсиз ҳеч кам!!

* * *

Энди икки оғиз Эр – шер дўстимга!

Менинг бу шеъримдан кетманг талтайиб.

Келинни ноўрин хафа қилсангиз,

Тутиб олиб бир кун… қиламан “майиб”.

* * *

Ушбу ҳазил шеърни ўқиб эр-хотин,

Қанийди бир бора қўйса жилмайиб!

… Шу дамда ожизам туриб бошимда,

Бўлмағур нарсалар ёзманг, дер койиб…

2

Ижодий учрашувда ўқилган ҳазил шеър

Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

7 Responses

  1. Komolayusupova:

    Juda ajoyib! Qoyil!

  2. Ҳазил шеърингиз учун ташаккур. Аёлларимиз бу шеърдан ўзлари учун керакли хулоса чиқариб оладилар деган умиддаман!

  3. Ушбу ҳазил шеърни ўқиб эр-хотин,
    Қанийди бир бора қўйса жилмайиб!
    … Шу дамда ожизам туриб бошимда,
    Бўлмағур нарсалар ёзманг, дер койиб…

    Har birijod namunasining kulminatsiya nuqtasi bo’lsagina o’quvchi undan o’zgacha bir zavq oladi. Yuqorida keltirilgan «hazil she’r» ning oxirgi misralarini o’qib ushbu holatni bir ko’z oldingizga keltirib ko’ring a? Naqadar ajoyib holat: Yarim kechasi, siz ijod bilan mashg’ulsiz. Yoningizda sizning ilhom farishtangiz (ayolingiz) mayin nafas olib jimgina uxlamoqda, siz esa ichingizda «Jim turing, shovqinlanmang . Uyqu ichida bir pari…» qo’shig’ini hirgoyi qilib turibsiz. Ko’zingizga ayolingiz undan keyin uyqu yaxshi ko’rinib ketmoqda. Ana shunday ijod og’ushida bir necha o’n yillik sevgi va sadoqat sohiblari biri biriga sekingina maqtanmoqchi bo’lib, o’z ijod mahsulini ko’rsatmoqchi bo’lsayu ayoli uyqu aralash barchasini bo’lmag’urlikka yo’ysa uyqu ayolingizdan-da shirin ko’rinib ketadi. Xullas, mana shu qisqagina ajoyib jarayon ko’z o’ngimda gavdalandi.

  4. Ustoz, she’rga gap yoq! Shunaqa hayotiy, qiziqarli sherlarni ko`proq yozing. Sizga havas qilaman…

  5. шеър зўр чиққан ҳазил бўлса ҳам қанча маъно бор. ҳар бир инсон ўқиб ўзига керакли хулосага эга бўлади.

  6. Хазил шерни роса боплабсиз
    Аёлларни хўп ёмонлабсиз,
    Агар аёл бўлмаса ногоҳ
    Эркак қайдан топади панох

    Шимин дазмол қилмай кияди
    Соч соқолин олмай юради
    Бошин қай деворга уради
    Агар аёл бўлмаса ногох

    Кўкда қуёш сира порламас
    Ёлғиз эрни боғлар чорламас
    Қарсак бир қўл билан чалинмас
    Агар аёл бўлмаса ногох

    Бу оламни аёл яратар
    Тингласангиз мехрингиз ортар
    Ёмонлари эрта қаритар
    Агар аёл бўлмаса ногох

    Мехр беринг, мухаббат беринг
    Аёл ширин сўзнинг гадоси
    Бугундан ҳам қаттиқроқ севинг
    Аёл пайғамбарлар онаси

  7. Шаҳло Холдорова:

    тасаннолар бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>